Збекистон республикасининг


-модда. Транспорт воситасидан фойдаланиш ҳақида учинчи



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

569-модда. Транспорт воситасидан фойдаланиш ҳақида учинчи 
шахслар билан тузиладиган шарт номалар
Агар ижара шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, ижарага олувчи ижарага олинган транспорт воситасини 
экипаж билан ёки экипажсиз ижара шарт номаси шартлари асосида 
ижарага берувчининг розилиги билан қўшимча ижарага беришга 
ҳақли.
Ижарага олувчи ижарага берувчининг розилигисиз ўз номидан, 
агар ижара шарт номасида назарда тутилган транспорт воситалари
-
дан фойдаланиш мақсадларига, борди-ю бундай мақсадлар белги
-
лаб қўйилган бўлмаса, транспорт воситасининг вазифасига хилоф 
бўлмаса, учинчи шахслар билан ташиш шарт номаларини ва бошқа 
шарт номаларни тузишга ҳақли.
1. Ижара муносабатлари ижарага олинган мулкни ёки унинг қисмини 
кейинчалик қўшимча ижарага беришни назарда тутади. Аммо уму-
мий қоидаларга биноан ижарага олувчи бундай мулкни қўшимча 
ижарага(иккиламчи ижара) агарда ФК, бошқа қонун ёки ҳуқуқий 
ҳужжатларда бошқача тартиб ўрнатилмаган бўлса, ижарага берувчининг 
розилиги билан бериши мумкин.
Шарҳланаётган модда бу муносабатларни бошқача тартибга солади. 
Бунга мувофиқ ижарага олувчи ижарага берувчининг розилиги билан 
транспорт воситасининг экипаж билан ёки экипажсиз қўшимча ижараси 
юзасидан шарт нома тузишга ҳақли.
Аммо, ушбу норма диспозитив бўлганлиги учун тарафлар ижара шарт-
номасида ижара муносабатларини тартибга солувчи бошқа қоидаларни 
ҳам белгилашлари мумкин.
Масалан, транспорт воситасини қўшимча ижарага беришни 
таъқиқлашлари ёки ижарага олувчига ижарага берувчининг розилиги-
сиз транспорт воситасини бундай беришга рухсат беришлари мумкин.


327
Умуман бундай қўшимча ижарага бериш шарт номаси ижара шарт-
номаси билан унинг барча ўзига хос хусусиятлари билан биргаликда 
боғлиқ бўлади, чунки унинг амал қилиши ашёвий таркибий қисмни 
ўрнатади. Хусусан, транспорт воситасини ижарага бериш шарт-
номасининг муддатидан олдин тугатилиши транспорт воситасининг 
(экипаж билан ёки экипажсиз) қўшимча ижара шарт номасини бекор 
қилинишига олиб келади.
Шарҳланаётган бобнинг 1-параграфида кўзда тутилган қўшимча ижара 
тўғрисидаги тартиблар транспорт воситасининг қўшимча ижарасига 
транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланиш хизматлари билан 
бирга ёки бундай хизматларсиз тақдим этишга фақатгина улар транспорт 
уставлари ва кодекслари билан тақиқланмаган бўлсагина, таллуқлидир.
2. Агар ижарага олувчи транспорт воситасини тижорат мақсадида ишла-
тишга шарт нома тузадиган бўлса (Ўз. Р ФКнинг 567-моддаси шарҳларига 
қаранг), унда бундай ишлатишнинг имкониятларидан бири бўлиб, транс-
порт воситасини учинчи шахсларга транспорт хизмати кўрсатиш бўлиши 
мумкин. Шунинг учун шарҳланаётган модданинг 2-қисми эркин ҳолда 
(ўзининг номидан ва ижарага берувчининг розилигисиз) учинчи шахслар 
(хизматлар олувчилар) билан тегишли шарт номалар тузишга ҳуқуқни 
ўрнатади.
Қонунчилик бунда фақат ягона чекловни, яъни ижарага олинган мул-
кни мақсадли ишлатишни ўрнатади яъни бундай шарт номанинг мақсадли 
ишлатишга доир қарама-қаршилиги бўлмаслиги керак.
Ижарага олувчи шарт нома тузганда транспорт воситасини ушбу транс-
порт воситасининг мақсадига мувофиқ ишлатиши лозим. Агар улар 
шарт номада кўрсатилмаган бўлса, бундай мезон бўлиб ушбу транспорт 
воситасининг вазифаси ҳисобланади.
Масалан, юк транспорт воситаси юк ташиш учун ишлатилиши 
керак, йўловчиларни ташишга мўлжалланган транспорт воситаси эса 
йўловчиларни ва багажни ташишга, балиқ овловчи кемалар эса балиқ 
овлаш учун ишлатилиши ва ҳ.к.
Юк ташувчи транспорт воситаларини ишлатиш уларнинг тегишлича 
тури ва русумига қараб, махсус мақсадлар билан чегараланади. Хусусан, 
қуйиладиган маҳсулотларни ташиш учун танкерлар ишлатилади, бошқалар 
учун эса қуруқ юк ташувчилар.


328

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish