Ўзбекистон республикасининг


-модда. Давлат органининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш



Download 1,21 Mb.
bet47/162
Sana25.02.2022
Hajmi1,21 Mb.
#287355
TuriКодекс
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   162
Bog'liq
Hojalik protsessual kodeksi 01.08.2007

143-модда. Давлат органининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш
органининг ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги
иш бўйича ҳал қилув қарори

Давлат органининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида қуйидагилар акс этиши керак:


1) ҳужжатнинг номи, тартиб рақами, чиқарилган санаси, бошқа зарур реквизитлари ва уни чиқарган орган тўғрисидаги маълумотлар;
2) ҳужжатни тўла ёки унинг маълум қисмини ҳақиқий эмас деб топиш ёхуд аризачининг талабини тўла ёки унинг маълум қисмини рад этиш тўғрисидаги кўрсатма.
Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишни ёки рўйхатдан ўтказишдан бош тортишни ноқонуний деб топиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганида хўжалик суди ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида тегишли давлат органига шундай рўйхатдан ўтказиш мажбуриятини юклайди.
144-модда. Хўжалик судининг юридик аҳамиятга эга бўлган
фактни аниқлаш тўғрисидаги ҳал қилув қарори

Хўжалик суди юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш тўғрисидаги аризани қаноатлантирганида ҳал қилув қарорида аниқланган факт баён қилиниши керак.


Хўжалик судининг юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш тўғрисидаги ҳал қилув қарори тегишли органлар томонидан шундай фактни қайд этиш учун ёки аниқланган факт муносабати билан юзага келадиган ҳуқуқларни расмийлаштириш учун асос бўлади.
145-модда. Ҳал қилув қарорини эълон қилиш

Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин иш кўрилган мажлиснинг ўзида раислик қилувчи томонидан эълон қилинади. Алоҳида ҳолларда ўта мураккаб ишлар юзасидан асослантирилган ҳал қилув қарорини тузиш кўпи билан уч кунга қолдирилиши мумкин, аммо ҳал қилув қарорининг хулоса қисми ишнинг муҳокамаси тугаган мажлиснинг ўзида эълон қилинади. Айни бир вақтда раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар асослантирилган ҳал қилув қарори билан қачон танишишлари мумкинлигини эълон қилади.


Ҳал қилув қарорининг эълон қилинган хулоса қисми барча судьялар томонидан имзоланиши ва ишга қўшиб қўйилиши лозим.
Мажлисда раислик қилувчи хўжалик судининг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тартибини тушунтириб беради.

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish