Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга



Download 499,92 Kb.
Pdf ko'rish
bet34/98
Sana24.02.2022
Hajmi499,92 Kb.
#236971
TuriКодекс
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   98
Bog'liq
Mehnat Kodeksi

95-модда. Иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга
ўтказиш 
Ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиниши муносабати билан
ходимни унинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади. Бундай
ҳолда ходим соғлиғига тўғри келмайдиган бошқа ишга ўтказилиши мумкин эмас.
Ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда унга бажараётган ишига қараб,
лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланади.
Бошқа ишга ўтказиш муддатининг чегараси, меҳнатга тўланадиган ҳақнинг
аниқ миқдорлари, шунингдек ишлаб чиқариш зарурияти деб ҳисобланадиган ҳолатлар
жамоа шартномасида кўрсатилади, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан
ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади.
96-модда. Меҳнат шартномасини ўзгартиришни расмийлаштириш


Доимий бошқа ишга ўтказиш иш берувчининг буйруғи билан
расмийлаштирилади. Бошқа доимий ишга ўтказиш ҳақида буйруқ чиқариш учун ходим
билан тузилган меҳнат шартномасига киритилган ўзгаришлар асос бўлади.
Доимий бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги буйруқ меҳнат шартномасига
киритилган ўзгаришларнинг мазмунига тўла мувофиқ ҳолда чиқарилади ва ходимга
маълум қилиниб, тилхат олинади.
Вақтинча бошқа ишга ўтказиш унинг муддати кўрсатилган ҳолда буйруқ билан
расмийлаштирилади.
Меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига биноан ҳамда ходимнинг
ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақида буйруқ чиқариш учун унинг
аризаси, ҳомиладор аёлларни ва икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни вақтинча
бошқа ишга ўтказиш ҳақида буйруқ чиқариш учун эса, — уларнинг аризаси ва тиббий
хулоса асос бўлади.
Ходимни иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш
ҳақида буйруқ чиқариш учун ишлаб чиқариш зарурияти ёки ишда бекор туриб қолиш
фактининг мавжудлиги асос бўлади.
Вақтинча бошқа ишга ўтказишлар меҳнат шартномасида акс эттирилмайди.
Меҳнат шартларини ўзгартириш, шунингдек иш жойини ўзгартириш иш
берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Меҳнат шартномасида назарда
тутилган меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақида буйруқ чиқариш учун ходим билан
тузилган меҳнат шартномасига киритилган ўзгартишлар асос бўлади.
Меҳнат шартномасида муайян иш жойи аниқ кўрсатиб қўйилган ҳолларда иш
жойини ўзгартириш ҳақида буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат
шартномасига киритилган ўзгартишлар асос бўлади.

Download 499,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish