Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/140
Sana06.04.2023
Hajmi1 Mb.
#925362
TuriКодекс
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   140
Bog'liq
21.12.1995. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

VI БОБ. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ
1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
72-модда. Меҳнат шартномасининг тушунчаси ва тарафлари
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака,
лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви,
шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан
белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир.
(72-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафлари бўлиб ҳисобланадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 
14
ва 
15-моддалари
, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган Ёзма ҳолдаги меҳнат
шартномаси (контракт) тузиш юзасидан тавсияларнинг 
II бўлими
(«Меҳнат шартномаси (контракт)
томонлари»).
Меҳнат шартномасини тузиш ҳақидаги келишувдан олдин қўшимча ҳолатлар
(танловдан ўтиш, лавозимга сайланиш ва бошқалар) бўлиши мумкин.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Ходим ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида қонунчиликда белгиланган 
тартибда
меҳнат шартномалари тузиши мумкин.
(72-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
73-модда. Меҳнат шартномасининг мазмуни
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Меҳнат шартномасининг мазмуни тарафлар келишуви бўйича, шунингдек меҳнат
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
1


(73-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан қуйидагилар белгиланади:
иш жойи (корхона ёки унинг бўлинмаси);
ходимнинг меҳнат вазифаси — мутахассислиги, малакаси, у ишлайдиган лавозим;
ишнинг бошланиш куни;
меҳнат шартномаси муайян муддатга тузилганда унинг амал қилиш муддати;
меҳнат ҳақи миқдори ва меҳнатнинг бошқа шартлари.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли
қарори билан тасдиқланган «Ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси (контракт) тузиш юзасидан
тавсиялари»нинг 
III 
(«Меҳнат шартномаси (контракт)нинг зарур шартлари») ва 
IV бўлимлари 
(«Меҳнат
шартномаси (контракт)нинг қўшимча шартлари»), «Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида
ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг
вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низом»нинг 
6

15

21-бандлари 
(28.03.2020 й., рўйхат рақами 3228).
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Меҳнат шартномасини тузиш пайтида ходимларнинг қонун ҳужжатлари ва бошқа
норматив ҳужжатлар билан белгиланган меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари даражаси
пасайтирилиши мумкин эмас.
(73-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish