99-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
100-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
101-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан еътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЙОЙЕВ
Тошкент ш.,
2021-йил 27-апрел,
ЎРҚ-687-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2021-й., 03/21/687/0380-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |