Багам Ороллари-
Расмий номи: Багам Ороллари Хамдўстлиги. Пойтахти Нассау,
ҳудуди 13864 (км
2
), аҳолиси 300000 киши, давлат тили инглиз, дини католиклар (26%),
англиканлар (21%), бошқа конфессиялар (18%), пул бирлиги Багам доллари. Географик
жойлашуви: Вест-Индияда, 700 дан ортиқ оролларда ва кўплаб (2500 та атрофида) Флорида
қирғоқларидан Кубанинг шарқий қирғоқларигача чўзилиб кетган маржонли қояларда
жойлашган давлат. Иқтисоди: туризм, нефтни қайта ишлаш, фармацептика, цемент, туз, ром,
қишлоқ хўжалиги, балиқ.
Бангладеш-
Расмий номи: Бангладеш Ҳалқ Республикаси. Пойтахти Дакка, ҳудуди
143998 (км
2
), аҳолиси 135500000 киши, давлат тили бенгал ва инглиз, дини ислом, пул бирлиги
така.
Географик жойлашуви: Осиё жанубида жойлашган давлат. Иқтисоди: Бангладеш – аграр
мамлакат, тамаки, чой, шакарқамиш, тўқимачилик, қоғоз, шакар, минерал ўғитлар.
Барбадос-
Расмий номи: Барбадос. Пойтахти Брижтаун, ҳудуди 430 (км
2
), аҳолиси
300000 киши, давлат тили инглиз, дини протестантлар (67%), католиклар (4%), пул бирлиги
Барбадос доллари. Географик жойлашуви: Барбадос Кариб денгизининг шарқидаги шу номли
оролда жойлашган давлат.Иқтисоди: туризм, енгил ва озиқ-овқат саноати, табиий газ ва нефть
қазиб олиш, балиқчилик.
Баҳрайн-
Расмий номи: Баҳрайн Қироллиги. Пойтахти Манама, ҳудуди 695,15 (км
2
),
аҳолиси 700000 киши, давлат тили араб, дини ислом, пул бирлиги Баҳрайн динори. Географик
жойлашуви: Яқин Шарқда жойлашган. Иқтисоди: нефть қазиб олиш ва уни қайта ишлаш,
кемачилик ва кимё саноати.
Белиз-
Расмий номи: Белиз. Пойтахти Бельмопан, ҳудуди 22963 (км
2
) аҳолиси 300000
киши, давлат тили инглиз, дини католиклар (60%), протестантлар (35%). пул бирлиги Белиз
доллари
Географик жойлашуви: Марказий Американинг шимоли-шарқида жойлашган давлат.
Иқтисоди: Белиз – аграр давлат. Шакарқамиш, цитрус мевалар, банан етиштирилади. Саноати
енгил ва озиқ-овқат саноати, туризм, қурилиш.
Белоруссия-
Расмий номи: Белорусь Республикаси. Пойтахти Минск, ҳудуди 207600
(км
2
), аҳолиси 10000000 киши, давлат тили белорус ва рус, дини православ (80%), католик
(15%), пул бирлиги Белорусь рубли. Географик жойлашуви: Шарқий Европада жойлашган
давлат. Иқтисоди ва саноати: Автомобилсозлик ва трактор машинасозлиги, радиоэлектроника,
енгил, кимё, озиқ-овқат саноатлари, ҳарбий техника ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги.
Бельгия-
Расмий номи: Бельгия қироллиги. Пойтахти Брюссель, ҳудуди 30500 (км
2
),
аҳолиси 10300000 киши, давлат тили фламанд, француз, немис, дини католик, пул бирлиги
Евро. Географик жойлашуви: Европанинг шимоли-ғарбида жойлашган давлат. Иқтисоди: озиқ-
овқат, кимё, металлургия, метални қайта ишлаш, машинасозлик, тўқимачилик, ойна ишлаб
чиқариш (ойна ва тошойна ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи ўринда туради).
Бенин-
Расмий номи: Бенин Республикаси. Пойтахти Порто-Ново, ҳудуди 112622 (км
2
),
аҳолиси 6600000 киши, давлат тили француз, дини мажусийлар (70%), христианлар (15%),
мусулмонлар (15%), пул бирлиги Африка франки. Географик жойлашуви: Ғарбий Африкада
жойлашган давлат. Иқтисоди: Бенин – аграр мамлакат. Қишлоқ хўжалиги махсулотларини
қайта ишлаш, озиқ-овқат, тўқимачилик корхоналари фаолият кўсатмоқда. Чорвачилик
ривожланган. Пахта, ер ёнғоқ, қаҳва етиштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |