терминалларини қўллаш тартибини бузиш
(1-қ.) Назорат-касса техникасининг ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларининг қўлланилиши мажбурий бўлгани ҳолда, уларни қўлламасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонларни, чекларни ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик, шунингдек ҳисоб-китоб терминаллари орқали тўловларни қабул қилишни рад этганлик -
беш миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(2-қ.) Солиқ органларида рўйхатга олинмаган назорат-касса техникасини қўллаган ёки сотиб олувчига квитанциялар, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни берган ҳолда савдони амалга оширганлик ва (ёки) хизматлар кўрсатганлик, -
етти миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(3-қ.) Бошқа шахслар номига расмийлаштирилган ҳисоб-китоб терминалларидан солиқ тўловчи томонидан фойдаланилиши, -
йигирма миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(4-қ.) Техник талабларга мувофиқ бўлмаган ёки хизмат кўрсатиш дастури бузилган назорат-касса техникаларидан фойдаланганлик, -
йигирма миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
222-модда. Даромадлар ва (ёки) харажатларни
ҳисобга олиш қоидаларини бузиш
Якка тартибдаги тадбиркор томонидан даромадлар ва (ёки) харажатларни ҳисобга олиш (даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш китоби) қоидаларини бузиш -
беш юз минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
223-модда. Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш)
(1-қ.) Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) -
яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасининг йигирма фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(2-қ.) Яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасидан ушбу Кодексга мувофиқ солиқларни ҳисоблаш амалга оширилади.
(3-қ.) Ушбу модданинг мақсадида солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб қуйидагилар эътироф этилади:
товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум суммасини ҳисобга олиш регистрларида акс эттирмаслик;
юкларни товар-кузатув ҳужжатларини расмийлаштирмасдан ёхуд сохта ҳужжатлар бўйича ташиш;
ҳисобда реализация қилинмаган деб кўрсатилган товарларнинг омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги;
расмийлаштирилмаган (кирим қилинмаган) товарларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва реализация қилиш;
товарлар (хизматлар) реализация қилинганлигидан далолат берувчи ҳужжатларни алмаштириш, сохталаштириш ёки йўқ қилиш;
қалбаки бирламчи бухгалтерия ҳужжатларидан фойдаланиш;
назорат-касса техникасининг фискал хотираси хизмати дастурига ноқонуний равишда ўзгартириш киритиш;
фойдаланилмаган моддий харажатларни фойдаланилган деб, ишлаб чиқариш ҳисоботига қўшиш;
товарларни сотишдан (хизмат кўрсатишдан) олинган тушумни ҳисобот давридан кейинги даврга ўтказиш (сотиш ҳажмини ва даромадни (фойдани) қасддан камайтириш);
моддий, ёқилғи-энергетика ресурслари харажатларини (лимитларни) ва амортизация (эскириш) нормасини сунъий равишда ошириш ёки нормативларни нотўғри қўллаш;
иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган ходимларнинг ҳақиқий иш ҳақи суммаси солиқ ҳисоботида акс эттирилмаганлиги;
меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ходимларнинг солиқ ҳисоботида акс эттирилмаганлиги;
реализация қилинган товарлар қийматини ҳисоб ҳужжатларида ҳақиқатда реализация қилинган қийматидан пасайтирилган нархлар бўйича акс эттириш;
қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмининг солиқ ҳисоботида тўлиқ акс эттирилмаганлиги. (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)
(4-қ.) Ушбу модда учинчи қисмининг ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича яширилган солиқ базаси суммаси охирги ўн икки ой учун аниқланади.
(5-қ.) Ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида олинган товарлар (хизматлар) номенклатурасига ёхуд фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлмаган идентификация кодларини акс эттириш -
ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида кўрсатилган реализация қилинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм) (ўзгартириш 2022 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилади)
Do'stlaringiz bilan baham: |