48-модда: Гумон қилинувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Гумон қилинувчи: ўзининг нимада гумон қилинаётганлигини билиш; ушланганидан
кейин йигирма тўрт соатдан кечиктирмай сўроқ қилинишини талаб қилиш; ўзига нисбатан
қўйилган гумон хусусида ва ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари бўйича кўрсатувлар бериш;
ўз она тилидан ва таржимон хизматидан фойдаланиш; хуқуқларига эга.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИНОЯТ КОДЕКСИ МОДДАЛАРИДАН КЎЧИРМА 182-моддаси.Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг “Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бўзиш” деб номланади..
Божхона назоратини четлаб, ёки божхона назоратидан яширин ёхуд божхона
ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган
ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган деклорациядан фойдаланиб, товар ёки
бошқа қимматликларни кўп миқдорда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан
ўтказиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо кўлланилганидан кейин содир этилган бўлса;
-Энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача
ахлоқ тўзатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Божхона тўғрисидаги ҳужжатларни бўзиш: а) Жуда кўп миқдорда;
б) Чегарани бўзиб ўтиш, яъни божхона хизматининг розилигини олмасдан туриб, товар
ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан очиқдан-очиқ
ўтказиш йўли билан;
в) Уюшган гурух томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
г) Хизмат лавозимидан фойдаланган холда содир этилган бўлса,
-Энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима
ёки уч йилгача ахлоқ тўзатиш ишлари ёхуд саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан
жазоланади.
223-моддаси: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг “ Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш”. Белгиланган тартибни бўзиб чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш ёхуд
чегарадан ўтиш
Энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда
жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) Чегарани ёриб ўтиш йўли билан;
б) Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) Чет элга чиқиши учун махсус келишув талаб қилинадиган мансабдор шахс томонидан
содир этилган бўлса,
беш йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида назарда тутилган сиёсий бошпана
ҳуқуқидан фойдаланиш учун кириш ҳужжатларини тегишли даражада расмийлаштирмасдан
Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар
жавобгарликдан озод қилинадилар.