Ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўҒрисидаги кодекси биринчи бўлим умумий қоидалар I боб. Асосий қоидалар


-модда. Муқобил хизмат хизматчисининг ўз вазифаларини бажармаслиги



Download 8,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/270
Sana14.06.2022
Hajmi8,8 Mb.
#667147
TuriКодекс
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   270
Bog'liq
bf7ce82e-3f88-6cd4-d643-66b075515741 docs

238-модда. Муқобил хизмат хизматчисининг ўз вазифаларини бажармаслиги
Муқобил хизматни ўтаётган шахснинг ўз вазифаларини бажармаслиги — 
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга 
сабаб бўлади.
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги 436-II-сон «Умумий ҳарбий 
мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунининг 
40-моддаси

Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
(239-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон 
Қонунига 
мувофиқ чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
239-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятни амалга ошириш 
тартибини бузиши 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Нодавлат нотижорат ташкилотлари (диний ташкилотлар бундан мустасно), 
шунингдек уларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг давлат рўйхатидан ўтмасдан 
(ҳисобга олинмасдан) фаолиятни амалга ошириши — 


энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима 
солишга сабаб бўлади. 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари 
тўғрисида»ги 
Қонуни

Бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро 
нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг 
ваколатхоналари ва филиаллари ҳамда улар ходимларининг бирор-бир сиёсий фаолиятда 
ҳамда ваколатхонанинг ёки филиалнинг уставдаги мақсад ва вазифаларига жавоб бермайдиган 
бошқа фаолиятда қатнашиши, уларнинг сиёсий партиялар ва оммавий ҳаракатлар томонидан 
ўтказиладиган амалий ҳаракатлар ҳамда тадбирларни молиялаштириши, шунингдек бундай 
ташкилотларни тузиш ташаббуси билан чиқиши ва шундай ташкилотларни тузишни қўллаб-
қувватлаши — 
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор 
шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш 
суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. 
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг белгиланган тартибда рўйхатдан 
ўтказилмаган рамзий белгиларни ишлатиши — 
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача 
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 
Нодавлат нотижорат ташкилотлари (сиёсий партиялар бундан мустасно), уларнинг 
ваколатхоналари ва филиаллари рўйхатдан ўтказувчи органнинг розилигисиз тадбирлар 
ўтказиши, худди шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари ўтказаётган тадбирларга 
рўйхатдан ўтказувчи орган вакилининг эркин киришини рад этиш — 
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача 
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 1 июндаги 308-мҳ-сон буйруғи 
билан тасдиқланган «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган 
тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисида 
низом
». 
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл 
ташкилотларидан, чет давлатлар фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа 
шахслардан рўйхатдан ўтказувчи органнинг розилигисиз пул маблағлари ва мол-мулк олиши 

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача 
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни 
рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этмаслиги, ўз вақтида тақдим этмаслиги ёки 
белгиланмаган шаклда тақдим этиши, ўз фаолияти тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар 
тақдим этиши, худди шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг ахборотни, шу 
жумладан улар томонидан мол-мулк ва пул маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги 
тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаслиги — 
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача 
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 
(239-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда) 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 27 июндаги 336-сон буйруғи 
билан тасдиқланган «Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти тўғрисида ҳисобот 
шакли
». 


Олдинги
 таҳрирга қаранг. 

Download 8,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish