Ўзбекистон республикасининг оила кодекси



Download 387 Kb.
bet64/65
Sana24.02.2022
Hajmi387 Kb.
#220513
TuriКодекс
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   65
Bog'liq
Оила

236-модда. Никоҳдан ажратиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасидаги, шунингдек чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳдан ажратиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшаб турган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшаб турган эри (хотини) билан тузилган никоҳдан, мазкур шахс қайси давлат фуқароси эканлигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси судида ажралишга ҳақлидир.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига биноан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида никоҳдан ажралиш мумкин бўлган ҳолларда бундай никоҳдан ажралиш Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналарида ёки консуллик муассасаларида амалга оширилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасидаги никоҳдан ажратиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида тегишли чет эл давлатининг қонун ҳужжатларига риоя этилган ҳолда амалга оширилган бўлса, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳдан ажратиш тегишли чет эл давлатининг қонун ҳужжатларига риоя этилган ҳолда амалга оширилган бўлса, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади.
237-модда. Фарзандликка олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган болани фарзандликка олишда ҳам ушбу Кодекс 151 — 167-моддаларининг талабларига риоя қилиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқароси бўлган болани фарзандликка олишда боланинг қонуний вакили ва бола фуқароликка эга бўлган давлат ваколатли органининг розилиги, шунингдек агар ўша давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ талаб қилинса, фарзандликка олиш ҳақида боланинг ҳам розилиги олиниши лозим.
Агар фарзандликка олиш натижасида фарзандликка олинган боланинг Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ҳамда халқаро шартномалари билан белгиланган ҳуқуқлари бузиладиган бўлса, фарзандликка олувчининг қайси фуқароликка мансублигидан қатъи назар, фарзандликка олиш мумкин эмас, фарзандликка олинган тақдирда эса, у суд тартибида бекор қилиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшаётган болани фарзандликка олиш фарзандликка олувчи қайси давлатнинг фуқароси бўлса, ўша давлатнинг ваколатли органи томонидан амалга оширилганлиги, агар бола ёки унинг ота-онаси (улардан бири) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан жўнаб кетишдан олдин яшаб турган жойдаги туман, шаҳар ҳокимининг фарзандликка олиш тўғрисидаги рухсатини олдиндан олган бўлсагина, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади.

Download 387 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish