Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (янги таҳрири) умумий қисм I бўлим умумий қоидалар


-боб. Айрим солиқ тўловчилар ва операциялар турлари



Download 0,76 Mb.
bet202/289
Sana23.05.2022
Hajmi0,76 Mb.
#608415
TuriКодекс
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   289
Bog'liq
Солик кодекси 2020-жыл-1

45-боб. Айрим солиқ тўловчилар ва операциялар турлари
бўйича солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари


318-модда. Нотижорат ташкилотларининг солиқ базасини
аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари

Ушбу Кодекснинг 58-моддасида кўрсатилган шартларга риоя этилган тақдирда нотижорат ташкилотининг қуйидаги даромадларига солиқ солинмайди:


1) нотижорат ташкилотларининг таъминоти ва ушбу Кодекснинг
48-моддасида кўрсатилган устав фаолиятини амалга ошириши учун мақсадли тушумлар;
2) курсдаги ижобий фарқ суммасининг курсдаги салбий фарқ суммасидан ортиқ қисми;
3) аҳолининг диний мақсадда фойдаланиши учун мўлжалланган товарларни реализация қилишдан олинган даромад.
Нотижорат ташкилотларининг ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилмаган даромадларига умумий белгиланган тартибда солиқ солинади.
Нотижорат ташкилотининг ушбу Кодекснинг 44-бобига мувофиқ харажатлар жумласига киритилиши лозим бўлган чиқимлари қуйидаги усулларнинг бири орқали аниқланади:
1) ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилмаган даромадларнинг нотижорат ташкилотлари даромадларининг умумий суммасидаги улушидан келиб чиққан ҳолда;
2) ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган даромадлар ҳисобидан амалга оширилган харажатларнинг ва бошқа даромадлар ҳисобидан амалга оширилган харажатларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобга олинишини назарда тутувчи солиқ ҳисоби маълумотлари асосида.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳисоб мавжуд бўлмаган ва (ёки) ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган даромадлардан мўлжалланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда
(бюджет маблағлари бундан мустасно), солиқ тўловчи томонидан олинган мақсадли маблағлар ушбу солиқ тўловчининг жами даромади таркибига киритилади ва унга умумий белгиланган тартибда солиқ солинади.
Мақсадли фойдаланилмаган бюджет маблағларига нисбатан бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари қўлланилади.
Ушбу модданинг қоидалари фаолиятни ижтимоий соҳада амалга оширувчи нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.



Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish