109-модда. Ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини
бузиш
(109-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузганлик,
эпизоотияларга қарши курашиш чораларини кўрмаганлик —
(109-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-
416-сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса
— иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
200-моддаси
, Ўзбекистон
Республикасининг «Ветеринария тўғрисида» (янги таҳрири)ги
Қонуни
, Вазирлар Маҳкамасининг 1995
йил 28 сентябрдаги 379-сонли «Республика аҳолисини қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида учрайдиган
юқумли касалликлардан муҳофаза қилиш ҳамда гўшт ва сут маҳсулотларини етказиб бериш ва сотиш
чоғида ветеринария-санитария талабларига риоя этиш тўғрисида»ги
қарори
, Вазирлар
Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 139-сон «Давлат ветеринария хизмати тизимида рухсат этиш
хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги
низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори
, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 ноябрдаги 905-сон
қарори билан тасдиқланган «Ветеринария дори воситалари ва озуқа қўшимчалари хавфсизлиги
тўғрисидаги умумий техник
регламент
», Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 октябрдаги 361-сонли
«Давлат ветеринария хизмати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарори
, Ўзбекистон Республикасида ҳайвонларнинг эгаларига ветеринария хизматини кўрсатиш
қоидаси
(рўйхат рақами 358, 17.08.1997 йил), Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария
қўмитасининг 2018 йил 12 январдаги 6-сонли «Бозорларда балиқ ва балиқ маҳсулотларини
ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори
,
Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг 2018 йил 12 январдаги 5-сонли
«Бозорларда сут ва сут маҳсулотларини ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш
қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори
, Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария
қўмитасининг 2018 йил 12 январдаги 4-сонли «Асални ветеринария лабораторияларида ветеринария-
санитария экспертизасидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори
, Ўзбекистон
Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг 2018 йил 12 январдаги 3-сонли «Сут етиштирувчи
қорамолчилик фермаларида ветеринария-санитария қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори
,
Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг 2018 йил 12 январдаги 2-сонли «Гўшт
ва гўшт маҳсулотларини ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш
ҳақида»ги
қарори
, Тарқалиши оқибатида карантин ёки чеклашлар белгиланадиган ҳайвонларнинг
юқумли касалликлари
рўйхати
(рўйхат рақами 2543, 26.12.2013 й.).
Do'stlaringiz bilan baham: |