Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган



Download 499,92 Kb.
Pdf ko'rish
bet45/98
Sana24.02.2022
Hajmi499,92 Kb.
#236971
TuriКодекс
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   98
Bog'liq
Mehnat Kodeksi

117-модда. Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган
ходимлар учун иш вақтининг қисқартирилган муддати 
Иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган
муддати меҳнат жараёнида соғлиғига физикавий, кимёвий, биологик ва ишлаб
чиқаришнинг бошқа зарарли омиллари таъсир этадиган ходимлар учун белгиланади. 
Корхонадаги бундай ишларнинг рўйхати ва уларни бажаришда иш вақтининг
муайян муддати тармоқ (тариф) келишувларида, жамоа шартномаларида белгилаб
қўйилади, агар улар тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси
қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб, меҳнат
шароитларига баҳо беришнинг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини


ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни
сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган услубияти асосида белгиланади. 
(117-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майдаги
220-II-сон 
Қонуни
 таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 89-модда) 
Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар учун
иш вақтининг муддати чегараси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан
белгиланади.
118-модда. Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар учун иш
вақтининг қисқартирилган муддати 
Юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ,
яъни алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар учун (тиббиёт
ходимлари, педагоглар ва бошқалар) иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти
соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади. Бундай ходимлар рўйхати ва улар иш
вақтининг аниқ муддати Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.
119-модда. Тўлиқсиз иш вақти
Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш
чоғида ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаб
қўйилиши мумкин.
Иш берувчи ушбу Кодексда (
229-модда
),  шунингдек меҳнат тўғрисидаги
қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда ходимнинг
илтимосига кўра тўлиқсиз иш вақтини белгилаб қўйиши шарт.
Тўлиқсиз иш вақти шарти билан ишлаш ходимнинг йиллик асосий меҳнат
таътилининг муддатини, меҳнат стажини ҳисоблашни ҳамда бошқа меҳнат
ҳуқуқларини бирон бир тарзда чеклашга асос бўлмайди ва ишланган вақтга ёки ишлаб
чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.

Download 499,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish