Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси умумий қисм биринчи бўлим асосий қоидалар



Download 0,63 Mb.
bet195/294
Sana13.06.2022
Hajmi0,63 Mb.
#661971
TuriКодекс
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   294
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

40513-модда. Жиноят ишларини битта иш юритувга бирлаштириш
Дастлабки эшитув вақтида ушбу Кодекснинг 392-моддасида назарда тутилган, жиноят иши келиб тушганидан кейин юзага келган асослар аниқланган тақдирда, судья ўз ташаббуси билан ёки тарафларнинг илтимосномасига кўра жиноят ишларини битта иш юритувга бирлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
40514-модда. Суд ажрими
Судья дастлабки эшитувни ўтказиш натижалари бўйича қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
1) жиноят иши бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисида;
2) жиноят иши бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида;
3) жиноят ишини айблов далолатномасини, айблов хулосасини ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган прокурорга юбориш тўғрисида;
4) ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда жиноят ишларини бирлаштириш ёки ажратиш ҳақида;
5) далилни номақбул деб топиш ва чиқариб ташлаш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш тўғрисида ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақида.
Ажрим чиқарилган ёки иш апелляция инстанцияси судидан қайтган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай уни чиқарган суд томонидан ижро этилади.
40515-модда. Суд ажрими устидан шикоят бериш ва протест келтириш
Судьянинг ажрими устидан у чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида апелляция тартибида хусусий шикоят, хусусий протест берилиши мумкин.
Хусусий шикоят, хусусий протест ажримни чиқарган суд орқали берилади, суд уни материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига йигирма тўрт соат ичида юбориши шарт. Апелляция инстанцияси суди мазкур материалларни келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай хусусий шикоят, хусусий протест билан бирга кўриб чиқиши керак.
Апелляция инстанцияси суди хусусий шикоят, хусусий протестни кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:
судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни, протестни эса — қаноатлантирмай қолдиришга;
судьянинг ажримини ўзгартиришга;
судьянинг ажримини бекор қилишга ва ишни моҳиятан кўриб чиқиш учун судга юборишга ҳақли.
Жиноят иши ажримни чиқарган судга апелляция инстанцияси судининг ажрими чиқарилган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соатдан кечиктирмай қайтарилиши керак.
Биринчи инстанция судининг ажрими бекор қилинган ҳолларда иш биринчи инстанция суди томонидан ишни суд муҳокамасига тайинлаш босқичидан бошлаб умумий қоидаларга асосан кўриб чиқилади.
(491-боб Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish