Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг



Download 0,75 Mb.
bet297/307
Sana22.02.2022
Hajmi0,75 Mb.
#104240
TuriКодекс
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   307
Bog'liq
Солик кодекси

461-модда. Солиқ тўловчилар

(1-қ.) Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб қуйидагилар эътироф этилади:


1) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади бир миллиард сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари (бундан буён ушбу бўлимда юридик шахслар деб юритилади);
2) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар.

(2-қ.) Айланмадан олинадиган солиқ қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:


1) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга;
2) акциз солиғи тўланадиган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқарувчи ва фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи юридик шахсларга;
3) юридик шахслар - қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига, башарти уларда эллик гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса;
4) бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахсларга;
5) лотореяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсларга;
6) оддий ширкат ишларини юритиш ўз зиммасига юклатилган ишончли шахсга - оддий ширкат шартномаси доирасида амалга оширилаётган фаолият бўйича;
7) бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдори бўлган юридик шасхларга, улардан самарасиз фойдаланилаётганлиги бўйича қонунда белгиланган тартибда хулоса киритилганда;
8) марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан объектларни (жорий ва капитал таъмирлаш бундан мустасно) қуришни бажарувчи юридик шахсларга.
462-модда. Айланмадан олинадиган солиқни
қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари

(1-қ.) Ушбу Кодекснинг 461-моддаси биринчи қисми 1-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлаш ўрнига айланмадан олинадиган солиқ (бундан буён ушбу бўлимда солиқ деб юритилади) тўлашни назарда тутадиган махсус солиқ режимини танлашга ҳақли.


(2-қ.) Ушбу Кодекснинг 461-моддаси биринчи қисми 1-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар айланмадан олинадиган солиқ тўлашга навбатдаги солиқ давридан бошлаб ўтишга ҳақли. Айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиш учун солиқ тўловчилар айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиши тўғрисида солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда, бироқ айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтилаётган навбатдаги солиқ даври бошланишига қадар ўн кундан кечиктирмай хабардор қилади.


(3-қ.) Ушбу Кодекснинг 461-моддаси биринчи қисми 2-бандида кўрсатилган солиқ тўловчиларнинг солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошганда, агар ушбу модданинг тўртинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, солиқнинг ошиб кетган суммасидан айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтади.


(4-қ.) Ушбу Кодекснинг 461-моддаси биринчи қисми 2-бандида кўрсатилган якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни тўлаш ўрнига қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтишга ҳақли. Солиқ солиш тартибини танлаш учун якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органига товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган даромадлари юз миллион сўмдан ошган санадан беш кундан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда билдиришнома юборади.


(5-қ.) Билдиришнома ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган муддатларда тақдим этилмаганда якка тартибдаги тадбиркор айланмадан олинадиган солиқ тўлайди.


(6-қ.) Янги ташкил этилган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан тадбиркорлик фаолияти субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида танланган солиқ солиш тартибини кўрсатиш орқали айланмадан олинадиган солиқни тўлаш тартибини танлаш ҳуқуқига эга.


(7-қ.) Юридик шахслар айланмадан олинадиган солиқни қўллашни ушбу Кодекснинг 237-моддасига мувофиқ қўшилган қиймат солиғини тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиш учун ва бир вақтнинг ўзида айланмадан олинадиган солиқни тўлашни рад этишга доир ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ихтиёрий равишда рад этишга ҳақли.


(8-қ.) Қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ихтиёрий равишда ўтган солиқ тўловчилар, башарти жорий солиқ даври якунлари бўйича товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган жами даромадлари бир миллиард сўмдан ошмаган бўлса, айланмадан олинадиган солиқни тўлашга камида ўн икки ойдан кейин қайта ўтишга ҳақли.


(9-қ.) Солиқ даври давомида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган жами даромади бир миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилган юридик шахслар ва янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар бундай ошиш рўй берган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади.


(10-қ.) Агар янги ташкил этилган юридик шахсда ёки янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад суммаси рўйхатдан ўтилган санадан то календарь йил тугагунига қадар, 365 га бўлинган ва рўйхатдан ўтилган санадан то календарь йил тугагунига қадар бўлган кунлар сонига кўпайтирилганда бир миллиард сўмга тенг суммадан ошса, у ҳолда бундай шахслар рўйхатдан ўтилган йилдан кейинги йилдан эътиборан қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади.


(11-қ.) Воситачилик, топшириқ шартномаси ва воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатувчи солиқ тўловчилар, шу жумладан телекоммуникациялар операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадни реализация қилиш бўйича умумий айланмадан (битим суммаларидан) келиб чиққан ҳолда аниқлайди.


(12-қ.) Бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдори бўлган юридик шахслар, уларни самарасиз фойдаланаётганлиги бўйича хулоса киритилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтади.


(13-қ.) Қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдорлари бўлган юридик шахслар, инвестицион лойиҳанинг амалга оширилмаганлиги тўғрисида хулоса беришга ваколати бўлган ваколатли органнинг хулосаси чиқарилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан эътиборан қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтади.


(14-қ.) Молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобидан объектлар қурилишини (бундан жорий ва капитал таъмирлаш мустасно) бажарувчи юридик шахслар бундай қурилишга доир шартнома расмийлаштирилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан эътиборан қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади.


(15-қ.) Солиқни тўлаш солиқ тўловчини қуйидагилардан озод этмайди:


ушбу Кодекс билан унинг зиммасига юклатилган солиқ агентининг мажбуриятларини бажаришдан;
агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ҳисобварақ-фактура тақдим этиш, харидларни ҳисобга олиш китобини ва сотишларни ҳисобга олиш китобини юритиш мажбуриятидан.

Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   307




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish