Збекистон республикасининг


-модда. Айирбошлаш шартномасига



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

499-модда. Айирбошлаш шартномасига
мувофиқ товарни топшириш мажбуриятини муқобил бажариш
Айирбошлаш шартномасига мувофиқ айирбошланадиган товар
-
ларни топшириш муддатлари бир-бирига тўғри келмаган тақдирда, 
товарни топшириш мажбуриятини бошқа тараф товарни топширга
-
нидан сўнг бажариши лозим бўлган тарафнинг товарни топшириш 
мажбуриятини бажаришига нисбатан мажбуриятни муқобил бажариш 
тўғрисидаги қоидалар қўлланади.
1. Шарҳланаётган моддада айирбошланадиган товарларни топши-
риш муддатлари бир-бирига тўғри келмайдиган ҳолатлар ёритиб берил-
ган, масалан бир тараф ўз контрагентига товарни топширдию, аммо 
бунинг эвазига контрагентдан товарни қайтариб олмади. Бу ҳолатларда 
қуйидагиларни ҳисобга олиш керак:
B
ФКнинг 499-моддасида берилган муддатлар, ФК 145–148-модда-
ларининг қоидалари бўйича ҳисобланади;


213
B
шарҳланаётган моддада кўрсатилган оқибатлар фақатгина айир-
бошлаш шартномасининг ҳеч бўлмаганда бир тарафи томонидан товар 
топширилганидан сўнг вужудга келади;
B
топшириш муддатини ЎзР ФК 390, 428, 440-443, 486, 493-модда-
ларининг қоидалари бўйича белгилаш лозим.
2. Мазкур модданинг қоидалари айирбошлаш шартномаси бўйича 
бошқа тарафдан товар олгунига қадар биринчи бўлиб товарни топширган 
тарафнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. 
Бунда биринчи бўлиб айирбошлаш шартномасини ижро этаётган контр-
агент ЎзР ФКнинг 256-моддаси томонидан унга тақдим этилаётган қарши 
ижро этиш тўғрисидаги ҳуқуқларидан фойдаланиши ва мажбуриятини 
ижро этишни тўхтатиб туриши ёки шартномадан воз кечиши ҳамда агар 
бошқа тараф томонидан ижро этиш белгиланган муддатда амалга оши-
рилмаслигини яққол кўрсатувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда зарарларни 
қоплашни талаб қилиши мумкин. 
3. Товарни топшириши лозим бўлган тараф (контрагентдан олинган 
товар эвазига) ўз мажбуриятини ўз вақтида бажариши лозим (яъни айир-
бошлаш шартномасида кўрсатилган муддатда). Агар у товарни топшириш 
мажбуриятини ижро этмаса, агар айирбошлаш шартномасида бошқача 
ҳолат белгиланмаган бўлса, иккинчи тараф (яъни, товарни топшириб 
бўлган тараф) айирбошлаш шартномасини бажаришдан бош тортишга 
(яъни ушбу шартномани бир томонлама бекор қилишга) ва зарарларни 
қоплашни талаб қилишга ҳақли. Контрагент (яъни товарни олиб бўлган 
тараф) айирбошлаш шартномасида белгиланган муддатларда товарни 
унга топширмаслигини (ёки умуман топширмаслигини) яққол кўрсатувчи 
ҳолатлар мавжуд бўлганда ҳам ушбу тараф худди шундай ҳуқуқларга эга 
бўлади. Бундай ҳолатларнинг яққол кўриниб турган-турмаганлиги ҳақидаги 
қарорга ҳар бир аниқ ҳолатни таҳлил қилиш орқали келиш мумкин. Маса-
лан, мажбуриятни бажараётган тараф топширилиши лозим бўлган товар (у 
томонидан топширилган товар эвазига берилиши лозим бўлган) контрагент 
томонидан бошқа шахсга сотилганлиги ҳақида билиб қолганда.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish