Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси умумий қисм биринчи бўлим асосий қоидалар


-модда. Шикоятни, протестни кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритишни рад этиш тўғрисидаги ажримнинг мазмуни



Download 0,63 Mb.
bet239/294
Sana13.06.2022
Hajmi0,63 Mb.
#661971
TuriКодекс
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   294
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

509-модда. Шикоятни, протестни кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритишни рад этиш тўғрисидаги ажримнинг мазмуни
Шикоятни, протестни кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритишни рад этиш тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт, жой;
(509-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
2) ажрим чиқарган судьянинг лавозими ва фамилияси;
3) кассация шикояти, протести берган шахс тўғрисидаги маълумотлар;
4) биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судларининг номи, шунингдек улар томонидан қабул қилинган суд қарорларининг қисқача мазмуни;
5) кассация шикоятининг, протестининг қисқача мазмуни;
6) шикоятни, протестни кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритишни рад этиш асослари;
7) ажрим устидан шикоят бериш, протест билдириш тартиби.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ёки унинг ўринбосарлари кассация шикояти берган шахснинг шикоятига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ёки унинг ўринбосарларининг протестига кўра, ўз ажрими билан судьянинг шикоятни, протестни кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритишни рад этиш тўғрисидаги ажримини бекор қилишга ва кассация шикоятини, протестини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун киритишга ҳақли.
5091-модда. Шикоят, протест кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритилганлиги тўғрисида хабардор қилиш
Маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячилари, қонуний вакили, жабрланувчи ёки унинг вакили, шунингдек фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ёки уларнинг вакиллари, агар шикоят, протест уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, иш кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритилганлиги тўғрисида уч кунлик муддат ичида хабардор қилинади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга шикоятнинг, протестнинг кўчирма нусхаси юборилади ёхуд уларнинг электрон нусхалари билан кассация инстанцияси судининг интернет-ресурси орқали танишиш мумкинлиги тўғрисидаги хабарнома юборилади. Бунда тарафларга шикоятга (протестга) доир ўз эътирозларини ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат тарзида, эътирозлар тақдим этилган муддатни кўрсатган ҳолда беришга бўлган ҳуқуқи тушунтирилади. Шикоят (протест) устидан келиб тушган эътирозлар ишга қўшиб қўйилади.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish