Збекистон республикасининг


Агар сотиб олувчи ассортименти шартномага мос келмайдиган



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

Агар сотиб олувчи ассортименти шартномага мос келмайдиган 
товарларни қабул қилишдан бош тортмаса, бу товарларнинг ҳақини 
сотувчи билан келишилган баҳода тўлаши шарт. Сотувчи баҳони 
келишиш бўйича оқилона муддатда зарур чоралар кўрмаган тақдирда, 
сотиб олувчи товарлар ҳақини одатда шартнома тузиш пайтидаги 
ўхшаш вазиятларда худди шундай товарларга берилган баҳода тўлайди.
Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, ушбу модда қоидалари қўлланади.
1. Ассортимент тўғрисидаги шартларни бузиш товарнинг сифати 
тўғрисидаги шартларни бузиш билан айнийдир (ФК 401-моддасининг 
биринчи қисми). Бунда шуни ҳам эътиборга олиш лозимки, мазкур моддада 
назарда тутилган ассортимент тўғрисидаги шартларни бузганлик учун 
сотувчининг жавобгарлиги ҳақидаги қоидалар, биринчидан, диспозитив 
ҳисобланади, яъни олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда 
тутилмаган ҳолларда қўлланади (ФК 401-моддасининг олтинчи қисми), 
иккинчидан, мажбуриятни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги 
умумий қоидалар (ФКнинг 324–337-моддалари)га мувофиқ сотувчининг 
жавобгарлигини истисно қилмайди.
2. Товар шартноманинг ассортимент тўғрисидаги шартларига мос 
келмаган тақдирда, сотиб олувчи, агар шартномада бошқача тартиб назарда 


30
тутилган бўлмаса, шартноманинг ассортимент тўғрисидаги шартларига 
мос бўлмаган товарларни шартномада назарда тутилган ассортиментдаги 
товарларга алмаштириб беришни талаб қилиш ё шартноманинг 
ассортимент тўғрисидаги шартларига мос бўлган товарларни қабул 
қилиш ва қолган товарларни қабул қилишдан бош тортиш ё топширилган 
барча товарларни қабул қилишдан бош тортиш ё топширилган барча 
товарларни (шартноманинг товар ассортименти тўғрисидаги шартларига 
мос келадиган товарларни ҳам, унга мос келмайдиган товарларни ҳам) 
қабул қилиш ҳуқуқига эга.
3. Сотиб олувчи ассортименти олди-сотди шартномаси шартларига мос 
келмайдиган товарларни қабул қилишдан бош тортган ёки ассортимент 
тўғрисидаги шартларга мос келмайдиган товарларни алмаштиришни талаб 
қилган ҳолда, бу товарлар ҳақини тўлашдан бош тортишга, борди-ю уларнинг 
ҳақи тўлаб қўйилган бўлса, тўланган пул суммасини қайтариб беришни 
талаб қилишга ҳам ҳақли (ФК 401-моддасининг учинчи қисми). Товардан 
тўлиқ ёки унинг ассортимент тўғрисидаги шартларга мос келмайдиган 
қисмидан воз кечиш сотиб олувчини сотувчидан неустойка (агар у қонун 
ҳужжатлари ёки шартнома шартлари билан назарда тутилган бўлса) ҳамда 
сотувчи олди-сотди шартномасининг шартларини бузиши оқибатида кўрилган 
зарарни ундиришга, товарни алмаштириш талаб қилинганида эса — товарни 
топшириш муддати кечиктириб юборилгани туфайли кўрилган зарарни 
ундиришга бўлган ҳуқуқдан маҳрум қилмайди.
4. Шартноманинг ассортимент тўғрисидаги шартларига мос келмайдиган 
товарни қабул қилишдан бош тортиш, худди шунингдек товар ассортимент 
тўғрисидаги шартларга қисман ёки тўла мос келмаганида топширилган 
барча товарларни қабул қилишдан бош тортиш, шунингдек шартномада 
келишилган ассортиментга мос келмайдиган товарларни алмаштириб 
бериш ҳақидаги талаблар сотиб олувчи томонидан товар олинганидан сўнг 
оқилона муддатда сотувчига билдирилиши лозим (ФК 401-моддасининг 
тўртинчи қисми).
5. Агар сотиб олувчи товарларни олганидан сўнг уларни қабул 
қилишдан бош тортиши тўғрисида оқилона муддатда сотувчига хабар 
қилмаса, бундай товарлар қабул қилинган ҳисобланади.
 
Сотиб олувчи 
ўзи қабул қилиб олган товарларнинг ҳақини сотувчи билан келишилган 
баҳода тўлаши шарт.


31

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish