Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг



Download 0,56 Mb.
bet288/326
Sana26.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#465562
TuriКодекс
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   326
Bog'liq
Soliq kodeksi 2022

426-модда. Солиқ солиш объекти

(1-қ.) Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида юридик шахсларда бўлган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғининг (бундан буён ушбу бобда солиқ деб юритилади) солиқ солиш объектидир.


(2-қ.) Қуйидаги ер участкалари солиқ солиш объекти сифатида ҳисобланмайди:


1) нотижорат ташкилотлари томонидан нотижорат фаолияти доирасида фойдаланиладиган ерлар;
2) аҳоли пунктларининг, боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкатларининг умумий фойдаланишдаги ерлари (майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, шахобча йўллар, суғориш тармоқлари, коллекторлар, соҳил бўйи ерлари ва бошқа шу каби умумий фойдаланишдаги ерлар);
3) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари эгаллаган ерлар;
4) аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерлар (дарахтзорлар, истироҳат боғлари, сайилгоҳлар, хиёбонлар, аҳолининг оммавий дам олиши ва туризмини ташкил этиш учун белгиланган жойлар, шунингдек ариқ тармоқлари эгаллаган ерлар); (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
5) давлат қўриқхоналарининг, комплекс (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, давлат табиат ёдгорликларининг, буюртма қўриқхоналарнинг (бундан овчилик хўжаликларида ташкил этиладиган буюртма қўриқхоналар мустасно), табиий питомникларнинг, давлат биосфера резерватларининг, миллий боғларнинг ерлари;
6) соғломлаштириш аҳамиятига молик ерлар - тегишли муассасалар ва ташкилотларга доимий фойдаланишга берилган, профилактика ҳамда даволаш ишларини ташкил этиш учун қулай табиий шифобахш омилларга эга бўлган ер участкалари;
7) рекреация аҳамиятига молик ерлар - аҳолининг оммавий дам олиши ва туризмини ташкил этиш учун тегишли муассасалар ҳамда ташкилотларга берилган ер участкалари;
8) тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар - тегишли муассасалар ва ташкилотларга доимий фойдаланишга берилган моддий маданий мерос объектлари, хотира боғлари эгаллаган ер участкалари;
9) гидрометеорология ва гидрогеология станциялари ҳамда постлари эгаллаган ерлар;
10) юридик шахс балансида бўлган ва фуқаро муҳофазаси ҳамда сафарбарлик аҳамиятига молик алоҳида жойлашган объектлар эгаллаган ерлар;
11) коммунал-маиший аҳамиятга молик ерлар (дафн этиш жойлари, маиший, қурилиш ва бошқа чиқиндиларни йиғиш, қайтадан ортиш ва саралаш жойлари, шунингдек чиқиндиларни зарарсизлантириш ҳамда утилизация қилиш жойлари); (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонуни таҳриридаги банд)
12) кўп квартирали уйлар эгаллаган ерлар, бундан яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари эгаллаган ер участкалари мустасно;
13) сув фонди;
14) захиралар;
15) геология-қидирув ва (ёки) изланиш ишларини ўтказиш учун ажратилган ер участкалари. (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)

(3-қ.) Агар ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ер участкалари хўжалик фаолиятини юритиш учун фойдаланилса, улар ушбу бобда белгиланган тартибда солиқ солиш объекти ҳисобланади.



Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   326




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish