Ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўҒрисидаги кодекси биринчи бўлим умумий қоидалар I боб. Асосий қоидалар


-модда. Пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати



Download 8,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/270
Sana14.06.2022
Hajmi8,8 Mb.
#667147
TuriКодекс
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   270
Bog'liq
bf7ce82e-3f88-6cd4-d643-66b075515741 docs

138-модда. Пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати 
қоидаларини бузиши
(138-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли 
Қонуни
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда) 


Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Пиёдаларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, 
уларнинг йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиши, пиёдалар йўлнинг 
қатнов қисмида, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда телефондан 
фойдаланиши, китобларни ёки даврий нашрларни ўқиши, видеоматериалларни томоша 
қилиши ҳамда аудиоматериалларни эшитиши, шунингдек эътиборни чалғитадиган бошқа 
электрон воситалардан фойдаланиши, шунингдек мопед ва велосипед ҳайдовчиларининг, 
уловли аравани бошқариб борувчи ва йўлдан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг йўл 
ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, устунлик берувчи, тақиқловчи ёки 
кўрсатма берувчи йўл белгилари талабларига риоя этмаслиги — 
(138-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 
сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(138-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 
апрелдаги ЎРҚ-289-сонли 
Қонуни
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда) 
Ҳайдовчиларга ҳар хил хизмат кўрсатиш мақсадида йўлнинг қатнов қисмида 
фуқароларнинг туриши, йўлларга ажратилган минтақа теграсида мол боқиш — 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(138-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 
апрелдаги ЎРҚ-289-сонли 
Қонуни
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда) 
Ушбу модданинг 
биринчи
ёки 
иккинчи 
қисмида кўрсатилган шахсларнинг йўл 
ҳаракати қоидаларини бузиши авария ҳолатини вужудга келтирса, — 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(138-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги 
ЎРҚ-289-сонли 
Қонуни
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини 
(қўлдан ташқари) салондан чиқариш, — 
энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 
(138-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли 
Қонунига 
асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Мопед, велосипед ҳайдовчининг, уловли аравани бошқариб борувчи шахснинг 
алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда йўл 
ҳаракати қоидаларини бузиши, — 
энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган 
Йўл ҳаракати қоидалари 
IV
. Пиёдаларнинг мажбуриятлари боби, 
V
. Йўловчиларнинг мажбуриятлари, 
XXVIII
. Велосипед, мопед ва аравалар ҳаракатланишига, шунингдек ҳайвонларни ҳайдаб ўтишга доир 
қўшимча талаблар боби. 
(138-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли 
Қонунига
 
мувофиқ тўртинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда) 

Download 8,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish