Ўзбекистон республикасининг қонуни «Ўзбекистон республикасининг давлат чегараси тўҒрисида» I. Умумий қоидалар


Евросиё Иқтисодий Ҳамжамияти (ЕврАзЭС)



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/218
Sana08.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#756359
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   218
Bog'liq
YANGI DXX 208

Евросиё Иқтисодий Ҳамжамияти (ЕврАзЭС) 
Евросиё иқтисодий ҳамжамияти давлатлараро халқаро иқтисодий ташкилот. 2000 йил 10 
октябрда Белорусия, Қозоғистон Қирғизистон, Россия, Тожикистон Президентлари Остона 
шаҳрида имзоланган шартнома асосида таъсис этилган. Ташкилотнинг асосий мақсадлари: 
- Давлатлараро интеграциянинг энг юқори даражасини таъминлаган ҳолда ўзаро савдо – 
сотиқда босқичма – босқич тариф ва нотариф тўсиқларни бекор қилиш йўли билан эркин савдо 
зоналарини; 
- Транспорт хизматлари умумий бозорини ва ягона транспорт системасини; 
- Умумий энергетика бозорини; 
- Ягона божхона иттифоқини; 
- Ишлаб чиқариш омилларининг эркин бозорни ва уйғунлашган иқтисодий сиёсат амал 
қиладиган иқтисодий ва валюта иттифоқини барпо этишаҳри. 
Ўзбекистон 2006 йил 25 январда ЕврАзЭС га расман аъзо бўлди. Ўзбекистоннинг 
ЕврАзЭСга қўшилишидан асосий мақсад мамлакатнинг гуллаб – яшнаши ва халқнинг 
фаровонлигини таъминлашдир. Республикамиз кучи ва имкониятларини қўшни давлатлар 
билан бирлаштириш бу мақсадга тезроқ эришиш демакдир. Бу эса ўз навбатида ҳудудимиз 
хавфсизлиги ва барқарорлиги, демократик давлат барпо этиш йўлида халқимизнинг тинчлиги 
ва осойишталигини таъминлашда ўзига хос муносабат билдиришга ва шунга мувофиқ чоралар 
кўллашга даъват этади. 
Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) 
Халқаро давлатлараро ҳарбий-сиёсий ташкилот. 
1949 йил 4 апрелда Вашингтонда 12 давлат АҚШ, Буюк Британия, Франция, Бельгия, 
Нидерладия, Люксембург, Канада, Италия, Португалия, Норвегия, Дания, Исландия, вакиллари 
томонидан Шимолий Атлантика шартномаси имзоланган. 
Ташкилотга 1952 йил Греция ва Туркия, 1955 йил ГФР, 1982 йил Испания, 1999 йил 
Венгрия, Полша ва Чехия, 2004 йил Латвия, Литва, Эстония, Словакия, Слования, Болгария ва 
Руминия қабул қилинди. 
1966 йил Франция НАТОнинг ҳарбий тузилмаларидан чиққан. 
Шартнома даслаб совет иттифоқи томондан агрессия хавфига қарши биргаликда 
ҳимояланиш ва жамоавий хавфсизликни назарда тутган. 
Бу иккинчи жаҳон уришидан кейин АҚШ томонидан тузилган биринчи уюшма бўлиб, у 
Ғарб мамакатлариниг иттифоқини англатарди. Бундай шартома тузилишига “Совуқ уриш”нинг 
тобора кенг тус олгани сабаб бўлган. Ғарбий Европа мамлакатлари совет иттифоқидан якка 
тартибда химояланишда ўзларини ожиз хис этганликлари учун 1947 йил ҳамкорликда химоя 
тузилишини ярата бошладилар.1948 йил 17 мартда 5 мамлакат Белгия, Франция, Люксембург, 
Нидерландия ва Буюк Британия “Брюсель шартномаси”ни имзолаган эдилар. Бу шартнома 


176 
НАТО га асос бўлди. Натонинг асосий принципи шартноманинг томонлар Европа ёки шимолий 
Америкада бир ёки ўндан ортиқ мамлакатга қилинадиган қуролли ҳужумни барчага қарши 
ҳужум сифатида қаратди” деган моддасида ифодаланган. Шартома БМТ уставининг 51 
моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, бу моддада мустақил давлатлар якка тартибда ёки 
жамоа бўлиб ўз мудофаасини ташкил этиш хуқуқига эгалиги кўрсатилган. Шартномага НАТОга 
кирувчи малакатларга Ғарбий Европа ва шимолий Атлатикани ҳимоя қилиш вазифасини 
юклаган. Шартнома шунингдек, аъзо мамлакатлар ўртасида сиёсий иқтисодий ва ижтимоий 
алоқаларни чуқурлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган. НАТО Қуролли Кучлари 1950 йил 
июнда бошланган Корея урушига жавобан шу йил ташкил қилинган. 
НАТО иттифоқ ҳисобланади. Унинг ичида ягона марказлашган орган мавжуд эмас, 
ҳуқуқий жиҳатдан ҳеч бир давлат ўзининг кўрсатмаларига қўшилишга бошқа давлатларни 
мажбур этишга ҳақли эмас. НАТО тузилмасини сиёсий (фуқаровий) ва ҳарбий қисмга бўлиш 
мумкин. Шимолий Атлантика кенгаши НАТОнинг олий сиёсий органи ҳисобланади. У 
иттифоққа аъзо мамлакатлар ҳукуматлари ўртасида маслахатлашиб олинадиган ишларни 
мувофиқлаштирувчи асосий форумдир. Кенгаш мажлислари хафтасига бир марта НАТОга аъзо 
мамлакатлар миллий вакиллари (элчилари) даражасида; йилига 2 марта ташқи ишлар вазирлари 
даражасида; келишув бўйича, алоҳида ҳолларда Давлат ва ҳукуматлар бошлиқлари даражасида 
ўтади. Ҳарбий масалалар, Мудофаани режалаштириш комитети (МРК) мажлисларида мухокама 
қилинади. Ядровий режалаштириш гурух мажлисларида НАТО сиёсатида ядро қуролининг 
ахамияти билан боғлиқ масалалар бўйича маслахатлашув бўлади. НАТО Бош котиби 
юқоридаги хар учала органнинг раиси хисобланади. Ҳарбий комитет НАТОнинг олий ҳарбий 
органи хисобланади. Халқаро ҳарбий штаб ҳарбий комитетнинг ижроия органидир. НАТО 
Прага саммитда 2002 йил ноябрда НАТО бирлашган қўмондонликлари тузилди. 
1994 йилда НАТОнинг “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастури амалга оширилди. 1997 
йил Шимолий Атлантика Ҳамкорлик кегаши Евроатлантика ҳамкорлик кегашига 
айлантирилди. (ЕАҲКга 46 мамлакат аъзо 2004 йил). 
Ўзбекистон 1992 йил 10 мартда Шимолий Атлантика Ҳамкорлиги кегашига аъзо бўлиб 
кирди. “Тинчлик йўлида хамкорлик дастурига қўшилиш тўғрисидаги хужжатнинг Ўзбекистон 
томонидан имзоланиши (1994) Республиканинг халқаро тузилмаларга интеграциялашуви 
жараёнида янги босқични бошлаб берди. 1995 йил 16 августда Ўзбекистон НАТО билан 
хавфсизлик тўғрисида битимни имзолади.” 
Ўзбекистон НАТО билан ўзаро алоқалари ҳар йили иккала томондан тасдиқланадиган 
индивидуал ҳамкорлик дастури орқали амалга оширилади. (“Ўзбекистон миллий 
энциклопедияси” Давлат илмий нашрёти 2005 йил. Тошкент 10 том 65-66 бетлар). 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   218




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish