Ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўҒрисидаги кодекси биринчи бўлим умумий қоидалар I боб. Асосий қоидалар



Download 8,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/270
Sana14.06.2022
Hajmi8,8 Mb.
#667147
TuriКодекс
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   270
Bog'liq
bf7ce82e-3f88-6cd4-d643-66b075515741 docs

177
2
-модда. Ихтирога, фойдали моделга ва саноат намунасига бўлган 
ҳуқуқларни бузиш
Тегишли патентланган ихтирони, фойдали моделни, саноат намунасини ўз ичига 
олган маҳсулот ёки буюмни рухсатсиз тайёрлаш, қўллаш, импорт қилиш, сотишга таклиф 
этиш, сотиш, фуқаролик муомаласига бошқа йўсинда киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш, 
шунингдек ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулни қўллаш ёхуд бевосита ихтиро 
патенти билан муҳофаза қилинаётган усул билан тайёрланган маҳсулотни фуқаролик 
муомаласига киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор 
шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб 
бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир 
йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор 
шахсларга эса — йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб 
бўлади. 
(177
1
ва 177
2
-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 майдаги ЎРҚ-534-сонли 
Қонунига 
асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.05.2019 й., 
03/19/534/3046-сон — 2019 йил 4 августдан кучга киради) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
178-модда. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар 
тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Монополияга қарши органга ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи 
органларга ахборот тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд уларга била туриб 
ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тақдим этиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор 
шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 
183-моддаси
, «Табиий монополиялар 
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 
15-моддаси
, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 
10 майдаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Монополияга қарши органнинг табиий монополиялар 
субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиши тартиби тўғрисида 
низом

Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил 
давомида такрор содир этилган бўлса, —


фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор 
шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Монополияга қарши органнинг қоидабузарликларни тугатиш тўғрисидаги, дастлабки 
ҳолатни тиклаш ҳақидаги, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишларини бартараф этиш 
тўғрисидаги кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш, ўз вақтида ёки лозим даражада 
бажармаслик —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор 
шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Тайёрловчининг товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсизлиги ва сифати устидан 
назоратни амалга оширувчи давлат бошқаруви органларининг кўрсатмаларини бажаришдан 
бўйин товлаши, уларни ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаслиги —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор 
шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишда, қўшиб олишда ҳамда акцияларни 
(улушларни) ва бошқа мулкий ҳуқуқларни олиш бўйича битимлар тузишда монополияга 
қарши талабларни бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор 
шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни 
келишиб олинган ҳолда содир этиш ва битимларни тузиш, шунингдек товар ёки молия 
бозорида устун мавқени суиистеъмол қилиш, худди шунингдек танлов (тендер) ёки биржа 
савдоларига доир монополияга қарши талабларни бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор 
шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган товар (иш, хизмат) туфайли 
истеъмолчиларга зарар етказиш, шунингдек истеъмолчиларга товарлар (ишлар, хизматлар) 
тўғрисида ахборот тақдим этмаганлик ёки била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этганлик, 
шу жумладан истеъмолчиларни товарнинг истеъмолга оид хусусиятлари ёки сифати хусусида 
чалғитиш, товарни унга ўхшаш маҳсулотлар билан алмаштириб қўйиш, маҳсулотнинг 
хусусиятлари ва сифатини қасддан ўзгартириш, худди шунингдек қалбакилаштирилган озиқ-
овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, олиб кириш ва реализация қилиш —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч 
бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача 
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(178-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-
503-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 
03/18/503/2080-сон — 2019 йил 24 январдан кучга киради) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Яроқлилик муддати ўтган товарларни, шунингдек ишлаб чиқарилган санаси ва 
яроқлилик муддати кўрсатилиши шартлиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган товарларни 
ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда реализация қилиш 
ҳамда сотиш учун қабул қилганлик —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч 
бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача 
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(178-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги 
ЎРҚ-503-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 
03/18/503/2080-сон — 2019 йил 24 январдан кучга киради) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 


Ушбу модданинг 
учинчи — саккизинчи қисмларида 
назарда тутилган 
ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида 
такроран содир этиш —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш 
бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма 
бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 
(178-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги 
ЎРҚ-503-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 
03/18/503/2080-сон — 2019 йил 24 январдан кучга киради) 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 
183-моддаси
, Ўзбекистон 
Республикасининг 2012 йил 6 январда қабул қилинган «Рақобат тўғрисида»ги ЎРҚ-319-сонли 
Қонунининг 
5-боби
, Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 1996 йил 26 апрелдаги 221-I-сонли 
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 
27-моддаси
, Вазирлар Маҳкамасининг 
2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Рақобат, табиий монополиялар, 
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини 
бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида 
низом
, Монополиядан чиқариш 
ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2011 йил 10 февралдаги 1-сон қарори билан 
тасдиқланган Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун 
ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартиби 
тўғрисида 
йўриқнома

Олдинги
 таҳрирга қаранг. 

Download 8,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish