Ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўҒрисидаги кодекси биринчи бўлим умумий қоидалар I боб. Асосий қоидалар


-модда. Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш



Download 8,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/270
Sana14.06.2022
Hajmi8,8 Mb.
#667147
TuriКодекс
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   270
Bog'liq
bf7ce82e-3f88-6cd4-d643-66b075515741 docs

192-модда. Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш
Тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал 
дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари 
бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд 
қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа 
аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур 
бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши 
кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми, мансабдор шахсларга эса — учдан 
бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил 
давомида такрор содир этилган бўлса, — 
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида, мансабдор 
шахсларга эса — иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб 
бўлади.
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Турар жой биноларида, жамоат бинолари ва уй - жой қурилиши худудларида рухсат 
этиладиган шовқин меъёрларидан ошмаслигини таъминлашга қўйиладиган санитария 
қоидалари ва 
нормалари 
(Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачи Б.И.Ниязматов 2009 йил 19 
июнь 0267-09-сон). 
ХVI боб. БОШҚАРУВНИНГ БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБИГА ТАЖОВУЗ ҚИЛУВЧИ 
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
193-модда. Депутатлик ва сенаторлик фаолиятининг кафолатларини бузиш
(193-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-
сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, мулкчилик 
шаклидан қатъи назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари 
томонидан депутатлар ҳамда сенаторлар олдидаги ўз вазифаларини бажармаслик, уларнинг 
ишига тўсқинлик қилиш, уларга атайлаб сохта маълумот бериш, депутатлик ва сенаторлик 
фаолиятининг кафолатларини бузиш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан 
парламент сўровини, депутат, сенатор сўровини кўриб чиқмасдан қолдириш ёки уларни кўриб 
чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш ёхуд улар юзасидан била туриб нотўғри 
маълумотларни қасддан тақдим этиш, — 


(193-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 
03/18/456/0512-сон) 
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача 
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: «Ўзбекистон Республикасида депутатларнинг мақоми тўғрисида»ги Қонуннинг 
12-
моддаси
, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги 
Қонуннинг 
8-моддаси
, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг 
ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Қонуннинг 
10-моддаси

Олдинги
 таҳрирга қаранг. 

Download 8,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish