Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг



Download 0,75 Mb.
bet267/307
Sana22.02.2022
Hajmi0,75 Mb.
#104240
TuriКодекс
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   307
Bog'liq
Солик кодекси

XIV БЎЛИМ.
ИЖТИМОИЙ СОЛИҚ

58-боб. Ижтимоий солиқни ҳисоблаб


чиқариш ва тўлаш (402 - 409-моддалар)
58-БОБ. ИЖТИМОИЙ СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ
ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ

402-модда. Солиқ тўловчилар


403-модда. Солиқ солиш объекти
404-модда. Солиқ базаси
405-модда. Солиқ ставкалари
406-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври
407-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ
ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби
408-модда. Айрим тоифадаги жисмоний шахслар
томонидан солиқни ҳисоблаб чиқариш ва
тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари
409-модда. Ихтиёрий равишда солиқни ҳисоблаб
чиқариш ва тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари
402-модда. Солиқ тўловчилар

Ижтимоий солиқни солиқ тўловчилари (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб қуйидагилар эътироф этилади:


Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари;
Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахслар, чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари ва филиаллари;
ушбу Кодекснинг 408 ва 409-моддаларида назарда тутилган тартибга мувофиқ ижтимоий солиқ тўлайдиган жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари.
403-модда. Солиқ солиш объекти

(1-қ.) Иш берувчининг ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари ижтимоий солиқнинг (бундан буён ушбу бўлимда солиқ деб юритилади) солиқ солиш объектидир.


(2-қ.) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимлар билан таъминлаш юзасидан хизматлар кўрсатишга доир шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган юридик шахсга тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари ҳам солиқ солиш объектидир.


(3-қ.) Жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари учун улар томонидан тадбиркорлик фаолиятини ва (ёки) якка тартибдаги меҳнат фаолиятини амалга ошириш солиқ солиш объектидир.


(4-қ.) Қуйидагилар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди:


иш берувчининг ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлигига бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш тарзидаги, ушбу Кодекс 369-моддаси иккинчи қисмининг 10-бандида кўрсатилган миқдорлардан ортиқча харажатлари;
пахта йиғим-терими бўйича мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинган жисмоний шахсларнинг бу ишларни бажарганлиги учун меҳнат ҳақи тўлашга доир харажатлар.

Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   307




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish