65-модда. Ишсизлик нафақасини тўлаш шартлари ва муддатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишсизлик нафақаси ишсиз деб эътироф этилган шахсга у иш қидираётган шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатдан ўтган кундан эътиборан тайинланади. Ишсиз шахснинг нафақа олиш ҳуқуқи у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб кечи билан ўн биринчи кундан эътиборан кучга киради.
(65-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.10.2020 й., 03/20/642/1396-сон — 2021 йил 21 январдан кучга киради)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сонли қарори билан тасдиқланган Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишсизлик нафақаси ўн икки ойлик давр ичида кўпи билан йигирма олти календарь ҳафта давомида тўланади.
(65-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.10.2020 й., 03/20/642/1396-сон — 2021 йил 21 январдан кучга киради)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунининг 51-моддаси бешинчи — еттинчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишсиз ишсизлик нафақасини олиш даврида иш қидириши ва ҳар икки ҳафтада камида бир марта маҳаллий меҳнат органига ишга ёки касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга, малакасини оширишга йўлланма олиш учун мурожаат қилиши шарт.
(65-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишсизлик нафақасининг миқдори қонунчилик билан белгиланади.
(65-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунининг 52-моддаси.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.06.00 Ишсизлик нафақаси (шунингдек, 06.07.01.09га қаранг);
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.09 Ишсизлик нафақалари (шунингдек, 05.01.06.00га қаранг)]
Do'stlaringiz bilan baham: |