101-модда. Маҳкумларнинг ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими ва касб тайёргарлиги
(ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги модда номи),
(Олдинги таҳририга қаранг)
Жазони ижро этиш муассасаларида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими берилади ва (ёки) маҳкумлар ишлаб чиқаришда касбга ўргатилади. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
Маҳкумларга ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бериш ва уларни касбга ўргатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
16-БОБ. ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИШГА ҲУКМ
ҚИЛИНГАН ШАХСЛАРГА НИСБАТАН ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН
РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО ЧОРАЛАРИ
102-модда. Рағбатлантириш чоралари
103-модда. Маҳкумларнинг сақлаш шароитини ўзгартириш билан боғлиқ бўлмаган рағбатлантириш чораларини қўллаш тартиби
104-модда. Маҳкумларни сақлаш шароитини ўзгартириш билан боғлиқ рағбатлантириш чораларини қўллаш тартиби
105-модда. Интизомий жазо чоралари
106-модда. Интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби
107-модда. Интизомий жазо устидан шикоят бериш
108-модда. Интизомий жазонинг амал қилиш муддати
109-модда. Маҳкумларни интизомий бўлинмага киритиб қўйиш тариқасидаги жазони қўллаш хусусиятлари
110-модда. Рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўлловчи мансабдор шахслар
111-модда. Жазони ўташ тартибини қўпол тарзда бузиш
112-модда. Сақлаш режимини ашаддий бузувчи
102-модда. Рағбатлантириш чоралари
Яхши хулқ-атвори, меҳнатга ва таълимга виждонан муносабати, тарбиявий тадбирларни ўтказишда фаол иштироки учун озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумларга қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин:
ташаккур эълон қилиш;
илгари қўлланилган интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш;
ёрлиқ, қимматли совға ёки пул мукофоти билан тақдирлаш;
қўшимча посилка, йўқлов ёки бандерол олишга рухсат этиш;
қўшимча учрашув ёки телефон орқали сўзлашув ҳуқуқи бериш;
озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш учун пул суммасини кўпайтириш;
енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказиш, манзил-колонияларда сақланаётган шахслар бундан мустасно.
Енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказиш тариқасидаги рағбатлантириш маҳкумларга ушбу Кодекс 75-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ қўшимча пул сарфлаш ҳуқуқини, шунингдек:
умумий, қаттиқ тартибли колонияларда ва тарбия колонияларида - йил мобайнида қўшимча равишда бир марта учрашув, бир марта телефон орқали сўзлашув, битта посилка ёки йўқлов олиш. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги хат боши)
махсус тартибли колонияларда - камералардан умумий турар жойларга ўтказиш ҳамда йил мобайнида қўшимча равишда бир марта қисқа муддатли учрашув, бир марта телефон орқали сўзлашув, битта бандерол олиш;
турмаларда - йил мобайнида қўшимча равишда бир марта қисқа муддатли учрашув, битта посилка ёки йўқлов олиш ҳуқуқини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |