Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг



Download 0,56 Mb.
bet300/326
Sana26.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#465562
TuriКодекс
1   ...   296   297   298   299   300   301   302   303   ...   326
Bog'liq
Soliq kodeksi 2022

XVIII БЎЛИМ.
ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК
УЧУН СОЛИҚ
(ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонуни таҳриридаги бўлим)
(Олдинги таҳририга қаранг)

64-боб. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни


ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш (449 - 454-моддалар)
64-БОБ. ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН
СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ

449-модда. Солиқ тўловчилар


450-модда. Солиқ солиш объекти
451-модда. Солиқ базаси
451-1-модда. Металларнинг айрим турларини қазиб олиш
(ажратиб олиш) чоғида солиқ базасини аниқлашнинг
ўзига хос хусусиятлари
452-модда. Солиқ ставкалари
453-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври
454-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботларини
тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби
449-модда. Солиқ тўловчилар

(1-қ.) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олишни ва (ёки) техноген минерал ҳосилалардан фойдали қазилмаларни ажратиб олишни (бундан буён ушбу бўлимда фойдали қазилмаларни қазиб олиш (ажратиб олиш) деб юритилади) амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни солиқ тўловчилари (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб эътироф этилади.


(2-қ.) Қонунчиликда назарда тутилган шартларга риоя этган ҳолда қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир фаолиятни амалга оширувчи жисмоний шахслар қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир фаолиятни амалга оширишга тааллуқли қисм бўйича солиқ тўловчилар бўлмайди.


450-модда. Солиқ солиш объекти

(1-қ.) Фойдали қазилмани қазиб олиш (ажратиб олиш) ҳажми ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (бундан буён ушбу бўлимда солиқ деб юритилади) солиш объектидир.


(2-қ.) Қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилманинг ҳажми қазиб олиш (ажратиб олиш), бирламчи ишлов бериш, қайта ишлаш ва транспортда ташишнинг бутун технологик цикли доирасида юзага келадиган технологик йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатли орган томонидан тасдиқланган нормалар доирасида, бундай нормалар мавжуд бўлмаганда эса - солиқ тўловчи томонидан тасдиқланган нормалар доирасида аниқланади.


(3-қ.) Фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг (ажратиб олишнинг) ва фойдали қазилмаларга бирламчи ишлов беришнинг (уларни қайта ишлашнинг) технологик цикли доирасидаги йўқотишлар технологик йўқотишлар деб эътироф этилади, хусусан:


фойдали қазилмаларни қазиб олиш чоғидаги йўқотишлар, шу жумладан уларнинг қолдиқлари (ажратиб олиб бўлмайдиган захиралари);
углеводородларни дастлабки саноат мақсадида қайта ишлаш чоғидаги йўқотишлар;
қатламдаги босимни сақлаб туриш ва (ёки) углеводородларни ёпиқ технологик цикл доирасида ажратиб олиш учун маҳсулдор қатламга қайта ҳайдаб киритиладиган табиий газ ҳажми.

(4-қ.) Солиқ солиш объекти фойдали қазилманинг ҳар бир тури бўйича алоҳида аниқланади.


(5-қ.) Қуйидагилар солиқ солиш объекти бўлмайди:


солиқ тўловчиларга берилган ер участкалари доирасида қазиб олинган (ажратиб олинган) ҳамда шахсий хўжалик ва маиший эҳтиёжлари учун фойдаланилган, кенг тарқалган фойдали қазилмалар. Кенг тарқалган фойдали қазилмалар рўйхати қонунчиликда белгиланади;
қонунчиликда белгиланган тартибда дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари натижасида қазиб олинган (ажратиб олинган) норуда фойдали қазилмалар, бундан реализация қилинган фойдали қазилманинг ҳажми мустасно.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   296   297   298   299   300   301   302   303   ...   326




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish