Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (янги таҳрири) умумий қисм



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet311/316
Sana04.04.2022
Hajmi3,89 Mb.
#527601
TuriКодекс
1   ...   308   309   310   311   312   313   314   315   316
Bog'liq
СОЛИК КОДЕКСИ 2020

 
ХХI БЎЛИМ. 
СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ АЙРИМ ТОИФАЛАРИГА


400 
400 
СОЛИҚ СОЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
67-боб. Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари
иштирокидаги юридик шахсларга солиқ солишнинг
ўзига хос хусусиятлари 
471-модда. Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари
иштирокидаги юридик шахсларга солиқ
солиш шартлари 
Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестицияларини жалб этган ҳолда ташкил 
этилган ва қонун ҳужжатларида тасдиқланадиган рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб 
чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар учун айрим солиқлар бўйича имтиёзларни 
қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади. 
Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари деганда чет давлатнинг 
фуқаролари бўлган жисмоний шахслар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида 
доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек чет эллик нодавлат юридик 
шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг кафолатини тақдим этмасдан амалга 
ошириладиган инвестициялар тушунилади. 
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган юридик шахсларга Ўзбекистон 
Республикаси Президенти қарори билан белгиланадиган муддатга киритилган тўғридан-
тўғри хусусий чет эл инвестициялари ҳажмига қараб, ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув 
ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод этиш тарзидаги солиқ 
имтиёзлари берилади. 
Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона солиқ 
тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа солиқ имтиёзлардан 
фойдаланишга ҳақли. 
 
472-модда. Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари
иштирокидаги юридик шахслар томонидан
солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби 
Ушбу Кодекснинг 471-моддасида назарда тутилган солиқ имтиёзлари қуйидаги 
шартлар бажарилган тақдирда қўлланилади: 
1) юридик 
шахслар 
қонун 
ҳужжатларида 
белгиланадиган 
ҳудудларга 
жойлаштирилганда; 
2) чет эллик инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри хусусий чет эл 
инвестициялари Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилмаган ҳолда амалга 
оширилганда; 
3) юридик шахсларнинг устав фондида (устав капиталида) чет эллик 
иштирокчиларнинг улуши камида 33 фоиз, акциядорлик жамиятлари учун эса камида 15 
фоиз бўлганда;
4) чет эл инвестициялари эркин айирбошланадиган валюта ёки янги замонавий 
технологик асбоб-ускуна тарзида киритилганда; 
5) ушбу Кодекснинг 471-моддасида назарда тутилган солиқ имтиёзлари 
берилганлиги натижасида уларнинг қўлланилиши муддати мобайнида олинган 


401 
401 
даромадларнинг камида 50 фоизи ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш мақсадида 
реинвестицияга йўналтирилганда. 
Ушбу Кодекснинг 471-моддасида назарда тутилган солиқ имтиёзларини олган 
тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахс имтиёзлар 
берилган муддат ўтганидан кейин бир йил ўтмасидан олдин фаолиятини тугатган 
тақдирда, чет эллик инвесторнинг фойдасини ўз мамлакатига ўтказиш ва капиталини 
хорижга олиб чиқиб кетиш фақат берилган солиқ имтиёзлари суммаларининг ўрни 
бюджетга қопланганидан кейин амалга оширилади. 
Ушбу бобда назарда тутилган шартларга номувофиқлик аниқланган тақдирда, 
ушбу Кодекснинг 471-моддасида назарда тутилган солиқ имтиёзларини олган тўғридан-
тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахс белгиланган 
талабларга мувофиқ бўлмаган давр учун солиқлар ушбу Кодекснинг VIII бўлимида 
назарда тутилган пенялар қўлланилган ҳолда, умумбелгиланган тартибда тўланади. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   308   309   310   311   312   313   314   315   316




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish