Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси


-боб. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни



Download 2,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet291/314
Sana02.03.2022
Hajmi2,57 Mb.
#478675
TuriКодекс
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   314
Bog'liq
Soliq kodeksi

 
63-боб. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни
ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш
 
441-модда. Солиқ тўловчилар 
 
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар
(бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади) Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудида сувдан бирламчи фойдаланишни ёки сувни 
истеъмол қилишни амалга оширувчи қуйидаги шахслардан иборат: 
Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари; 
фаолиятини Ўзбекистон Республикасида доимий муассасалари 
орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари 
бўлган юридик шахслар; 
сувдан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланувчи якка тартибдаги 
тадбиркорлар; 
деҳқон хўжаликлари. 
Аҳоли пунктларининг сув таъминоти учун сув етказиб беришни 
амалга оширувчи юридик шахслар фақат ўз эҳтиёжлари учун 
фойдаланадиган сув учун солиқни тўловчилар деб эътироф этилади. 
 
442-модда. Солиқ солиш объекти 
Ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланиладиган сув 
ресурслари сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (бундан буён 
ушбу бўлимда солиқ деб юритилади) солиш объектидир. 
Қуйидагилар солиқ солиш объекти бўлмайди: 
1)
нотижорат ташкилотлар томонидан нотижорат фаолиятни амалга 
ошириш доирасида фойдаланиладиган сув ресурслари; 
2)
соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан даволаш мақсадида 
фойдаланиладиган ер ости минерал сувлари, бундан савдо тармоғида 
реализация қилиш учун фойдаланилган сув ҳажми мустасно; 
3)
атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатишининг олдини олиш 
мақсадида чиқариб олинган ер ости сувлари, бундан ишлаб чиқариш
ва техник эҳтиёжлар учун фойдаланилган сув ҳажми мустасно; 
4)
шахтадан сувларни қочириш учун, фойдали қазилмаларни қазиб 
олиш пайтида чиқариб олинган ва қатламдаги босимни сақлаб туриш учун 
ер қаърига қайта қуйиладиган ер ости сувлари, бундан ишлаб чиқариш
ва техник эҳтиёжлар учун фойдаланилган сув ҳажми мустасно; 
5)
гидроэлектростанциялар гидравлик турбиналарининг ҳаракати 
учун фойдаланиладиган сув ресурслари; 


446 
6)
иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик электр марказлари 
томонидан қайта қуйиладиган сув ресурслари; 
7)
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган шўрланган ерларни ювиш учун 
фойдаланиладиган, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасидаги 
ваколатли орган томонидан тасдиқланган шўрларни ювиш нормалари 
доирасидаги сув ресурслари. 

Download 2,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   314




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish