чиқариб ташланмоқда
(ўнинчи қисм) 2021 йил 31 декабрдан кейин сотиб олинган (олинган, яратилган) амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қиймати уни сотиб олишга, қуришга, ишлаб чиқаришга, етказиб беришга ва фойдаланиш учун яроқли бўлган ҳолатга келтиришга доир харажатлар суммаси сифатида (агар бундай актив солиқ тўловчи томонидан бепул олинган ёхуд инвентаризация натижасида аниқланган бўлса, шу активнинг ушбу Кодекснинг 299-моддасига мувофиқ белгиланадиган бозор қиймати сифатида) аниқланади.
(ўн биринчи қисм) Молиявий ижара ва (ёки) лизинг предмети бўлган амортизация қилинадиган автивнинг бошланғич қиймати ушбу модданинг ўнинчи қисмида кўрсатилган тартибга ўхшаш тартибда аниқланади.
(ўн иккинчи қисм) Акциядорнинг (иштирокчининг, мулкдорнинг) устав фондига (устав капиталига) ҳиссаси ҳисобидан олинган, амортизация қилинадиган активларнинг бошланғич қиймати деб мазкур активларнинг акциядорлар (иштирокчилар, мулкдорлар) томонидан келишилган, лекин ушбу Кодекснинг 299-моддасида кўрсатилган тартибга ўхшаш тартибда аниқланадиган бозор қийматидан юқори бўлмаган пулдаги баҳоси эътироф этилади.
(ўн учинчи қисм) Солиқ тўловчининг ўзи барпо этган (тайёрлаган, яратган), амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қиймати деб бундай активни барпо этиш (қуриш, қўшимча қуриш, тайёрлаш, яратиш) бўйича ҳақиқий харажатлар суммаси эътироф этилади.
(ўн тўртинчи қисм) Амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қиймати қуйидагилар ҳисобга олинмаган ҳолда аниқланади:
ушбу Кодекснинг 37-бобига мувофиқ ҳисобга олинган ва (ёки) 314-моддасига мувофиқ харажатлар таркибида ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи;
фоизлар бўйича харажатларни ва ушбу Кодексга мувофиқ чегириб ташланиши лозим бўлган ёки харажатлар таркибида ҳисобга олинадиган амортизация қилинадиган активни сотиб олиш билан боғлиқ бошқа харажатлар.
(ўн бешинчи қисм) Сотиш учун мўлжалланган захиралар ёки активлар таркибидан ўтказилган амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қиймати ушбу активнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ бундай келиб тушиш санасида аниқланган баланс қийматидир.
(ўн олтинчи қисм) Агар амортизация қилинадиган актив солиқ тўловчи томонидан қайта ташкил этиш натижасида (бундан ташкилий-ҳуқуқий шакл ўзгарган ҳоллар мустасно) олинган бўлса, бундай активнинг топшириш далолатномасида ёки тақсимлаш балансида кўрсатилган баланс қиймати унинг бошланғич қиймати бўлади.
(ўн еттинчи қисм) 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра бухгалтерия ҳисоби маълумотларига кўра солиқ тўловчида мавжуд бўлган, амортизация қилинадиган активнинг бошланғич (қайта тикланиш) қиймати солиқ солиш мақсадларида илгари ўтказилган қайта баҳолашларни ҳисобга олган ҳолда унинг бошланғич қиймати сифатида аниқланади.
(ўн саккизинчи қисм) Амортизация қилинадиган активнинг қайта тикланиш қийматини аниқлашда ушбу модда мақсадида солиқ тўловчининг қарори бўйича 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра амалга оширилган ва солиқ тўловчининг бухгалтерия ҳисобида 2020 йил 1 январдан кейин акс эттирилган амортизация қилинадиган активнинг қайта баҳоланиши ҳисобга олинади.
(ўн тўққизинчи қисм) Ушбу бўлим мақсадида солиқ тўловчи томонидан 2021 йил 1 январдан кейин амортизация қилинадиган актив қийматини қайта баҳолаш (нархини пасайтириш) амалга оширилганда, бундай қайта баҳолашнинг ижобий (салбий) суммаси даромад (харажат) деб эътироф этилмайди, амортизация қилинадиган активнинг қайта тикланиш қийматини аниқлашда ва амортизацияни ҳисоблашда ҳисобга олинмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |