Ўзбекистон республикасининг


-модда. Кассация инстанциясида ишни кўриш чегараси



Download 1,21 Mb.
bet67/162
Sana25.02.2022
Hajmi1,21 Mb.
#287355
TuriКодекс
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   162
Bog'liq
Hojalik protsessual kodeksi 01.08.2007

186-модда. Кассация инстанциясида ишни кўриш чегараси

Хўжалик суди ишни кассация инстанциясида кўрганида моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судида тўғри қўлланилганлигини текширади.


187-модда. Кассация инстанциясининг ваколатлари

Кассация инстанцияси хўжалик суди ишни кўрганидан кейин қуйидагиларга ҳақли:


1) биринчи инстанциянинг ҳал қилув қарорини ва (ёки) апелляция инстанциясининг қарорини ўзгаришсиз, шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;
2) биринчи инстанциянинг ҳал қилув қарорини ва(ёки) апелляция инстанциясининг қарорини тўла ёки қисман бекор қилиш ҳамда янги қарор қабул қилишга;
3) биринчи инстанциянинг ҳал қилув қарорини ва (ёки) апелляция инстанциясининг қарорини, агар қабул қилинган ҳал қилув қарори ва қарор етарлича асосланмаган бўлса, бекор қилиш ҳамда ишни ҳал қилув қарори ва (ёки) қарори бекор қилинган хўжалик суди инстанциясига янгидан кўриш учун топширишга;
4) биринчи инстанциянинг ҳал қилув қарорини ва (ёки) апелляция инстанциясининг қарорини ўзгартиришга;
5) биринчи инстанциянинг ҳал қилув қарорини ва (ёки) апелляция инстанциясининг қарорини тўла ёки қисман бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш ёхуд даъвони тўла ёки қисман кўрмасдан қолдиришга;
6) аввал қабул қилинган ҳал қилув қарорларидан ёки қарорлардан бирини кучда қолдиришга.
188-модда. Ҳал қилув қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш асослари

Моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.


Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши, агар бу бузилиш нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлса, ҳал қилув қарорини ёки қарорни ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши қуйидаги ҳолларда ҳал қилув қарорини ёки қарорни бекор қилиш учун асос бўлади:
1) иш хўжалик суди томонидан ноқонуний таркибда кўрилган бўлса;
2) иш хўжалик суди томонидан ишда иштирок этувчи, мажлис вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаган шахслардан биронтасининг йўқлигида кўрилган бўлса;
3) ишни кўришда суд иши юритиладиган тил тўғрисидаги қоидалар бузилган бўлса;
4) хўжалик суди ҳал қилув қарорини ёки қарорни қабул қилишда қайси қонун ҳужжатига амал қилганлиги ҳал қилув қарорида ёки қарорда кўрсатилмаган бўлса;
5) хўжалик суди ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори ёки қарор қабул қилган бўлса. Мазкур шахслар бундай ҳал қилув қарори ёки қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли;
6) ҳал қилув қарори ёки қарор судьялардан бири томонидан имзоланмаган бўлса ёхуд ҳал қилув қарори ёки қарорда кўрсатилганидан бошқа судьялар томонидан имзоланган бўлса;
7) ҳал қилув қарори ишни кўрган суд таркибига кирмаган судьялар томонидан қабул қилинган бўлса;
8) ишда суд мажлисининг баённомаси бўлмаса ёки у ушбу Кодекс 134-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган шахс томонидан имзоланмаган бўлса.

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish