Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (янги таҳрири) умумий қисм I бўлим умумий қоидалар


-модда. Ҳисобга олинмайдиган солиқ суммаси



Download 0,76 Mb.
bet170/289
Sana23.02.2022
Hajmi0,76 Mb.
#150645
TuriКодекс
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   289
Bog'liq
Солик кодекси 2020-жыл

267-модда. Ҳисобга олинмайдиган солиқ суммаси


Товарларни (хизматларни) олиш (олиб кириш) чоғида солиқ тўловчи томонидан тўланган солиқ суммаси ушбу Кодекснинг 266-моддасига мувофиқ қуйидаги ҳолларда ҳисобга олинмайди:


1) реализация қилиш бўйича айланмалари ушбу бўлимга мувофиқ солиқ солишдан озод этилган товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш (хизматлар кўрсатиш) учун мўлжалланган асосий воситалар, кўчмас мулк объектлари ва номоддий активлар сотиб олинганда (олиб кирилганда);
2) товарлар (хизматлар) ушбу қисмнинг 1-бандида кўрсатилган асосий воситаларни, кўчмас мулк объектларини қуриш, модернизациялаш, реконструкция қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва таъмирлаш учун сотиб олинганда;
3) реализация қилиш бўйича айланмалари солиқдан озод этилган товарлар (хизматлар) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш (хизматлар кўрсатиш) учун сотиб олинганда;
4) товарлар (хизматлар) солиқ тўловчи бўлмаган юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сотиб олинганда;
5) вакиллик харажатлари;
6) товарлар (хизматлар) бепул олинганда, бундан олувчи улар бўйича солиқ тўлаган ҳоллар мустасно;
7) солиқ тўловчининг шахсий эҳтиёжлари учун фойдаланишга мўлжалланган, ушбу Кодекснинг 317-моддасига мувофиқ фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда харажатлар чегириб ташланмайдиган товарлар (хизматлар) сотиб олинганда.
Солиқ тўловчи товарларни (хизматларни) сотиб олиш чоғида тўлаган солиқ суммалари қуйидаги товарларни (хизматларни) сотиб олиш ёки олиб кириш чоғида ҳам, агар бу товарларни (хизматларни) сотиб олиш амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ бўлмаса, ҳисобга олинмайди:
1) енгил автомобилларни, мотоциклларни, вертолётларни, моторли қайиқларни, самолётларни, шунингдек моторли воситаларнинг бошқа турларини ва улар учун ёқилғини;
2) алкоголь ва тамаки маҳсулотларини.
Ушбу Кодекснинг 268–270-моддаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳисобга олинмайдиган солиқ суммаси сотиб олинган товарларнинг (хизматларнинг) қийматида ҳисобга олинади.



Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish