Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (янги таҳрири) умумий қисм I бўлим умумий қоидалар



Download 0,76 Mb.
bet27/289
Sana23.05.2022
Hajmi0,76 Mb.
#608415
TuriКодекс
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   289
Bog'liq
Солик кодекси 2020-жыл-1

49-модда. Қимматли қоғозлар

Қимматли қоғозлар мазкур ҳужжатларни чиқарган юридик шахс билан уларнинг эгаси ўртасидаги мулкий ҳуқуқларни ёки қарз муносабатларини тасдиқлайдиган, дивидендлар ёки фоизлар тарзида даромад тўлашни ҳамда ушбу ҳужжатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш имкониятини назарда тутадиган ҳужжатлардир.


Қимматли қоғозларга акциялар, облигациялар, векселлар, депозит сертификатлари, депозитар тилхатлар, опционлар, фьючерс ва форвард контрактлари киради, шунингдек қонун ҳужжатларига ёки чет давлатнинг қўлланилиши мумкин бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар деб эътироф этиладиган бошқа қимматли қоғозлар киради.
Қимматли қоғозларни эмиссиявий қимматли қоғозлар жумласига киритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ёки чет давлатларнинг қўлланилиши мумкин бўлган қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Агар қимматли қоғозлар билан бажариладиган операция муддатли битимларнинг молиявий воситаларига оид операциялар мезонларига мувофиқ бўлса, солиқ тўловчи уни мустақил равишда солиқ солиш мақсадида қимматли қоғозлар билан бажариладиган операциялар жумласига ёки муддатли битимларнинг молиявий воситаларига оид операциялар жумласига киритишга ҳақли.
Солиқ солиш мақсадида қимматли қоғозлар қуйидаги шартларга бир вақтнинг ўзида риоя этилган тақдирда қимматли қоғозларнинг уюшган бозорида муомалада бўлаётган қимматли қоғозлар (муомаладаги қимматли қоғозлар) деб эътироф этилади:
улар қимматли қоғозлар савдоларининг ҳеч бўлмаганда битта ташкилотчиси томонидан муомалага киритилган бўлса;
уларнинг нархлари (котировкалари) тўғрисидаги ахборот оммавий ахборот воситаларида эълон қилинса ёхуд савдоларнинг ташкилотчиси ёки бошқа ваколатли шахс томонидан ҳар қандай манфаатдор шахсга қимматли қоғозларга доир операциялар амалга оширилган санадан эътиборан уч йил ичида берилиши мумкин бўлса;
солиқ тўловчи бу қимматли қоғозларга доир битимни тузган санадан эътиборан ўтган кетма-кет уч ой ичида улар бўйича ҳеч бўлмаганда бир марта бозор котировкаси ҳисоблаб чиқарилган бўлса (бундан қимматли қоғозларни бирламчи жойлаштириш чоғидаги бозор котировкасининг ҳисоб-китоби мустасно).



Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish