вақтинча консуллик рўйхати
— хорижга вақтинча чиқиш рухсатномасини
белгиланган тартибда расмийлаштирган, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи
фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик
муассасалари томонидан қайддан ўтказиш;
консуллик округи
— консуллик муассасасига консуллик вазифаларини бажариш учун
бириктирилган бир ёки бир неча давлат ҳудуди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
маълумотларни йиғиш пункти
— паспорт олиш учун мурожаат қилган фуқароларнинг
биографик маълумотларини ва биометрик параметрларини жамлаш, ушбу маълумотларни
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш
марказига (кейинги ўринларда — ДПМ) топшириш ҳамда фуқароларга биометрик
параметрларга эга паспортлар бериш бўйича вазифаларни бажарувчи ички ишлар
органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, Ўзбекистон
Республикаси
Ташқи
ишлар
вазирлигининг
консуллик
бошқармаси,
Ўзбекистон
Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари;
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1
июндаги ПФ-5454-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 01.06.2018 й., 06/18/5454/1290-сон)
ҳаракатланиш ҳужжати олиш учун талабнома
— ҳаракатланиш ҳужжати олувчи
ҳақида маълумотларни йиғиш пункти томонидан шакллантирилган биографик маълумотлар ва
биометрик параметрларни ўз ичига олган электрон ҳужжат (кейинги ўринларда — талабнома).
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Фуқаролиги бўлмаган шахс ҳаракатланиш ҳужжати олиш учун доимий прописка
қилинган жойи бўйича маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилади.
Фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳаракатланиш ҳужжати беш йил муддатга берилади.
16 ёшга тўлмаган шахсларга ҳаракатланиш ҳужжати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.
Ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддати тугагач, шахс уни маълумотларни
йиғиш пунктига топшириши шарт.
Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳаракатланиш
ҳужжатини расмийлаштириш ва бериш тегишли мурожаат асосида белгиланган тартибда ушбу
шахсларнинг доимий яшаш ёки бўлиш жойига борган ҳолда амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПФ-5454-сонли
Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й.,
06/18/5454/1290-сон)
4. Ҳаракатланиш ҳужжати бланки қатъий ҳисобга олинадиган ҳужжат ҳисобланади.
Ҳаракатланиш ҳужжати бланкларини ишлаб чиқариш «Давлат белгиси» Давлат ишлаб
чиқариш бирлашмасида, ҳаракатланиш ҳужжатини персоналлаштириш ва йўқ қилиш —
ДПМда, ҳаракатланиш ҳужжатини эгаларига бериш — маълумотларни йиғиш пунктларида
амалга оширилади.
Ҳаракатланиш ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги маълумотларни
йиғиш пунктларига етказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан
белгиланган тартибда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Давлат фельдъегерлик
хизмати (кейинги ўринларда — ДФХ) томонидан амалга оширилади.
Ҳаракатланиш ҳужжатларини хориждаги маълумотларни йиғиш пунктларига ва
консуллик муассасаларидан Ўзбекистон Республикасига етказиб бериш белгиланган тартибда
дипломатик почта воситаси орқали амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш ҳужжати талабнома ДПМга
жўнатилганидан кейин маълумотларни йиғиш пунктида ўн иш куни мобайнида, хорижда — ўн
беш иш куни мобайнида берилади.
50
6. Ҳаракатланиш ҳужжати белгиланган намуна бўйича тайёрланади ва ўзбек ҳамда
инглиз тилларида, Қорақалпоғистон Республикаси учун эса қорақалпоқ, ўзбек ва инглиз
тилларида персоналлаштирилади.
7. Ҳаракатланиш ҳужжати бланкасига қуйидаги асосий маълумотлар киритилади:
ҳаракатланиш ҳужжатини берган давлатнинг номи;
ҳужжатнинг номи;
ҳужжатнинг тури;
ҳаракатланиш ҳужжатини берган давлатнинг коди;
ҳаракатланиш ҳужжатининг рақами;
фамилияси, исми, отасининг исми;
миллати;
фуқаролиги;
туғилган санаси;
туғилган жойи;
жинси;
берилган санаси;
ким томонидан берилгани;
персоналлаштирувчи идора;
амал қилиш муддати тугайдиган сана;
эгасининг рақамли сурати;
эгаси ҳақидаги машина ўқийдиган маълумотлар.
8. Чипга қуйидаги маълумотлар киритилади:
ҳаракатланиш ҳужжатининг эгаси тўғрисидаги биографик маълумотлар;
эгасининг рақамли сурати;
қўл бармоқ излари.
9. Ҳаракатланиш ҳужжатига:
хорижга чиқиш учун рухсатнома ёзуви тўғрисидаги (стикер);
ҳамроҳлик қилаётган шахслар тўғрисидаги (16 ёшгача бўлган болалар учун);
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтиш тўғрисидаги;
консуллик рўйхатига олингани ёки консуллик рўйхатидан чиқарилгани тўғрисидаги;
хорижий давлатларга кириш учун рухсатнома (виза) тўғрисидаги;
вақтинча қайд тўғрисидаги;
илгари қўйилган қайдларни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг розилигига кўра уларнинг ҳаракатланиш
ҳужжатларига ҳужжат эгасининг қон гуруҳи ва қайси резусга мансублиги тўғрисидаги қайдлар
киритилади.
10. Ҳаракатланиш ҳужжатига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ички ишлар органлари бўлинмалари томонидан — хорижга чиқиш учун рухсатнома
ёзувлари, ҳамроҳлик қилувчи шахслар (16 ёшгача бўлган болалар учун) ҳақидаги, вақтинча
рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги, илгари қўйилган қайдларни бекор қилиш ҳақидаги;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1
июндаги ПФ-5454-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 01.06.2018 й., 06/18/5454/1290-сон)
чегара назорати бўлинмалари томонидан — Ўзбекистон Республикасининг Давлат
чегарасидан ўтганлик ҳолати ҳақидаги ва илгари қўйилган қайдларни бекор қилиш ҳақидаги;
соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан — қон гуруҳи ва қайси резусга мансублиги
ҳақидаги;
Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари томонидан — консуллик
рўйхатига олиш ёки консуллик рўйхатидан чиқариш ҳақидаги, хорижга чиқиш учун рухсатнома
ёзувчи ҳақидаги, ҳамроҳлик қилувчи шахслар ҳақидаги (16 ёшга тўлмаган болалар учун),
илгари қўйилган қайдларни бекор қилиш ҳақидаги;
51
хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари
томонидан — хорижий давлатларга кириш рухсатномалари (визалар) ҳақидаги қайдлар
киритилади.
Ҳаракатланиш ҳужжатига ушбу Низомда назарда тутилмаган ёзув ва қайдларни киритиш
тақиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |