Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни



Download 55,46 Kb.
Sana26.03.2022
Hajmi55,46 Kb.
#511115
Bog'liq
САВОЛЛАР 191021145145


САВОЛЛАР

1. Фуқаролик жамияти тушунчасини изоҳлаб беринг.


Ж.: Давлатнинг муайян функцияниялари босқичма-босқич махаллий давлат органлари, ўзини-ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмаларига ўтказиш орқали фуқароларнинг юксак маданияти асосида бошқарадиладиган кишилик жамиятини ривожланган шакли.

2. Мафкура, маънавият, маърифат ва маданиятнинг ўзаро алоқадорлиги ва ўзига хос хусусиятлари.


Ж.: Маьнавият – инсони рухий оламини, маърифат – билим ва тафаккурни, маданият эса одоб- ахлоқ асосида инсон хати-ҳаракатини такомилаштиради, булар эса мафкура шакланишига асоси омилдир.

3. Мафкура ва мафкуравий хавф нимани англатади?


Ж.: Мафкура – ғоялар йиғиндиси; мафкуравий хавф – миллий мезонлар ва меьёрларни издан чикарадиган, адоватни, миллатчиликни, динлар устунлигини ўзида акс этадиган ғоялар, мафкуравий тахдидлар.

4. 2021 йилга мамалакатимизда қандай ном берилган?


Ж: Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили

5. Президентимиз томонидан ёшларнинг ўз олдига катта марраларни қўйиб, уларга эришишлари учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида қайси ғояни илгари сурдилар?


Ж: “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”

6. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши ва тузилиши.


Ж.: 1992г. 8 декабрда, (6 бўлим, 26 боб, 128 модда).

7. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принциплари нималардан иборат?


Ж.: 1) Давлат суверенитети; 2) Халқ ҳокимиятчилиги; 3) Конституция ва Қонуннинг устунлиги; 4) Ташқи сиёсат.

8. Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти тизимининг ташкил этилиши қандай принципга асосланади?


Ж.:ЎзР давлат ҳокимиятининг тизими ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади.

9. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий принциплари.


Ж.: Суверен тенглик, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсиздлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик.

10. Конституцияда фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари.


Ж.: яшаш, шахсий дахлсизлик, айби исботланмагунча айбсиз деб қаралиши, ўз шани ва обрўйи қилинадиган тажавузлардан ҳимояланиш, турар жой дахлсизлиги, кўчиб яшаш ҳуқуқи, фикр, сўз ва эътиқод эркинлиги, виждон эркинлиги.

11. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг конституциявий бурчлари.


Ж.:Конституция ва қонунларга риоя қилиш, бошқа шахсларни ҳуқуқлари эркинликларини ҳурмат қилиш, Ўзбекистон халқини тарихий, маънавий ва маданий меросини асраб авайлаш, атроф табиий муҳитни асраш, солиқ ва маҳаллий йиғимларни тўлаш, ЎзР ҳимоя қилиш ва харбий ва ёки муқобил хизматни ўташ.

12. Жамиятнинг иқтисодий негизлари


Ж.: Хилма хил шаклдаги мулклар

13. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг вазифалари?


Ж.:а) қонунийлик, ҳуқуқий тартибот ва фуқоролар хавфсизлигини таъминлаш б) ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ва маданий ривожлантириш с) маҳаллий солиқлар ва йиғимларни амалга ошириш, д) коммунал хўжаликка рахбарлик қилиш, атроф муҳитга муҳофаза қилиш, фуқоролик актларини қайд этиш в.к.

14. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари.


Ж.: шаҳарча, қишлоқ, овул, улар таркибидаги маҳаллаларда фуқороларнинг йиғинлари ўзини-ўзи бошқариш органлари бўлиб, икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини сайлайди.

15. Демократия ва сайлов деганда нимани тушунасиз?


Ж.: Демократия – юнон. Демос-халқ, -кратос- хокимият, бошқарув маъносини беради.- халқ хокимиятчилиги, яъни халқ эркин сайловлар йўли б-н ўз хокимиятини ўзи сайлайди. Сайлов-сиёсий ҳокимият, маҳаллий давлат ҳокимиятини сайлаш жараёни.

16. Икки палатали парламентни барпо этишдан мақсад нима?


Ж.: мақсад қонунлар сифатини ошириш, мукаммаллигини, пишиқлигини таъминлаш, жаҳон андозаларига мослашиш, прпофессионал асосда ишловчи парламентни ташкил этиш

17. Конституциянинг қайси моддасига мувофиқ Президент сайлови, парламент сайлови ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органларига бўладиган сайлов қачон ўтказилади?


Ж.: 117 модда

18. Икки палатали парламентга ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов қачон бўлиб ўтди?


Ж.:2009 йил 27 декабрда

19. ЎзР Олий Мажлиси нечта палата ва депутатдан иборат ҳамда улар ким томондан тайинланади?


Ж.: жами 250 та умумхалқ сайловлари асосида.

20. Давлат тушунчаси. Бошқарув усулига кўра давлатнинг шакллари.


Ж.: давлат – бу жамиятнинг сиёсий ташкилоти бўлиб, манфаатларни уйғунлаштириш, жамият аъзоларини умумий мақсад йўлида бирлаштириш, вазифаларни белгилаш, амалга ошириш функцияларини бажаради.
Бошқарув шакллари 2 та: монархия (чекланган ва чекланмаган) ва республика (парламентар ва президентлик, аралаш)

21. Ҳуқуқий давлат тушунчаси, унинг асосий белгилари нималардан иборат?


Ж.: жамиятда конституция ва қонун устиворлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланган, давлат ҳокимияти бўлиниши принципларига амал қилади, ОАВ-тўртинчи ҳокимият фаоллиги ва б.

22. Демократик давлатнинг халқаро миқёсда эътироф этилган тамойиллари.


Ж.: демократизм, сайлов тизими, эътиқод ва виждон эркинлиги, сўз ва фикр эркинлиги, инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимояси ва б.

23. Ўзбекистонда ўтказилаётган сиёсий ислоҳотлар, уларнинг демократик мазмуни нималардан иборат?


Ж.: конструктивлик, давлат бошқарувини ислоҳ қилиш,демкоарталшатириш, либераллаштириш, жамиятни модернизациялаш.

24. Парламент тушунчаси. Ўзбекистонда қонун чиқарувчи ҳокимият органи - парламентни шакллантириш жараёнини тушунтиринг.


Ж.: франц. Парле – гапирмоқ маъносини беради, 13 асрда Англияда шаклланди. Ўзбекистонда парламент шаклланиши қуйидаги босқичларни қамраб олади: 1990-1994йй Олий Кенгаш (150 депутат); 1995-2004 йй бир палатали парламент – Олий Мажлис (250 депутат); 2005 йилдан икки палатали парламент-Олий Мажлис 1) умумий; 2) тенг; 3) тўғри сайлов хуқуқи асосида; 4) яширин овоз бериш йўли билан сайланади.

25. Олий Мажлисни шакллантириш конституциявий-ҳуқуқий асосларининг яратилиши ҳақида қисқача маълумот беринг.


Ж.1992 йил 8 декабрда қабул қилинган ЎзР Конституцияси, 2002 йил 27 январда ўтказилган умумхалқ референдуми натижаларига кўра ЎзР 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган Қонунига кўра 18-бобига (Олий мажлис-икки палатали парламент конституциявий ваколатлари), ЎзР 2008 йил 25 декабрда қабул қилинган Қонуни билан 77-моддасига (депутатлар сони 150 нафарга ўзгартирилди)

26. Олий Мажлисда кўппартиявийликнинг шаклланиши тамойиллари.


Ж:Муқобиллик, фикрлар хилма-хиллиги, қарашлар ранг-баранглиги, очиқлик, демократизм

27. Қонун ижодкорлиги, қонун лойиҳасини тайёрлаш ва қабул қилиш тамойиллари нималардан иборат?


Ж:очиқлик, демократизм, плюрализм

28. Ҳуқуқий давлат пойдеворини мустаҳкамлаш учун доимий асосда ишлайдиган икки палатали парламент тузиш ғоясининг илгари сурилиши мазмун моҳиятини тушунтиринг.


Ж: жаҳон тажрибаси, қонунлар пухта ва пишиқлигини таъминлаш, қонун ижодкорлиги ва самадорлигини ошириш, қонун амалиётини ривожлантириш, Икки палатали парламент ғояси ҳокимиятлар бўлиниши принципи ҳамда ўзаро тийиб туриш ва мувозанатни сақлаш тизимига жуда яқин туради ва б.

29. Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий алоқаларни ўрнатиши ҳақида маълумот беринг?


Ж:Ушбу алоқалар Конституциянинг ташқи сиёсат бобида асослаб берилган. Сиёсий соҳада: халқаро ҳамда минтақавий хавфсизлик, тинчлик, зиддиятларни сиёсий мулоқат йўли б-н ҳал этиш ва б., иқтисодий соҳада: тенг манфаатли иқтисодий алоқалар ўрнатиш, савдо сотиқни ривожлантириш, транспорт воситалардан фойдаланиш ва б, илмий-техникавий соҳада: тажриба алмашиш, таълим, техникавий ёрдам, инновациялар ва б, маданий алоқалар мамлакатимизни жаҳонга танитишда муҳим рол ўйнайди.

30. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш жараёнига қандай талаблар қўйилади?


Ж: давлат таълим стандартларига мос келган тақдирда Ўзбекистон Республикаси билан хорижий давлатларнинг ҳукуматлари ўртасидаги икки томонлама асосида ҳар икки томоннинг маълумот тўғрисидаги ҳужжатлари белгиланган тартибда ўзаро тан олиниши мумкин.

31. “Таълим тўғрисида”ги қонун ва унинг асосий мақсади.


Ж: Қонун фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан иборат конституциявий ҳуқуқини таъминлашга қаратилган.

32. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш. Унинг мақсади ва вазифасини айтиб беринг.


Ж: Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш касб билимлари ва кўникмаларини чуқурлаштириш ҳамда янгилашни таъминлайди.

33. Таълим олувчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш қандай амалга оширилади?


Ж: Таълим муассасасида таълим олувчилар қонун ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга мувофиқ имтиёзлар, стипендия ва ётоқхонада жой билан таъминланади.

34. Таълим соҳасида Халқаро ҳамкорликлар қандай амалга оширилади?


Ж: Таълим муассасалари таълим муаммолари юзасидан ҳалкаро ҳамкорликда иштирок этадилар, чет давлатларнинг тегишли ўқув юртлари билан бевосита алоқалар ўрнатиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улар билан қўшма ўқув юртлари ташкил этиш хукуқига эга.

35. Таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?


Ж: Таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

36. Инсонпарвар, тараққийпарвар ғоялар, мафкура – демократик жамият маънавий ҳаётининг бош мезони, кишиларга маънавий таъсир этишнинг асосий воситаси нимадан иборат?


Ж: маънавият, тарих, Ватан ҳисси, миллий қадриятлар, таълим тарбия, илм-маърифат ва б.

37. Миллий истиқлол ғоясининг зарурлиги ва уни яратишдаги шарт-шароитлар? Миллий истиқлол ғояси ва асосий тамойилларининг ишлаб чиқилиши, уларнинг демократик жамият қуришдаги ўрни ва аҳамиятини назарий жиҳатдан асослаб беринг. Миллий мафкура – умуммиллий тотувлик ва тараққиётнинг муҳим омили тушунчаси нима?


Ж: ЎзР Конституциясида ҳеч бир мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмаслиги, тараққиёт фикр ва ғоялар хилма – хиллигига асосланиши мустахкамлаб қўйилган. инсон, миллат, жамият ғоясиз, мафкурасиз яшай олмайди. Чунки мафкура жамият бирлиги, мақсадлари вазифалари акс этадиган мажмуадир. Миллий мафкура мустақил миллий тараққиётни асослайди. Миллий мафкура фақат бир миллат мафкураси эмас, балки, бутун жамият мафкураси. Миллий мафкура - шахс баркамоллиги, ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, демократия ва бошқа эзгу мақсадларни қамраб олади.

38. Миллий истиқлол ғоясининг яратилишида ўзбек халқи маънавий меросининг аҳамияти қандай ўрин тутади?


Ж: Миллий истиқлол ғоясининг ишлаб чиқилишида ўзбек халқи маънавий мероси авволо, аждодлар мероси муҳим пойдевор сифатида қаралади, чунки, ўзбек халқи шаклланиши кеча ё бугун амалга ошмаган, балки минглаб йиллар давомида шаклланиш жараёнларини бошидан кечирган. Ҳозирда ҳам аждодларимиз қолдирган мерос халқимизнинг миллий тикланишида, ривожланишида ҳал қилувчи рол ўйнайди. (Авесто, Тўмарис, Алпомиш, Амир Темур, Навоий, ал Бухорий, Ибн Сино, шунингдек, миллий хусусиятлар: миллий ғурур, одоб-ахлоқ ва б.)

39. Ўзбек халқи тарихи, тили, адабиёти, санъати, моддий ва маънавий меросларини чуқур ўрганиш – маънавий-маърифий тикланишнинг муҳим шартлари нима?


Ж:миллий тикланиш, миллий ғурурни ўстириш, буюк тарихни ўрганиш, ўтмишга ҳурмат, миллий қадриятларга ҳамда Ватанга садоқат ғояларини рўёбга чиқариш.

40.Демократик жамиятни шакллантиришда халқ маънавиятини юксалтириш зарурлигини ва аҳамиятини тушунтиринг.


Ж:Демократия халқ ҳокимиятчилигини ифодаси. Демак халқ фаоллиги, эркинлиги, ташабускорлиги, ижодкорлиги муҳим рол ўйнайди.

41. Ўзбек халқининг маънавият, ахлоқ-одоб, маърифат каби қадриятлари нималардан иборат?


Ж:миллий ўзига хослик, ижодкорлик, эътиқод, инсонпарварлик, каттага ҳурмат кичикка иззат,оила –Ватан муқаддаслиги ва б.

42. Диний қадриятлар, жамиятнинг маънавий, руҳий ва ахлоқий покланишида уларнинг ўрни қандай?


Ж: дин - имон –эътиқод, эзгулик, поклик, ҳалоллик, меҳр оқибат масаласидир. Ислом дини гарчи Арабистонда шаклланган бўлсада, аммо, унинг эътиқод масалаларида, ислом фикҳ илми ривожида умуман, ушбу дин ривожланишида аждодларимизнинг ҳам улкан ҳиссаси бор. Асрлар давомида Ислом динига эътиқод жамиятимизнинг ажралмас қисмига айланган.

43. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси қачон қабул қилинган?


Ж. Узбекистон Республикасининг Мехнат Кодекси 1995 йил 21 декабрда кабул килиниб, 1996 йил 1 апрелдан амалга киритилган.

44. Меҳнат шартномаси тушунчаси (контракт) нима?


Ж. Мехнат шартномаси ходим билан иш берувчи уртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим буйича ишни ички мехнат тартибига буйсунган холда тарафлар келишуви булим мехнат тугрисидаги конунларда белгиланган шартлар асосида хак эвазига бажариш хакидаги келишувдир.

45. Меҳнат кодексининг амал қилиш доираси қанақа?


Ж. Мехнат Кодекси Узбекистон Республикасининг бутун худудида амал килади.

46. Меҳнат шартномасининг тарафлари.


Ж. Ходим билан иш берувчи мехнат шартномасининг тарафлари булиб хисобланадилар.

47. Меҳнат шартномаси қандай шаклда тузилади?


Ж. Мехнат шартномаси ёзма шаклда тузилади.Мехнат шартномаси бир хил кучга эга булган камида икки нусхада тузилади ва хар бир тарафга саклаш учун топширилади.

48. Неча ёшдан ишга қабул қилишга йўл қўйилади?


Ж. 16 ёшдан.

49. Ишга қабул қилишда дастлабки синов мажбурий ҳисобланадими?


Ж. Мехнат шартномасида курсатилган булса, ха.Лекин 3 ойдан ошмаслиги шарт.

50. Меҳнат шартлари деганда нима тушунилади? Кайси ҳолларда иш берувчи меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартиришга ҳақли?


Ж. Мехнат шартлари деганда мехнат жараёнидаги ижтимоий ва ишлаб чикариш омилларининг жами тушунилади. Мехнат шартлари мехнат тугрисидаги конунлар, норматив хужжатлар ва мехнат шартномаси тарафларининг келишуви билан белгиланади. Иш берувчи ходимнинг розилигисиз мехнат шартларини узгартиришга факат технологиядаги, ишлаб чикариш ва мехнатни ташкил этишдаги узгаришлар, ишлар хажмининг кискарганлиги, башарти бундай узгаришлар ходим сони ёки ишлар хусусиятининг узгаришига олиб келиши олдиндан аник булган холлардагина хаклидир.

51. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши оқибатида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш назарда тутилган бандини айтинг.


Ж. МКнинг 100 моддаси 4 бандида белгилаб куйилган.

52. Меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш деганда нима тушунилади?


Ж. Аввал мехнат вазифаларини бузганлиги учун ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёки унга нисбатан мехнат тугрисидаги конунлар ва бошка норматив хужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари кулланилган кундан эътиборан бир йил мобайнида ходим томонидан такроран интизомга хилоф ножуя харакат содир килиниши мехнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш хисобланади.

53. Болани парваришлаш учун қисман тўланадиган таътил қанча муддатга берилади?


Ж: Бола 2 ёшга тулгунга кадар.

54. Қонунчилик қайси ишларда аёллар меҳнатини қўлланишини тақиқлайди?


Ж. Мехнат шароита нокулай ишларда, шунингдек ер ости ишларида аёллар мехнатини кулланиш таъкикланади, ер остидаги баъзи ишлар (жисмоний булмаган ишлар ёки санитария ва маиший хизмат курсатиш ишлари) бундан мустасно.

55. Ахборот хавфсизлиги тушунчаси.


Ж: Ахборот хавфсизлиги деб, маълумотларни йўқотиш ва ўзгартиришга йўналтирилган табиий ёки сунъий хоссали тасодифий ва қасддан таъсирлардан ҳар қандай ташувчиларда ахборотнинг ҳимояланганлигига айтилади.

56. Ахборотни ҳимоя қилиш воситалари.


Ж: Ахборотларни ҳимояловчи воситалар деганда дастурлаш, дастурий-аппаратли ва аппаратли воситалар тушунилади. Уларнинг функционал тўлдирилиши хавфсизлик хизматлари олдига қўйилган ахборотларни ҳимоялаш масалаларини ечишда самаралидир. Ҳозирги кунда тармоқ хавфсизлигини назорат қилиш техник воситаларининг жуда кенг спектри иш­лаб чиқарилган.

57. Ахборот хавфсизлиги сиёсатини қуришда нималарга эътибор берилади?


Ж: Ахборот хавфсизлиги сиёсатини қуришда иқтисод, фан, таълим, харбий иш, турли технологияларни бошқариш ва х.к эътибор берилади.

58. Сиёсий ва бадиий адабиётлар бўлимида китобхонларни рўйхатдан ўтказиш қандай тартибда олиб борилади?


Ж: Китобхонлик гувохномаси асосида китобхонлик абонементи очилади. (Китобхон ҳақида ҳамма маълумотлар китобхонлик абонементига ёзилади). Китобхонларни адабиётдан фойдаланиш қоидалари билан таништирилади.

59. Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун қачон қабул қилинди?


Ж: 2016 йил 24 ноябрь

60. Дунёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича бош маъсулятни ўз зиммасига олган ташкилотни кўрсатинг.


Ж: Бирлашган миллатлар ташкилоти

61. Иттифоқнинг мақоми Ўзбекистон Республикасининг қандай Қонунлари асосида белгиланади?


Ж: Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун 1999 йил 14 апрель, 763-I-сонли ва бошқа меъёрий ҳужжатлар

62. . Иттифоқ тизимидаги қайси тузилмалар юридик шахс мақомига эга бўлиши мумкин?


Ж: Марказий Кенгаш Ижроия қўмитаси қарори билан Иттифоқнинг бошланғич ташкилотларига юридик шахс мақоми берилиши мумкин.

63. Иттифоқнинг олий органи қайси?


Ж: Қурултой

64. Қурултой, Конференция, тегишли Кенгаш мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар қайси органлар томонидан киритилади?


Ж: Ижроия Қўмита

65. Қурултой, Марказий Кенгаш мажлисларини чақириш тўғрисидаги қарор қайси органлар томонидан қабул қилинади?


Ж: Ижроия Қўмита

66. Раҳбар ва ижроия органларининг қарорлари қатнашчиларнинг қанча қисми овоз берганда қабул қилинади?


Ж: Учдан икки қисми

67. Иттифоқ номидан юридик ҳуқуқларини ким ёки қайси орган амалга оширади?


Ж: Ижроия Қўмита

68. Марказий Кенгаш (МК)қарори Марказий Назорат-тафтиш комиссияси (МНТК) ижроси учун мажбурийми?


Ж: Мабурий эмас

69. Иттифоқ тизимларидаги коллегиал органлар йиғилишининг ваколати қайси ҳолларда ҳақиқий ҳисобланади?


Ж: Аъзоларнинг учдан икки қисми иштирок этганда ва қарорни қўллаб-қувватлаганда

70. Иттифоқ тизимларидаги коллегиал органлар йиғилишининг ваколати қайси ҳолларда ҳақиқий ҳисобланади?


Ж: Аъзоларнинг учдан икки қисми иштирок этганда ва қарорни қўллаб-қувватлаганда

71. “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”


Қонун ҳақида маълумот беринг?
Ж: 2016 йил 14 сентябрь, ЎРҚ-406-сон, 33 моддадан иборат, 4 та боб, ёшларга оид асосий тушунчаларнинг мазмуни (олдингидан фарқи) ва бошқалар.

72. Хизматлар тизими ва штатлар жадвали ким томондан жорий қилинади?


Ж: Коллегиал орган тмонидан

73. БМТга аъзо бўлишнинг дастлабки шарти нима ҳисобланади?


Ж: Суверен давлат бўлиш ва “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”ни тан олиш

74. “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” қачон қабул қилинган?


Ж: БМТ томонидан 1948 йил 10 декабрда

75. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг бош офиси қайси шаҳарда жойлашган?


Ж: Хитой пойтахти Пекин шаҳрида

76. Ўзбекистонда нечта сиёсий партия фаолият юритмоқда?


Ж: 5 та

77. Марказий Кенгашнинг Ижроия Қўмитадан фарқи нима?


Ж: Марказий Кенгаш Ижроия қўмитаси таркибини сайлайди ва унинг аъзолари ваколатларини муддатидан аввал тугатади

78. Марказий Кенгаш йиғилишини ким чақириши мумкин? Марказий Кенгаш йиғилишини чақириш учун қандай асос бўлиши керак?


Ж: Ижроия Қўмита, Қўмита аъзолари томонидан

79. Марказий Кенгаш йиғилишида қандай масалалар кўрилиши мумкин?


Ж: – Марказий Кенгаш раиси, унинг ўринбосарларининг ярим йиллик ва йил якунларига доир ҳисоботларини тинглайди, улар ўртасида ишлар йўналишларини тақсимлайди, ваколатларини муддатидан олдин тугатади

80. Марказий Кенгаш йиғилишининг ваколати қайси ҳолларда ҳақиқий ҳисобланмайди? Қарорларичи?


Ж: Кенгаш аъзоларининг учдан икки қисмидан кам қатнашгада.

81. Ходимларнинг меҳнат дафтарчаларини сақлаш ва тўлдиришда белгиланган тартиб-қоидалар нималардан иборат?


Ж: Меҳнат дафтарчаси ходим иш ҳақи оладиган корхонанинг ходимлар бўлимида ёки шунга масъул этилган шахсда сақланади. Ўриндошлик асосида ишлаётганларники эса асосий иш жойларида сақланади.

82. Иттифоқ тизимларида ходимларга нисбатан қандай интизомий жазолар қўлланилади?


Ж: Жамоа шартномаси ва Меҳнат кодексида назарда тутилган интизомий жазолар қўлланилади.

83. Иттифоқнинг барча тизимларига умумий раҳбарлик ким томонидан амалга оширилади?


Ж: Марказий Кенгаш раиси

84. Бошланғич ташкилотларга юридик шахс мақомини бериш учун биринчи навбатда нима ҳисобга олинади?


Ж: молиявий имкониятлари.

85. Бошланғич ташкилотларда Ҳисобот-сайлов йиғилишлари қанча муддатда ва қандай тарзда ташкил қилинади?


Ж: Ҳисобот-сайлов йиғилиши Иттифоқ аъзолари сони юз нафардан ошган бошланғич ташкилотларда бир йилда бир маротаба ўтказилиб (олий таълим муассасалари бундан мустасно), унда бошланғич ташкилот ҳисобида турган Иттифоқ аъзолари орасидан сайланган вакиллар, яъни делегатлар иштирок этади.

86. Бошланғич ташкилотлар Ҳисобот-сайлов йиғилишида кимлар иштирок этади?


Ж: Бошланғич ташкилот ҳисобида турган Иттифоқ аъзолари орасидан сайланган вакиллар, яъни делегатлар иштирок этади.

87. Бошланғич ташкилотлар кимга бўйсунади ва кимга ҳисобот беради?


Ж: Ёшлар етакчиси Иттифокнинг маҳаллий кенгаши ва таълим муассасаси директорига тўғридан-тўғри буйсунади. Ёшлар иттифокининг махаллий кенгаши хамда таълим муассасаси рахбарига уз фаолияти тугрисида хисоботларни урнатилган тартибда такдим этиб бориш;

88. Иттифоқнинг бошланғич ташкилотлари қаерда ташкил этилади, раҳбар органи ким?


Ж: Иттифоқнинг бошланғич ташкилотлари камида беш нафар Иттифоқ аъзоси (хайрихоҳ ёшлар) мавжуд бўлганда, уларнинг йиғилиши қарорига кўра туман ёки шаҳар кенгашлари розилиги билан тузилади.
Иттифоқ бошланғич ташкилотининг бошланғич ташкилот миқёсидаги юқори раҳбар органи унда ҳисобда турган тегишли аъзоларнинг Умумий йиғилиши ёки Ҳисобот-сайлов йиғилиши ҳисобланади.

89. Бошланғич ташкилот умумий йиғилишининг ваколат ва вазифаларига нималар киради?


Ж: Умумий йиғилиш ваколатлари қуйидагилардан иборат:
бошланғич ташкилот умумий фаолиятига оид қарорлар қабул қилиш;
бошланғич ташкилотнинг ярим йиллик ва йиллик умумий фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш ва баҳолаш;
бошланғич ташкилот етакчисини икки ярим йил муддатга сайлаш;
бошланғич ташкилотнинг йиллик иш режасини тасдиқлаш;
жисмоний шахсларни Иттифоқ аъзолигига қабул қилиш ва аъзоликдан чиқариш;
Иттифоқнинг юқори ташкилотлари белгилаган квотага асосан уларнинг конференцияларига делегатлар сайлаш;
бошланғич ташкилот фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

90. Бошланғич ташкилот Кенгашининг ваколат ва вазифаларини айтиб беринг.


Ж: Бошланғич ташкилот Кенгаши ваколатлари ва вазифалари доирасига қуйидагилар киради:
ҳисобот-сайлов йиғилишини чақириш, унинг қарорлари ижросини таъминлаш;
юқори ташкилотлардан келган топшириқ ва тавсияларни кўриб чиқиш ва ижросини таъминлаш;
Кенгаш аъзолари ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш ва ҳисоботларини тинглаш;
бошланғич ташкилотнинг қуйи тузилмаларини ташкил этиш, фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
жисмоний шахсларни Иттифоқ аъзолигига қабул қилиш ва аъзоликдан чиқариш;
бошланғич ташкилот иш режаси ва кундалик фаолиятига оид масалаларни кўриб чиқиш ва қарорлар қабул қилиш;
аъзоларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир масалаларни кўриб чиқиш ҳамда муассаса раҳбарияти ва юқори ташкилотларга таклифлар билдириш;
муайян муваффақиятларга эришган аъзолар ва сардорларни моддий ва маънавий рағбатлантириш;
бошланғич ташкилот аъзолари ўртасида кўрик-танловлар, мусобақалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.

91. Бошланғич ташкилот Кенгаши тўғрисида маълумот беринг.


Ж: Юз нафардан ортиқ аъзоси мавжуд бўлган бошланғич ташкилотда унинг Ҳисобот-сайлов йиғилиши томонидан камида етти кишидан иборат таркибда Кенгаш сайланади. Кенгаш мажлислари икки ойда камида бир марта ўтказилади.

92. Бошланғич ташкилот иш режасидаги тадбирлар ким томонидан молиялаштирилади?


Ж: Таълим муассасасидаги шароитлардан тўла фойдаланиш, ёшлар иштирокида тўгараклар, клублар ташкил этиш, иш режасидаги чора-тадбирлар таълим муассасаси томонидан молиялаштирилади.

93. Бошланғич ташкилот таркибидаги йўналишлар иши қандай ташкил қилинади?


Ж: Эркин фикр.

94. Бошланғич ташкилотнинг асосий мақсади нималардан иборат?


Ж: Бошланғич ташкилотнинг асосий мақсади — таълим муассасасида ёшларнинг таълим-тарбия олиши учун муносиб шароит яратиб беришга кумаклашиш, ёшларнинг хукук ва манфаатларини химоя килиш хамда хар томонлама баркамол авлодни тарбиялашга кўмаклашишдан иборат.

95. Бошланғич ташкилотнинг асосий вазифалари нималардан иборат?


Ж: ёш авлодни она Ватанга мухаббат ва садокат рухида тарбиялаш, уларнинг онгига миллий истиклол гояси, миллий кадриятлар, диний багрикенглик, миллатлараро тотувлик ва оилавий кадриятларни чукур сингдириш;
ёшларга Узбекистон Республикаси Конституцияси ва конунларида белгиланган фукаролик хукук ва бурчларини англатиш, уларга мамлакатда амалга оширилаётган демократик ва хукукий ислохотларнинг мазмун-мохиятини тушунтириш;
таълим муассасаси ёшларининг муаммолари, таълим сифати, болаларнинг фанларни узлаштириши, давомати, дарсликлар ва кутубхонадан фойдаланиш даражасини урганиб бориш, ёшлар мурожаатларини куриб чикиш ва хал этишда ёрдам бериш;
ёшларнинг чукур билим олиши, чет тилларини урганиши ва замонавий ахборот- коммуникация технологияларини пухта эгаллаши хамда уларни касб-хунарга йуналтиришга каратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
истеъдодли ёшларни кашф этиш, уларни хар томонлама куллаб-кувватлаш ва рагбатлантиришга каратилган ишларни амалга ошириш, интеллектуал ва ижодий кобилиятларини ривожлантиришга кумаклашадиган клуб ва тугараклар • фаолиятини ташкил этиш;
имконияти чекланган ёшлар хамда махсус эхтиёжли болаларга инклюзив таълим олиш учун кулай шароит яратишга каратилган ишларни куллаб-кувватлаш;
нотинч оила фарзандлари, тарбияси огир ва носоглом мухитга тушиб колган ёшларнинг жамиятга ижтимоий мослашуви хамда дарсларни мунтазам колдириб келаётган укувчиларни таълим жараёнига кайтаришга каратилган тизимли ишлар олиб бориш;
ёшлар уртасида жиноятчилик ва ху^укбузарликнинг олдини олишга каратилган хукукий-тарбиявий ишларни амалга ошириш;
ёшлар уртасида китобхонликни кенг ёйиш, уларнинг китобга булган мухаббатини ошириш ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш;
ёшларда “оммавий маданият” никоби остида кириб келаётган зарарли иллатлар, ахборот хуружлари, диний акидапарастлик, миссионерлик ва экстремистик гояларга Карши мафкуравий иммунитетни шакллантириш;
укувчилар уРтасиДа ёшлар туризмини ривожлантириш, уларнинг узлари истикомат килаётган худуддаги тарихий обидалар, мукаддас кадамжолар, музейлар, театрлар, мустакиллик даврида барпо этилган иншоотларга ташрифларини уюштириш;
ёшлар, айникса, киз болалар уртасида спортни кенг таргиб этиш, уларнинг спортга булган кизикишларини куллаб-кувватлаш ва турли спорт мусобакаларида иштирок этишлари учун зарур шароитларни яратиб бериш;
ёшларга тиббий маданият, хусусан, шахсий гигиена, рационал овкатланишга риоя этиш ва касалликлардан химояланиш йулларини кенг тушунтиришга каратилган таргибот тадбирларини ташкил этиш;
ёшлар уртасида экология ва атроф-мухитни мухофаза килиш, табиий ресурслардан окилона фойдаланишни таргиб килиш оркали уларда экологик маданиятни юксалтириш, экологик ташаббусларини куллаб- кувватлаш.

96. Бошланғич ташкилотнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?


Ж: Бошлангич ташкилотнинг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:
таълим муассасаси ёшларининг хукук ва манфаатларини химоя килишга каратилган укув, тарбия ва бошка жараёнларда иштирок этиш, масъул ходимлар ва укитувчилардан зарур ахборот ва маълумотларни олиш;
таълим муассасасидаги дарслар сифати, у^шуэтилар савияси ва укувчиларга муносабати, шунингдек, кутубхона, спорт объектлари ва бопщапар фаолияти юзасидан урганишлар, рейдлар, ижтимоий суровлар утказиш;
-таълим муассасасидаги шароитлардан тула фойдаланиш, ёшлар иштирокида тугараклар, клублар ташкил этиш, иш режасидаги чора-тадбирларнинг таълим муассасаси томонидан молиялаштирилишини талаб этиш;
таълим муассасаси ёшларининг муаммолари, таклиф-ташаббуслари юзасидан таълим муассасаси рахбари ва юкори ташкилотларга таклифлар киритиш;
Низомда белгиланган тартибда таълим муассасасида узининг тузилмаларини ташкил этиш;
уз фаолиятига дойр маълумотларни таркатиш, таргиб этиш.
Бошлангич ташкилот тегишли меъёрий-хукукий хужжатларда назарда тутилган бошка хукуклардан хам фойдаланиши мумкин.
Бошлангич ташкилотнинг мажбуриятлари куйидагилардан иборат:
Узбекистон Республикаси Конституцияси, конунлари, Ёшлар иттифоки хамда таълим муассасаси томонидан кабул килинган меъёрий хужжатлар доирасида фаолият юритиш, уларда белгиланган тартиб-коидаларга риоя килиш;
юкори ташкилотлар, таълим муассасаси педагогик кенгаши хамда рахбариятнинг тегишли топшириклари ва курсатмаларини бажариш;
Ёшлар иттифокининг махаллий кенгаши хамда таълим муассасаси рахбарига уз фаолияти тугрисида хисоботларни урнатилган тартибда такдим этиб бориш;
бошлангич ташкилот учун ажратилган хоналар, моддий-техник воситалар ва маблаглардан тугри фойдаланиш;
таълим муассасасининг укув, тарбия ва бошка ишларига кумаклашиш.

97. Бошланғич ташкилотнинг умумий йиғилиши билан ҳисобот-сайлов йиғилишининг фарқи нимада?


Ж: Ҳисобот-сайлов йиғилиши бошланғич ташкилотнинг раҳбар органи бўлиб, ҳар ўқув йилининг боши (сентябрь ойи)да ўтказилади;
хисобот-сайлов йиғилишида бошланғич ташкилотнинг ҳисоботи тингланади, унинг фаолиятига бахо берилади, кенгаш таркиби шакллантирилади, ёшлар етакчиси таништирилади, сардорлар кенгаши аъзолари сайланади, келгусидаги асосий вазифалар ва укув йили иш режаси белгилаб олинади;
умумий йигилиш - ёшлар етакчиси х;амда умумий урта таълим муассасасининг маънавий-марифий ишлар буйича уринбосари томонидан хафтанинг хар пайшанба куни
Ёшлар иттифоки хамда хафтанинг хар жума куни “Камалак” болалар ташкилоти буйича утказилиб, унда умумий урта таълим муассасаси психологи, умумий урта таълим муассасасининг сардорлар кенгаши аъзолари, синф Ёшлар иттифоки ва “Камалак” сардорлари хамда тегишли укувчи-ёшлар иштирок этади.

98. Таълим муассасаси (корхона, ташкилот) раҳбарияти бошланғич ташкилот фаолиятига кўмаклашиш борасида қайси вазифаларни бажаради?


Ж: Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси томонидан бошланғич ташкилот алоҳида хона, иш столи ва стуллар, жавонлар, компьютер жамланмаси, принтер, проектор, экран, рақамли фотоаппарат, флипчарт ҳамда зарурий девонхона моллари билан таъминланади.
Бошланғич ташкилотнинг иш режасида белгиланган чора-тадбирлар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг иш режасига киритилади.
Бошланғич ташкилот фаолиятига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, услубий қўлланмалар ва тарқатма материаллар билан Ёшлар иттифоқи томонидан таъминланади.

99. Ҳисобот-сайлов йиғилишида котибият ва саноқ комиссиясининг вазифалари нималардан иборат?


Ж: Котибият йиғилишни баёнлаштиради, қарор лойиҳаларини ўқиб эшиттиради, йиғилиш жараёнларида иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари, саволларини етказади, йиғилиш жараёнларини назорат қилади.
Саноқ комиссияси йиғилиш давомида билдирилган қарор лойиҳаларини иштирокчилар томонидан овоз бериш натижаларини ҳисоблайди ҳамда котибиятга тақдим этиб боради.
Котибият ва саноқ комиссияси йиғилиш жараёнини ўзида иштирокчиларнинг овоз бериш йўли билан танлаб олинади.

100. Ҳисобот-сайлов йиғилиши ваколатларига нималар киради?


Ж: Ҳисобот-сайлов йиғилиши ваколатлари қуйидагилардан иборат:
бошланғич ташкилотнинг ўтган даврдаги умумий фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш ва баҳолаш;
бошланғич ташкилот Кенгаши аъзолари ва етакчисини икки ярим йил муддатга сайлаш;
бошланғич ташкилотнинг йиллик иш режасини тасдиқлаш;
Иттифоқнинг юқори ташкилотлари белгилаган квотага асосан уларнинг конференцияларига делегатлар сайлаш;
бошланғич ташкилот фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

101. Бошланғич ташкилот Кенгаши бошланғич ташкилотнинг қандай органи ҳисобланади ва унинг вазифалари нималардан иборат?


Ж: бошлангич ташкилот кенгаши ижрочи орган булиб, бошлангич ташкилотнинг максад-вазифалари ва режаларининг тулик бажарилишини таъминлайди;
Бошланғич ташкилот Кенгаши ваколатлари ва вазифалари доирасига қуйидагилар киради:
– ҳисобот-сайлов йиғилишини чақириш, унинг қарорлари ижросини таъминлаш;
– юқори ташкилотлардан келган топшириқ ва тавсияларни кўриб чиқиш ва ижросини таъминлаш;
– Кенгаш аъзолари ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш ва ҳисоботларини тинглаш;
– бошланғич ташкилотнинг қуйи тузилмаларини ташкил этиш, фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
– жисмоний шахсларни Иттифоқ аъзолигига қабул қилиш ва аъзоликдан чиқариш;
– бошланғич ташкилот иш режаси ва кундалик фаолиятига оид масалаларни кўриб чиқиш ва қарорлар қабул қилиш;
– аъзоларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир масалаларни кўриб чиқиш ҳамда муассаса раҳбарияти ва юқори ташкилотларга таклифлар билдириш;
– муайян муваффақиятларга эришган аъзолар ва сардорларни моддий ва маънавий рағбатлантириш;
– бошланғич ташкилот аъзолари ўртасида кўрик-танловлар, мусобақалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.

102. Етакчиликка номзод шахсга қандай талаблар қўйилади?


Ж: 35 ёшдан ошмаган, олий маълумотли, камида бир йиллик педагогик ёки ёшлар билан ишлаш амалиётига;
етакчилик кобилияти, нотиклик махорати, ташаббускорлик ва фидойилик хусусиятларига;
бошкарув кобилияти, ташкилотчилик, жамоатчилик билан ишлаш ва иш юритиш буйича билим-куникма хамда муайян иш тажрибасига;
замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан ишлаш буйича малакага;
ёшлар тарбиясига салбий таъсир килувчи бузгунчи гоя ва мафкуралар, маънавий тахдидлар, зарарли иллатлар хакида ту лик тасаввурга;
мамлакатда олиб борилаётган ислохотлар, ёшларга оид давлат сиёсати ва таълим- тарбия жараёнига дойр меъёрий-хукукий хужжатлар хамда Ёшлар иттифоки фаолияти тартиби тугрисида етарли маълумотга эга булиши лозим.

103. Бошланғич ташкилотнинг йиллик иш режаси қай тартибда шакллантирилади ва ким томонидан тасдиқланади?


Ж: Ҳисобот-сайлов йиғилишларида тасдиқланади ҳамда тегишли маҳаллий Кенгаш раиси ва муассаса директори имзоси билан тасдиқланади.

104. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида бошланғич ташкилот етакчиларига устама иш ҳақи қанча миқдорда ва қандай тартибда тўланади?


Ж: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги 632-сонли қарорига асосан, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида “Ёшлар етакчиси” вазифаси юкланган ўқитувчи (ходимга) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг директор жамғармаси ҳисобидан олий маълумотли ўқитувчи базавий тариф сеткасининг 50 % миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади.

105. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги бошланғич ташкилот етакчиларига устама иш ҳақи тўланиши учун бошланғич ташкилот етакчиси қайси ҳужжатларни тақдим этиши керак?


Ж: Ойлик амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботларни, кейинги ойлик режаларни

106. Олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилот етакчилари ва факультет етакчиларига устама иш ҳақи қанча миқдорда ва қанча муддат давомида тўланади?


Ж: Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2017 йил 30 декабрдаги
01-04/164-сонли қарори асосида тасдиқланган низомга мувофиқ олий таълим муассасаларидаги ёшлар етакчиларига ҳар ойлик тўловлар самарали фаолият юритаётган етакчиларга уларни рағбатлантириш ва фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида энг кам ойлик иш ҳақининг
7 баробари миқдорида ойлик тўланади. (етакчи ва тегишли маҳаллий Кенгаш раиси ўртасида фуқаролик шартномаси тузилади).

107. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январ куни Олий мажлисга йўллаган Мурожаатномасида билдирилган истиқболли режаларни амалга ошириш даврини кўрсатинг?


Ж: 2020-2030 йиллар

108. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январ куни Олий мажлисга йўллаган Мурожаатномасида билдирилган илк концептуал ғояни белгиланг?


Ж: “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори”


109. Ўзбекистонни 2019 йилда ислоҳотларни энг жадал амалга оширган давлат – “Йил мамлакати” деб эътироф этган дунёнинг нуфузли нашрини кўрсатининг?
Ж: “Экономист” журнали

110. Ҳозирги кунда мамлакатимиз олий таълим муассасалари ва ҳорижий университетлар билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш бўйича нечта қўшма дастур асосида иш олиб борилмоқда?


Ж: 141 та

111. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йилда қайси соҳа ва тармоқлар рақамлаштирилиши лозимлиги белгилаб берилди?


Ж: Биринчи навбатда, қурилиш, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт, геология, кадастр, соғлиқни сақлаш, таълим, архив соҳаларини тўлиқ рақамлаштириш лозим. Шунингдек, “Электрон ҳукумат” тизимини, амалга оширилаётган дастурлар ва лойиҳаларни танқидий қайта кўриб чиқиб, барча ташкилий ва институционал масалаларни комплекс ҳал этиш зарур.

112. 2019 йилда Ўзбекистон Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш” рейтингида неча поғона кўтарилди?


Ж: 7 поғона кўтарилиб, бизнесни рўйхатга олиш кўрсаткичи бўйича дунёнинг 190 та давлати орасида 8-ўринни эгалладик ва энг яхши ислоҳотчи давлатлар қаторидан жой олдик.

113. Янги Парламент ҳукуматининг келгуси 5 йилдаги фаолиятининг провард мақсади –


Ж: Ўзбекистонда яшаётган кўп миллатли халқимиз ҳаётини юксалтиришдан иборат бўлиши шарт.

114. Мамлакатимизда 2015-2019 йилларда нечта қонун қабул қилинган?


Ж: 525 та

115. Олий мажлис палаталари томонидан кўриб чиқилаётган қонунларнинг жойлардаги мухокамасини ким ташкил килади?


Ж: Халқ депутатлари Кенгашларида

116. Қайси даврдан бошлаб Сенатда ҳокимларнинг хисоботини эшитиш амалиёти йўлга қўйилди?


Ж: 2019 йил 1 январь

117. Ҳокимлар қайси масала тўғрисида Сенатга хисобот беради?


Ж: Худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш

118. 2019 йилнинг 22 декабръ куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтган сайловларни бошқариш бўйича аввалги сайловлардан фарқли қандай янгиликлар кузатилди?


Ж:“Сайлов кодекси” асосида киритилган ўзгариш ва янгиликлар

119. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 17 йил 12 июль куни ўтказилган Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маъруза қандай номланади?


Ж: Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак

120. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 январь куни ўтказилган Олий Мажлич Қонунчилик палатасининг биринчи йиғилишидаги нутқида сийсий партиялар учун қайдай вазифалар белгилаб берилди?


Ж: Аслида сиёсий партиялар ўз аъзолари сонини кўпайтириш устида доимий ишлаши, ўз дастурларини ҳамиша такомиллаштириб, ундаги мақсад ва ғояларни кундалик ҳаётга татбиқ этиб бориши керак эмасми? Шундагина партияларнинг жамиятдаги ва ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва таъсири мустаҳкам бўлади. Шунинг учун сиёсий партиялар ва уларнинг фракциялари раҳбарлари ўз фаолиятини жонлантириши, электорат ичига чуқур ва тизимли равишда кириб бориши лозим.

121. 2019 йил давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига нечта депутат сўрови юборилган эди?


Ж: 856 та

122. Маҳаллий вакиллик органи ва ижро ҳокимиятини ҳоким бошқариши қайси норматив ҳужжатда белгиланган?


Ж: “МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ТЎҒРИСИДА”ги Қонунда

123. Ўзбекистон БМТнинг коррупцияга қарши конвенсиясига қачон қўшилди?


Ж: Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан “БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Қонуни 2008 йил 24 июнда қабул қилинди ва 2008 йил 27 июнда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати томонидан маъқулланди ва 2008 йил 28 августдан эътиборан кучга кирди.

124. Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича нечта давлат дастурлари қабул қилинди?


Ж: 2 та

125. “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун қачон қабул қилинди?


Ж: Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 24 ноябрда қабул қилинган

126. Коррупция сўзиниг маъноси тўғри кўрсатилган жавобни белгиланг.


Ж: шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш.

127. Ўзбекистон Республикаси Президентиниг “Ўзбекистон Республикасида коорупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган санани кўрсатинг.


Ж: 27.05.2019 йилдаги ПФ-5729-сон Фармон.

128. Мансабдор шахс билан жисмоний ва юридик шахслар ўртасида, шахсан ёки воситачилик ёрдамида ўрнатилган, ўз манфаатларини илгари суришда ифодаланган, қонунга хилоф жараён нима?


Ж: Коррупция

129. Бутунжахон коррупцияга курашиш куни тўғри кўрсатилган давобни аниқланг.


Ж: Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан 9 декабрь – “Коррупцияга қарши кураш куни” деб эълон қилинган

130. Порахўрлик – бу...


Ж: давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдорликка эга бўлиш.

131. Бирлашган миллатлар ташкилотининг Коррупцияга қарши кураш Конвенцияси қачон қабул қилинган?


Ж: Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь

132. “Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қоун қачон қабул қилинган?


Ж: 1993 йил 2 сентябрь

133. “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патрулб гуруҳларини шакллантириш республиканинг қайси ҳудуд тажрибасидан келиб чиқиб барча минтақаларга тадбиқ этилди?


Ж: Тошкент шаҳрининг ижобий тажрибаси

134. “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонун қачон қабул қилинган?


Ж: 14.05.2014 йил (ЎРҚ-371)

135. Ҳуқуқ-тарғиботни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, хуқубузарликни аниқлаш, уларга барҳам бериш, шунингдек ҳуқубузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уарга имкон бераётган шарт-шароитларни ташкил қилиш чора-тадбирлари тизими қандай номланади?


Ж: Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

136. Ижтимоий реабилитация қилиш-бу......


Ж: Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш

137. Ғайриижтимоий хулқ-атвор –бу....


Ж: Шахснинг жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини бузувчи турмуш тарзи, ҳаракати

138. Ҳуқуқбузарлик профилактикаси қандай таърифлаш мумкин?


Ж: Тартиб-интизом ва масъулиятни кучайтириш, жиноятчиликнинг олдини олиш муҳитини мустаҳкамлаш.

139. ZiyoNET бу:


Ж: Таълим портали

140. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармон қачон қабул қилинган?


Ж: 02.02.2018

141. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасида нима эътироф этилган?


Ж: Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.
Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.

142. Фидоийлик бу –


Ж: Юрт равнақи ва осойишталиги йўлида ситқидилдан меҳнат қилиш

143. Ўзбекистонда давлат сиёсатининг асосий тамойили бу –


Ж: инсон ва жамият фаровонлиги, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари

144. Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қачон тасдиқланди?


Ж: 2018 йил 28 ноябрь ПҚ-4038-сон

145. Ҳалқаро мақом анжумани ҳар неча йилда ўтиши белгиланган?


Ж: ҳар икки йилда бир марта Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилади

146. Қайси кун “Халқаро бағрикенглик куни” сифатида нишонланади?


Ж: 16 ноябрь

147. Ўз ваколатлари доирасида ҳаво бўшлиғида юзага келган чегара низолари ким томонидан ҳал этилади?


Ж: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

148. Давлат чегараси эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда ер участкалари ким томонидан берилади ва улардан фойдаланиш устидан назорат ким томонидан амалга оширилади.


Ж: Давлат чегараси эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда ер участкалари ким томонидан берилади ва улардан фойдаланиш устидан назорат ким томонидан амалга оширилади.

149. Фуқароларнинг Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлашда иштирок этиш тартиби қайси давлат органи томонидан белгиланади?


Ж: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

150. Дунёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича бош маъсулятни ўз зиммасига олган ташкилотни кўрсатинг.


Ж: Бирлашган миллатлар ташкилоти





Download 55,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish