Збекистон республикасининг


-модда. Товарларнинг сотиб олувчи томонидан



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

446-модда. Товарларнинг сотиб олувчи томонидан
қабул қилиниши
Сотиб олувчи (олувчи) шартномага мувофиқ етказиб берилган 
товарларнинг қабул қилинишини таъминлайдиган барча зарур 
ҳаракатларни амалга ошириши лозим.
Сотиб олувчи (олувчи) ўзи қабул қилган товарни қонун ҳужжатларида, 
маҳсулот етказиб бериш шартномасида ёки иш муомаласи одатларида 
белгиланган муддатда кўздан кечириши лозим.
Сотиб олувчи (олувчи) худди шу муддатда қабул қилинган 
товарларнинг миқдори ва сифатини қонун ҳужжатларида, маҳсулот 
етказиб бериш шартномасида ёки иш муомаласи одатларида белгиланган 
тартибда текшириши ва товарнинг аниқланган номувофиқликлари 
ва камчиликлари тўғрисида товар етказиб берувчини дарҳол ёзма 
равишда хабардор қилиши лозим.
Етказиб берилган товарлар транспорт ташкилотидан олинган 
тақдирда сотиб олувчи (олувчи) товарларнинг транспорт ва юк ҳужжат-
ларида кўрсатилган маълумотларга мувофиқлигини текшириши, 
шунингдек бу товарларни транспорт ташкилотидан белгиланган 
қоидаларга риоя этган ҳолда қабул қилиши лозим.
1. Шарҳланаётган моддада сотиб олувчининг шартнома шартларига 
мувофиқ етказиб берилган (топширилган) товарларни қабул қилиш, 
шунингдек уларни кўздан кечириш, қабул қилинган товарлар миқдори 
ва сифатини текшириш мажбурияти белгиланган.
Маҳсулот етказиб бериш шартномасида етказиб берувчининг товарни 
ишлаб чиқариш, сотиб олиш ва топшириш мажбурияти сотиб олувчининг 
уни қабул қилиш мажбурияти билан узвий боғлиқ. Етказиб бериш чоғида 
маҳсулот ва товарларнинг сақланишини таъминлаш, олувчилар уларни ўз 
вақтида ва тўғри қабул қилишлари учун шароит яратиш мақсадида жўнатувчи 
қуйидагиларни таъминлаши шарт: а) маҳсулотни ўраш ва идишларга 
қуйиш, тамғалаш ва айрим жойларни пломбалашнинг белгиланган 
қоидаларига қатъий риоя қилиш; б) жўнатилган маҳсулот миқдорини 
(оғирлик, ўринлар, қутилар, қоплар, тахламлар ва ҳоказолар сонини) аниқ 
белгилаш; в) маҳсулотни унинг номи ва миқдорини кўрсатувчи тегишли 
ҳужжатлар билан таъминлаш; г) жўнатиш ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини 


102
аниқ ва тўғри расмийлаштириш; д) юкларни ташиш учун топшириш, 
уларни юклаш ва маҳкамлашнинг амалдаги қоидаларига қатъий риоя 
қилиш; е) жўнатилаётган маҳсулот миқдорини аниқлаш ва унга жўнатиш ва 
ҳисоб-китоб ҳужжатларини расмийлаштириш билан банд бўлган шахслар 
ишини мунтазам назорат қилиш.
2. Қабул қилинган товарлар сифатини текшириш тартиби шартномада 
текшириш тўғрисидаги тегишли шартларни киритиш ёки текшириш 
тартибини белгиловчи стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар 
(давлат стандартлари, корхоналарнинг стандартлари ва ш.к.)ни шартномада 
кўрсатиш йўли билан белгиланиши мумкин.
3. Идишсиз, усти очиқ идишда етказиб берилаётган маҳсулотни 
қабул қилиш, шунингдек идишда етказиб берилаётган маҳсулотни 
брутто оғирлиги ва ўринлар сонига кўра қабул қилиш қуйидагича амалга 
оширилади: а) олувчининг омборида — маҳсулотни етказиб берувчи 
олиб бориб берганида; б) маҳсулот етказиб берувчининг омборида — 
маҳсулотни олувчи олиб чиқиб кетганида; в) пломбаланган транспорт 
воситалари ва контейнерларни очиш жойида ёки пломбаланмаган 
транспорт воситалари ва контейнерлардаги юкларни тушириш жойида ёхуд 
транспорт идорасининг омборида — темир йўл, сув, ҳаво ёки автомобиль 
транспорти идораси маҳсулотни олиб бориб берганида.
Транспортда амалда бўлган қоидаларга мувофиқ, олувчи транспорт 
органидан тижорат далолатномаси тузишни (товар-транспорт юкхатида 
белги қўйишни ёки далолатнома тузишни — юк автомобиль транспортида 
олиб бориб берилганида) талаб қилиши шарт.
4. Мавжуд амалиёт ва иш муомаласи одатларига мувофиқ маҳсулотни 
қабул қилиш қуйидаги муддатларда амалга оширилади: а) идишсиз, усти 
очиқ идишда ва шикастланган идишда келган маҳсулотни — у етказиб 
берувчидан ёки транспорт идорасининг омборидан олинган пайтда 
ёки пломбаланган транспорт воситалари ва контейнерларни очиш 
ва пломбаланмаган транспорт воситалари ва контейнерлардан юкни 
тушириш пайтида, лекин улардан юкни тушириш учун белгиланган 
муддатлардан кечиктирмасдан; б) соз идишда келган маҳсулотни: брутто 
оғирлиги ва ўринлар сонига кўра — олиш пайтида, нетто оғирлиги ва 
ҳар бир ўриндаги товар бирликлари миқдорига кўра — идишни очиш 
билан бир пайтда, лекин 10 кундан кечиктирмасдан, тез бузиладиган 


103
маҳсулот бўйича эса маҳсулот олинган пайтдан бошлаб 24 соатдан 
кечиктирмасдан.
5. Савдо ташкилотлари товарлар сифати текширилган ёки текширил-
маганидан қатъи назар товарларни чакана савдога тайёрлаш чоғида ёки 
чакана сотиш пайтида товар олинганидан кейин тўрт ой мобайнида 
аниқланган ишлаб чиқариш нуқсонлари тўғрисида далолатнома тузиш 
ҳуқуқига эга.
Маҳсулотнинг яширин нуқсонлари тўғрисидаги далолатнома улар 
аниқланганидан сўнг беш кун мобайнида, лекин маҳсулот яширин 
камчиликларни аниқлаган олувчининг омборига келган санадан эътиборан 
тўрт ойдан кечиктирмасдан тузилиши лозим, тарафлар учун мажбурий 
қоидаларда бошқача муддатлар белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
6. Сотиб олувчи транспорт ташкилотидан товарлар олган тақдирда, 
товарларни юк ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мослигини 
текшириши лозим ҳамда товарларни транспорт уставларида белгиланган 
тартибда қабул қилиши керак.
Ташиш пайтида товарлар йўқолгани ва (ёки) шикастлангани ёки 
амалда олинган товарлар миқдори юк ҳужжатлари билан мувофиқ 
эмаслиги аниқланган барча ҳолларда сотиб олувчи ташувчидан тижорат 
далолатномаси тузишни талаб қилиши лозим.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish