Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


-модда. Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация



Download 0,56 Mb.
bet271/326
Sana26.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#465562
TuriКодекс
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   326
Bog'liq
Soliq kodeksi 2022

396-модда. Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация

(1-қ.) Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация солиқ тўловчининг олинган йиллик даромади тўғрисидаги ёзма аризасидан иборат бўлади.


(2-қ.) Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияга тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган солиқ суммалари тўғрисида солиқ агентининг Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган шаклдаги маълумотномаси илова қилинади.


(3-қ.) Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларациянинг шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.


(4-қ.) Солиқ органи томонидан солиқ тўловчи тақдим этган жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияда тўланиши лозим бўлган солиқ суммасининг камайишига олиб келувчи хатолар аниқланган тақдирда, солиқ органи жами йиллик даромад ҳақидаги тақдим этилган декларацияда аниқланган хатолар тўғрисида солиқ тўловчига билдириш хати юборади.


(5-қ.) Солиқ органининг хабарномасини олган солиқ тўловчи ўн кун ичида жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга зарур бўлган ўзгартиришларни киритиши шарт.


(6-қ.) Агар жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни ўзгартириш ҳақидаги ариза солиқни тўлаш муддати ўтгунига қадар берилса, солиқ тўловчи ушбу Кодексда белгиланган жавобгарликдан озод этилади.


(7-қ.) Агар жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни ўзгартириш ҳақидаги ариза солиқни тўлаш муддати ўтганидан кейин, лекин хатолар солиқ органи томонидан аниқлангунига қадар берилса, солиқ тўловчи солиқнинг етишмаётган суммасини ҳамда унга тегишли пеняни тўлаган тақдирда, жавобгарликдан озод этилади.


(8-қ.) Солиқ тўловчи солиқ органининг тақдим этилган жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда аниқланган хато тўғрисидаги билдириш хатини олган кун солиқ органи томонидан хато аниқланган кун, деб ҳисобланади.



Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   326




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish