Ўзбекистон республикасининг оила кодекси


-модда. Суднинг никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқаришида давлат божи миқдорини белгилаш



Download 387 Kb.
bet12/65
Sana24.02.2022
Hajmi387 Kb.
#220513
TuriКодекс
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   65
Bog'liq
Оила

45-модда. Суднинг никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқаришида давлат божи миқдорини белгилаш
Суд никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ҳал қилув қароридан нусха берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди.
46-модда. Никоҳдан ажратилганда эр (хотин)нинг ўз фамилиясини ўзгартириши
Никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин.
47-модда. Никоҳдан ажратилганда никоҳнинг тугатилиш вақти
Никоҳдан фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида ажратилганда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органида никоҳдан ажратилганлик рўйхатга олинган кундан, никоҳдан судда ажратилганда эса, суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб никоҳ тугатилади.
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори нусхаси никоҳдан ажратганлик тўғрисидаги гувоҳномага тенглаштирилади. Ҳал қилув қароридан нусха беришда ушбу Кодекснинг 45-моддасига мувофиқ давлат божи ундирилади ҳамда паспортга ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатга никоҳдан ажратганлик ҳақида белги қўйилади.
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб ўн кун ичида суд никоҳ тузилганлиги рўйхатга олинган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига ушбу қарордан кўчирма юбориши шарт.
48-модда. Суд томонидан вафот этган деб эълон қилинган ёки бедарак йўқолган деб топилган эр (хотин) қайтиб келган ҳолларда никоҳнинг тикланиши
Суд томонидан вафот этган деб эълон қилинган ёки бедарак йўқолган деб топилган эр (хотин) қайтиб келган ва тегишли суд қарорлари бекор қилинган ҳолларда, никоҳ эр-хотиннинг биргаликдаги аризасига кўра фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи томонидан тикланиши мумкин.
Агар эр (хотин) янги никоҳга кирган бўлса, никоҳни тиклаш мумкин эмас.

Download 387 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish