Т/р
|
Тамаки маҳсулотлари турлари
|
Солиқ ставкалари
|
импорт қилинганда
|
ишлаб чиқариладиган
|
1.
|
Фильтрли, фильтрсиз сигареталар, папирослар, сигариллалар (сигаритлар), биди, кретек
|
400 000 сўм/1000 дона + 10 фоиз
|
2021 йил 1 январдан:
163 500 сўм/1000 дона + 9 фоиз
2021 йил 1 февралдан:
172 000 сўм/1000 дона + 10 фоиз
2021 йил 1 октябрдан:
185 000 сўм/1000 дона + 10 фоиз
|
2.
|
Сигара
|
4 700 сўм/1 дона
|
3.
|
Чилим учун тамаки
|
280 000 сўм/кг
|
|
4.
|
Чекиладиган, ўрама тамаки
|
280 000 сўм/кг
|
|
5.
|
Чайналадиган, ҳидланадиган, шимиладиган тамаки
|
280 000 сўм/кг
|
|
6.
|
Қиздириладиган тамаки таёқчаси, қиздириладиган тамакили капсула ва таркибида тамаки бўлган ўхшаш тамойил билан фойдаланиладиган бошқа маҳсулотлар
|
280 000 сўм/кг
|
|
7.
|
Никотинли тамакисиз снюс
|
112 000 сўм/кг
|
|
8.
|
Таркибида никотин мавжуд бўлган суюқлик (картриджларда, резервуарларда ва электрон сигаретларда фойдаланиш учун бошқа контейнерларда)
|
500 сўм/мл
|
Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида акциз солиғининг қатъий белгиланган ставкаси натура ифодаланган акциз тўланадиган товарлар ҳажмига нисбатан қўлланилади, акциз солиғининг адвалор солиқ ставкаси ишлаб чиқарувчининг акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғи қўшилмаган ҳолда сотилган товарлар қийматига нисбатан қўлланилади. Товар импортида адвалор солиқ ставкаси божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ аниқланадиган божхона қийматига нисбатан қўлланилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 3 — 6-бандларида солиқ ставкаси тамаки маҳсулотидаги тамаки хом ашёси массасига нисбатан тамаки хом ашёси массаси тўғрисидаги ахборотни истеъмол қадоғида (идишда) кўрсатиш шарти билан қўлланилади. Агар чилим учун тамаки бўйича тамаки хом ашёси массаси нетто оғирлигининг 20 фоиздан камни ташкил этган тақдирда, у ҳолда акциз солиғи нетто оғирлигининг 20 фоизидан ҳисоблаб чиқарилади. Истеъмол қадоғида (идишида) тамаки хом ашёсининг оғирлиги тўғрисида ахборот мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ ставкаси нетто оғирлигига нисбатан қўлланилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 7-бандида солиқ ставкаси товарнинг нетто оғирлигига нисбатан қўлланилади, бунда истеъмол қадоғининг (пластик банканинг, картон қутисининг ва шу кабиларнинг) оғирлиги ҳисобга олинмайди. Истеъмол қадоғида (идишида) товарнинг оғирлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ ставкаси истеъмол қадоғини (идишини) ҳисобга олган ҳолда нетто оғирлигига нисбатан қўлланилади.
2892-модда. Алкоголь маҳсулотларига доир солиқ ставкалари
Алкоголь маҳсулотларига солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |