Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (янги таҳрири) умумий қисм I бўлим умумий қоидалар


-модда. Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган



Download 0,76 Mb.
bet39/289
Sana23.05.2022
Hajmi0,76 Mb.
#608415
TuriКодекс
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   289
Bog'liq
Солик кодекси 2020-жыл-1

64-модда. Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган
гуруҳини рўйхатдан ўтказиш

Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш учун ушбу гуруҳнинг масъул иштирокчиси ўзи ҳисобда турган жойдаги солиқ органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:


1) ташкил этилаётган консолидациялашган гуруҳ барча иштирокчиларининг ваколатли шахслари томонидан имзоланган солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги ариза;
2) солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартноманинг иккита нусхаси;
3) ушбу Кодекс 62-моддасининг учинчи, бешинчи, еттинчи
ва тўққизинчи қисмларида назарда тутилган шартлар бажарилганлигини тасдиқловчи, солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси томонидан тасдиқланган ҳужжатлар. Бундай ҳужжатлар жумласига, хусусан, ушбу Кодекс 62-моддаси еттинчи қисмининг
1-бандида кўрсатилган солиқларни тўлашга доир тўлов топшириқномаларининг (солиқ органининг бу солиқлар бўйича ҳисобга олиш амалга оширилганлиги тўғрисидаги қарорининг кўчирма нусхалари), гуруҳ иштирокчиларидан ҳар бири учун олдинги календарь йилдаги бухгалтерия баланслари, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларнинг кўчирма нусхалари киради;
4) солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани имзолаган шахсларнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи учун фойда солиғи ҳисобланадиган ва тўланадиган солиқ давридан олдинги йилнинг
30 октябридан кечиктирмай солиқ органига тақдим этилади.
Солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар солиқ органига тақдим этилган кундан эътиборан ўн беш кун ичида солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказади ёки уни рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида асослантирилган қарор қабул қилади. Ушбу моддада белгиланган муддат доирасида бартараф этиладиган қоидабузарликлар аниқланганда, солиқ органи солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчисини бу ҳақда хабардор қилиши шарт. Солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси аниқланган қоидабузарликларни ушбу моддада белгиланган муддат тугагунга қадар бартараф этишга ҳақли.
Ушбу Кодекснинг 62-моддасида, 63-моддасининг учинчи қисмида ҳамда ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган шартларга риоя этилган тақдирда солиқ органи солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиши шарт.
Шартнома рўйхатдан ўтказилган санадан эътиборан беш кун ичида солиқ органи солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчисига ушбу шартноманинг бир нусхасини унинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида белги қўйган ҳолда, шахсан имзо қўйдириб ёки олинганлик санаси тўғрисида гувоҳлик берувчи бошқа усулда бериши шарт.
Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартнома рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги ахборот худди шу муддатларда солиқ органи томонидан солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи иштирокчилари бўлган юридик шахслар жойлашган ердаги солиқ органларига юборилади.
Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи ушбу гуруҳни ташкил этиш тўғрисидаги шартнома солиқ органи томонидан рўйхатга олинган йилдан кейинги календарь йилнинг биринчи санасида ташкил этилган деб эътироф этилади.
Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказишни солиқ органи томонидан рад этишга фақат қуйидаги ҳолатлардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлганда йўл қўйилади:
1) солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этишнинг ушбу Кодекснинг 62-моддасида назарда тутилган шартларига мувофиқ эмаслиги;
2) солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартноманинг ушбу Кодекс 63-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган талабларга мувофиқ эмаслиги;
3) ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни ваколатли солиқ органига тақдим этмаслик ёхуд тўлиқ ҳажмда тақдим этмаслик ёки мазкур модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этиш муддатини бузиш;
4) ҳужжатлар уни имзолашга ваколати бўлмаган шахслар томонидан имзоланган тақдирда.
Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш солиқ органи томонидан рад этилган тақдирда, ушбу гуруҳнинг масъул иштирокчиси камчиликлар бартараф этилганидан сўнг бундай шартномани рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатларни қайта тақдим этишга ҳақли.
Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақидаги қарорнинг кўчирма нусхаси у қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида солиқ органи томонидан бундай шартномада солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси сифатида кўрсатилган ваколатли вакилига шахсан имзо қўйдириб ёки олинган санани тасдиқловчи бошқа усул орқали топширилади.
Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги устидан бундай шартномада солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси сифатида кўрсатилган шахс томонидан мазкур Кодексда солиқ органларининг ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилиш учун белгиланган тартибда ва муддатларда шикоят қилиниши мумкин.
Ариза (шикоят) қаноатлантирилган тақдирда солиқ органи ушбу шартномани рўйхатдан ўтказиши шарт, солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи эса ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ рўйхатдан ўтиши лозим бўлган йилдан кейинги календарь йилнинг биринчи санасидан эътиборан ташкил этилган деб эътироф этилади.
Агар солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш учун ушбу бобда белгиланган бошқа тўсиқлар бўлмаса, кўрсатилган қоида қўлланилади.



Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish