Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


олиб киришда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан



Download 0,56 Mb.
bet191/326
Sana26.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#465562
TuriКодекс
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   326
Bog'liq
Soliq kodeksi 2022

олиб киришда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан
товарларни олиб чиқишда солиқ солишнинг
ўзига хос хусусиятлари

(1-қ.) Товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда солиқ солиш танланган божхона режимига қараб, қуйидаги тартибда амалга оширилади:


1) товарлар эркин муомалада бўлиш (импорт) учун чиқариш божхона режимига жойлаштирилганда солиқ тўлиқ ҳажмда ҳисобланади;
2) товарлар реимпорт божхона режимига жойлаштирилганда солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ товарлар экспорт қилинганда тўлашдан озод этилган солиқ суммаларини ёхуд унга товарлар экспорт қилинганлиги туфайли қайтариб берилган суммаларни тўлайди. Санаб ўтилган суммаларни тўлаш божхона тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган тартибда амалга оширилади; (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги банд)
3) товарлар транзит, божхона омбори, реэкспорт, бож олинмайдиган савдо, эркин божхона ҳудуди, йўқ қилиш, давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига, шунингдек ғамлаб қўйилган нарсалар божхонада декларация қилинганда солиқ тўланмайди;
4) товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилганда, башарти қайта ишлаш маҳсулотларини муайян муддатда Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқилса, солиқ тўланмайди;
5) товарлар вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилганда божхона тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган тартибда солиқ тўлашдан тўлиқ ёки қисман озод этиш қўлланилади; (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги банд)
6) божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш маҳсулотлари олиб кирилган тақдирда, солиқ тўлови божхона тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган тартибда амалга оширилади; (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги банд)
7) товарлар ички истеъмол учун қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилганда солиқ тўлиқ ҳажмда тўланади.

(2-қ.) Товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилаётганда солиқ солиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:


1) товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан экспорт божхона тартиб-таомилида олиб чиқилаётганда солиқ тўланмайди. Мазкур қоида товарларни кейинчалик экспорт божхона тартиб-таомилига мувофиқ олиб чиқиш мақсадида ушбу товарлар божхона омбори тартиб-таомилига жойлаштирилганда ҳам қўлланилади;
2) товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига реэкспорт божхона тартиб-таомилида олиб чиқилаётганда солиқ тўланмайди, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш чоғида тўланган солиқ суммалари эса солиқ тўловчига божхона тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган тартибда қайтарилади. Мазкур қоида товарлар реэкспорт божхона тартиб-таомилига мувофиқ кейинчалик олиб чиқиш мақсадида божхона омбори божхона тартиб-таомилига жойлаштирилганда ҳам қўлланилади; (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги банд)
3) махсус божхона тартиб-таомилини тугаллаш мақсадида ғамлаб қўйилган нарсалар, шунингдек товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилаётганда солиқ тўланмайди;
4) товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ушбу қисмнинг 1-3-бандларида кўрсатилганларига нисбатан бошқа тартиб-таомилларга мувофиқ олиб чиқилаётганда, агар божхона тўғрисидаги қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, божхона тартиб-таомиллари билан солиқ тўлашдан озод этиш ва (ёки) тўланган солиқ суммаларини қайтариш амалга оширилмайди. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги банд)

(3-қ.) Жисмоний шахслар томонидан шахсий, оилавий, уй-рўзғор эҳтиёжлари ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун мўлжалланган товарлар олиб ўтилаётганда, товарлар Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганлиги муносабати билан солиқ тўлаш тартиби божхона тўғрисидаги қонунчиликда белгиланади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   326




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish