186
Пул ёки товар қимматликлари билан бевосита муомала қилаётган
ходим билан иш берувчи якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик
тўғрисида шартнома тузишга ҳақли, ходимлар ўзига топширилган
қимматликларни сақлаш,
уларга ишлов бериш, уларни сотиш (чиқариш),
ташиш, қўллаш ёки улардан бошқача тарзда фойдаланиш билан боғлиқ
бўлган алоҳида иш турларини биргаликда бажараётган, ҳар бир ходимнинг
зарар етказганлик учун жавобгарлигини чегаралаш ва у билан якка
тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузиш имкони
бўлмаган тақдирда эса иш берувчи жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий
жавобгарлиги тўғрисида шартнома тузишга ҳақли.
Якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномага
биноан қимматликлар уларнинг бут сақланишини таъминлаш учун шахсан
жавобгар бўладиган аниқ бир ходимга топширилади. Ўзи билан мазкур
шартнома тузилган ходим жавобгарликдан озод бўлиш учун ўзининг айби
йўқлигини исботлаб бериши керак.
Жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисидаги
шартнома иш берувчи ва жамоанинг (бригаданинг) барча аъзолари ўртасида
тузилади.
Жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисидаги
шартномага мувофиқ қимматликлар уларнинг бут сақланишини таъминлаш
учун тўлиқ моддий жавобгарлик ўз
зиммасига юклатиладиган, олдиндан
белгиланган шахслар гуруҳига, жамоага (бригадага) топширилади.
Жавобгарликдан озод бўлиш учун жамоанинг (бригаданинг) айрим аъзоси
ўзининг айби йўқлигини исботлаб бериши керак.
Якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик ёки жамоанинг
(бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисидаги шартномада меҳнат
шартномаси
тарафларининг ходимга, жамоага (бригадага) ишониб
топширилган қимматликларнинг бут сақланишини таъминлашга доир
вазифалари аниқлаштирилади ҳамда уларнинг қўшимча ҳуқуқлари,
мажбуриятлари ва жавобгарлиги белгилаб қўйилади.
Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи
билан шартнома
тузиладиган ходимларнинг тоифалари рўйхати жамоа шартномасида, агар
жамоа шартномаси тузилмаган бўлса, билан касаба уюшмаси қўмитаси
билан келишувга биноан иш берувчи томонидан белгиланади. Пул ёки товар
қимматликлари билан бевосита муомала қилувчи ходимлар томонидан
ишлар биргаликда бажариладиган, жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий
жавобгарлиги жорий этилиши мумкин бўлган бўлинмалар рўйхати ҳам
худди шундай тартибда белгиланади.
Ходим билан тўлиқ якка тартибдаги моддий жавобгарлик ёки
жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома
тузиш бўйича тавсиялар, ушбу шартномаларнинг
намунавий шакли,
шунингдек тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма
шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозимлар
ва ишларнинг намунавий рўйхати Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва
меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланади.
187
Ушбу Кодекснинг 346-моддасига мувофиқ зиённинг ўрни ихтиёрий
равишда қопланганда жамоа (бригада) ҳар бир аъзосининг айбдорлик
даражаси жамоанинг (бригаданинг) барча
аъзолари ва иш берувчи
ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Суд тартибида зиённи
ундиришда жамоа (бригада) ҳар бир аъзосининг айбдорлик даражаси суд
томонидан белгиланади.
Қимматбаҳо буюмлар билан муомала қилишга оид хизматлар
кўрсатиш (уларни сақлаш, реализация қилиш, ташиш, қайта ишлаш) билан
шуғулланувчи ташкилотларда иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси
ўртасидаги келишувга биноан камомадларнинг ўрнини қоплашга йўл
қўйиладиган таваккалчилик фонди тузилиши мумкин.
Ходим билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ёзма шартнома
тузилмаган, шунингдек бундай шартнома пул ёки товар қимматликлари
билан муомала қилиш ўз функционал мажбуриятларига кирмайдиган
ходим, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс билан ёхуд ушбу модданинг
тўққизинчи қисмида кўрсатилган ходимлар тоифаси рўйхатига
кирмайдиган шахс билан тузилган ҳолларда иш
берувчига етказилган зарар
учун ходимнинг зиммасига чекланган моддий жавобгарлик юклатилиши
мумкин. Бундай ҳолларда тўлиқ моддий жавобгарлик ходимнинг зиммасига
фақат ушбу Кодекс 342-моддаси биринчи қисмининг 2–8-бандларида
назарда тутилган асослар мавжуд бўлган, ўн саккиз ёшга тўлмаган
ходимларнинг зиммасига эса фақат ушбу Кодекснинг 341-моддаси учинчи
қисмида кўрсатилган ҳоллардагина юклатилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: