Ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўҒрисидаги кодекси биринчи бўлим умумий қоидалар I боб. Асосий қоидалар



Download 8,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet251/270
Sana14.06.2022
Hajmi8,8 Mb.
#667147
TuriКодекс
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   270
Bog'liq
bf7ce82e-3f88-6cd4-d643-66b075515741 docs

324
15
-модда. Назорат шикоятини қайтариш 
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси назорат шикоятини қуйидаги 
ҳолларда қайтаради, агар:
1) назорат шикояти ушбу Кодекснинг 
324
13
-моддасида 
назарда тутилган талабларга 
жавоб бермаса;
2) назорат шикоятини қайтариш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса.
Шикоят берган шахс ушбу модда биринчи қисмининг 
1-бандида 
кўрсатилган 
ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг янгидан умумий тартибда мурожаат қилишга ҳақли.
324
16
-модда. Назорат шикоятини қабул қилишни рад этиш 
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси назорат шикоятини қабул қилишни 
қуйидаги ҳолларда рад этади, агар:
1) назорат шикояти назорат инстанцияси судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга 
бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;
2) назорат шикояти белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган бўлса;
3) назорат шикояти қонунга мувофиқ назорат тартибида шикоят қилиниши мумкин 
бўлмаган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;
4) назорат шикояти кассация тартибида кўриб чиқилмаган суд ҳужжати устидан 
берилган бўлса;
5) назорат шикояти назорат тартибида кўриб чиқилган суд ҳужжати устидан берилган 
бўлса.
324
17
-модда. Назорат шикоятини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси 
Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш 
тўғрисидаги ажрим 
Назорат шикоятини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 
маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажримда 
қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) ажрим чиқарилган сана ва жой;
2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси, исми, отасининг исми;
3) назорат шикоятини берган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
4) устидан шикоят қилинаётган суд ҳужжатлари;
5) суд ҳужжатлари қабул қилинган иш мазмунининг қисқача баёни;


6) назорат шикоятини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 
маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этишнинг қисқача сабаблари.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки унинг ўринбосари назорат шикоятини 
кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов 
ҳайъатига ўтказишни рад этиш тўғрисидаги судьянинг ажримига қўшилмасликка ҳамда 
назорат шикоятини берган шахснинг аризаси асосида уни бекор қилиш ва назорат шикоятини 
иш билан бирга кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар 
бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақида ажрим чиқаришга ҳақли.
Назорат шикоятини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 
маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажримни бекор 
қилиш ҳақидаги ариза суд ҳужжати устидан назорат тартибида шикоят қилиш учун 
белгиланган муддат доирасида берилиши мумкин.

Download 8,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish