Збекистон республикасининг


-модда. Иш сифатининг лозим даражада эмаслиги хусусида



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet278/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

652-модда. Иш сифатининг лозим даражада эмаслиги хусусида 
даъво қўзғатиш муддати
Иш сифатининг лозим даражада эмаслиги туфайли келиб чиққан 
талаблар учун даъво қўзғатиш муддати ушбу Кодекс 150-моддасининг 
қоидаларига биноан белгиланади.
Агар қонун ҳужжатлари ёки пудрат шарт номасида пудратчининг 
иш сифатига кафолат бериши назарда тутилган, кафолат муддати 
белгиланган ва ишдаги камчиликлар хусусидаги ариза кафолат 
муддатида берилган бўлса, даъво қўзғатиш муддати камчиликлар 
хусусида ариза берилган кундан эътиборан ўта бошлайди.
Агар пудрат шарт номасига мувофиқ буюртмачи иш натижасини 
қисмларга бўлиб қабул қилган бўлса, даъво муддати иш натижаси 
бутунлай қабул қилиб олинган кундан эътиборан ўта бошлайди.


501
Ушбу модда пудрат шарт номаси бўйича иш сифатининг лозим дара-
жада эмаслиги хусусида даъво қўзғатиш муддатлари ва унинг ўтиш пайти 
бошланиш вақтини белгилайди.
Даъво муддати деганда суд органларига даъво қўзғатиш йўли билан 
фуқаролар ҳуқуқини мажбурий амалга ошириш имконияти мавжуд бўлган 
вақт оралиғи тушунилади.
Бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш учун даъво қўзғатиш имконияти 
моддий маънода даъво ҳуқуқи билан ифодаланади, бу эса ўз навба-
тида одатда у ёки бу муддатларда мурожаат қилиш ҳуқуқи, суд ёки 
ҳакамлик судларига даъво билан мурожаат қилиш ҳуқуқининг ўзидан 
фарқланади. Пудрат шарт номаси бўйича бажарилган иш сифатининг 
лозим даражада эмаслиги буюртмачининг иш натижаларидан фойда-
ланишга доир субъектив ҳуқуқлари бузилишидир. Буюртмачининг 
ушбу ҳуқуқи етарлича узоқ вақт мобайнида ҳимоя қилиниши лозим. 
Аммо қонун чиқарувчи кўчмас мулк объектларидан ташқари, бошқа 
ҳолатларда ушбу муддатни 1 йил муддат билан чегаралаб қўйган. Бу ўз 
навбатида пудрат шарт номаси иштирокчиларининг фуқаролик-ҳуқуқий 
муносабатларини тартибга солиш, буюртмачи томонидан узоқ муддат 
мобайнида ўз субъектив ҳуқуқларидан фойдалана олмаслик ҳолатини 
келтириб чиқариши мумкин бўлган беқарорликларни бартараф этиш 
билан боғлиқ. Ушбу норманинг императивлиги оммавий тартибни 
таъминлаш мақсадида, давлатнинг пудрат шарт номаси бўйича тараф-
лар томонидан ишнинг барча иштирокчилари манфаатлари йўлида 
уларнинг ўз ҳуқуқ ва ваколатларини ўз вақтида амалга оширишидаги 
манфаати, шунингдек пудрат шарт номаси бўйича қилинган ишларнинг 
лозим даражада эканлиги ҳақидаги низони ҳал қилиш учун қулай шарт-
шароит яратиш билан ифодаланади. Қулай шарт-шароитлар муддатлар 
ўтганлиги сабабли исботлар эскирган ва аниқ белгилаб бўлмайдиган 
ҳолга келган талабларни бартараф этиш йўли билан вужудга келади.
Қонун чиқарувчи томонидан бино ва иншоотларга нисбатан иш сифа-
тининг лозим даражада эмаслиги хусусида даъво қўзғатишнинг умумий 
муддати сифатида уч йиллик умумий давъо муддати қўлланилишини 
белгилаб берган (ФК 150-моддаси). Даъво муддати шахс ўзининг 
ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта 
бошлайди. Бу қоидадан истиснолар ушбу Кодекс ва бошқа қонунлар 


502
билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси-
нинг 652-моддаси учинчи қисми нормалари худди кўрсатилан истисно 
сифатида баҳоланади, чунки унга биноан даъво муддати иш нати-
жаси бутунлай қабул қилиб олинган кундан эътиборан ўта бошлайди. 
Бунда иш қисман ёки тўлиқ қабул қилинишидан қатъий-назар, даъво 
муддатининг ўтиш даври фақатгина ишни тўлиқлигича қабул қилиш 
кунидан бошланади.
Бундан ташқари, ушбу моддада кафолат муддати мавжуд бўлганда, 
ишдаги камчиликлар хусусида арз қилиниши мумкинлиги ва бу ҳолатда 
даъво қўзғатиш муддати камчиликлар хусусида ариза берилган кундан 
эътиборан ўта бошлаши ҳақидаги нормалар ҳам назарда тутилади. 

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish