ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ЯККА ТАРТИБДАГИ ПРОФИЛАКТИКАСИ
28-модда. Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси, уни қўллаш шартлари ва асослари
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасаларнинг ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни аниқлаш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларга тарбиявий таъсир кўрсатишга доир фаолияти ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасидир.
Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси шахснинг, унинг ижтимоий муҳитининг ўзига хос хусусиятлари, ижтимоий-маиший шароитлари ва турмуш тарзи, шахснинг ғайриижтимоий хулқ-атворини, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллигини, шунингдек содир этилган ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий хавфлилик даражасини тавсифловчи бошқа омиллар ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасини қўллаш учун шахснинг ғайриижтимоий хулқ-атвори тўғрисида, унинг ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги ёхуд у ҳуқуқбузарлик содир этганлиги ҳақида далолат берувчи ишончли маълумотларнинг мавжудлиги асос бўлади.
Ҳуқуқбузарликларнинг мажбурловчи ва чекловчи хусусиятдаги якка тартибдаги профилактикаси қонунда назарда тутилган асосларда қўлланилади.
1. Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасалар томонидан ғайри ижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларнинг ҳисобини юритиш, тарбиявий таъсир кўрсатиш орқали уларни аҳлоқан тузатиш, уларда ижтимоий хаётга мос хулқ-атвор ва турмуш тарзини шакллантириш ҳамда назорат қилиш мақсадида амалга оширилади.
Ҳуқуқбузарликнинг якка тартибдаги профилактикаси объектларини қуйидагилар ташкил этади:
1) ғайриижтимоий хулқ-атворга эга шахслар;
2) ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахслар;
3) ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар;
4) ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар.
Шахснинг ғайриижтимоий хулқ-атворга эгалиги қуйидагиларда намоён бўлади:
а) шахснинг жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини бузувчи турмуш тарзи: қонуний никоҳсиз эр-хотин бўлиб яшаш, кўп қаватли уйларда яшаб, баланд овозда мусиқа оҳангларини эшитиб, қўшниларнинг тинчини бузиш ёки шундай оқибатни келтириб чиқарувчи бошқа машғулотлар билан шуғулланиш, оилада низоли ва жанжалли вазиятларни юзага келтириш, гиёҳвандлик ёки спиртли ичимликка ружу қўйиш кабиларда;
б) шахснинг жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини бузувчи ҳаракатлари: жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда юриш, жамоат жойида юрганда ёки ўтирганда писта чақиб ёхуд жамоатчилик фойдаланадиган йўл ва йўлакларни туфлаб (нос) ифлослантириш, гап ташиш, ғийбат қилиш, кишиларни уруштириб қўйиш каби ҳаракатларида;
в) шахснинг жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини бузувчи ҳаракатсизлиги: асосли сабаб бўмасдан жамоат транспортларида қарияларга, ногиронларга ёки ҳомиладор аёлларга жой бермаслик ёки маҳаллада уюштириладиган оммавий ҳашарларда иштирок этмаслик сингари ҳаракатсизликларда ифодаланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |