Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси умумий қисм биринчи бўлим асосий қоидалар


-боб. НАРСА ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ АШЁВИЙ ВА ЁЗМА ДАЛИЛ СИФАТИДА ИШГА ҚЎШИБ ҚЎЙИШ



Download 0,63 Mb.
bet98/294
Sana13.06.2022
Hajmi0,63 Mb.
#661971
TuriКодекс
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   294
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

25-боб. НАРСА ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ АШЁВИЙ ВА ЁЗМА ДАЛИЛ СИФАТИДА ИШГА ҚЎШИБ ҚЎЙИШ
203-модда. Ашёвий далиллар
Келиб чиқишини, кимга тегишлилигини, маълум мақсадларда фойдаланилганлигини ёки фойдаланишга яроқлилигини, қўлдан-қўлга ўтганлиги ёки турган жойи ўзгарганлигини, у ёки бу моддалар, нарса, жараён ва ҳодисалар таъсир этганлигини аниқлаш мумкин бўлган физикавий аломатлар ёки белгиларга, шунингдек иш ҳолатларини аниқлашга хизмат қиладиган ҳар қандай бошқа аломатлар ва белгиларга эга бўлган нарса ашёвий далил ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2031-модда. Жиноят қуроли
Ашёвий далил деб эътироф этилган жиноятга тайёргарлик кўриш ёки содир этиш учун махсус мўлжалланган, тайёрланган ёки мослаштирилган нарсалар, шунингдек жиноий мақсадларга эришиш учун жиноят содир этиш жараёнида бевосита фойдаланилган мол-мулк жиноят қуролидир.
(2031-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
204-модда. Ёзма далиллар
Мансабдор шахс ёки фуқаро томонидан сўз, рақам, чизма ёки бошқа шаклда ёзилган ва иш учун аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган маълумотларни сақлаш, ўзгартириш, бериш учун мўлжалланган ҳужжат ёки бошқа ёзувлар ёзма далил ҳисобланади.
Тергов ҳаракатининг баённомаси, суд мажлисининг баённомаси ва уларнинг иловалари ҳам ёзма далил ҳисобланади.
Ушбу Кодекснинг 203-моддасида кўрсатилган аломатлари, белгилари, излари бўлган ҳужжатлар ва бошқа хатлар ҳам ашёвий далил бўлиб хизмат қилиши мумкин.
205-модда. Ашёвий ва ёзма далилларни олиш усуллари
Ашёвий ва ёзма далил сифатида фойдаланиладиган нарсалар, ҳужжатлар ва бошқа ёзувлар ҳодиса содир бўлган жойни ёки бошқа жойларни, биноларни кўздан кечириш, таниб олиш учун кўрсатиш, гувоҳлантириш, мурдани эксгумация қилиш, эксперт текшируви учун намуналар олиш, кўрсатувни ҳодиса юз берган жойда текшириш, олиб қўйиш, тинтув ёки эксперимент ўтказиш жараёнида олиниши мумкин ёхуд улар ушбу Кодекснинг 198 — 202-моддаларида назарда тутилган тартибда суриштирувчи, терговчи ёки судга тақдим қилиниши мумкин.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish