2545-модда. Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги суд ажрими устидан шикоят бериш
Паспортининг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилиши тўхтатиб турилган шахс паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги судьянинг ажрими устидан у тегишли ваколатли органга келтирилган пайтдан эътиборан етмиш икки соат ичида суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.
2546-модда. Амал қилиши тўхтатиб турилган паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати) ўрнига янги паспорт(ҳаракатланиш ҳужжати) бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Айблов ҳукми чиқарилганда ёки ушбу Кодекснинг 84-моддаси асосида айбдорлик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят иши тугатилганда суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг қарорига кўра қонунчиликда белгиланган тартибда янги паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати) берилиши билан паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилиши тикланади.
(2546-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
29-боб. ЛАВОЗИМДАН ЧЕТЛАШТИРИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
255-модда. Айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлаштириш асослари ва муддатлари
Башарти айбланувчи, судланувчи ўз иш жойида қолса, жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга ёки жиноят оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга тўсқинлик қилади ёхуд жиноий фаолиятини давом эттиради, деб ҳисоблашга етарли асослар мавжуд бўлса, улар лавозимидан четлаштирилиши мумкин.
Айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги масала ушбу бобда белгиланган тартибда, судланувчини лавозимидан четлаштириш ҳақидаги масала эса ушбу Кодекснинг 423, 438-моддаларида назарда тутилган тартибда суд томонидан ҳал қилинади.
Айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлаштириш мазкур процессуал мажбурлов чорасини қўллаш учун асос бўлган ҳолатлар бекор бўлгунига қадар ўтган вақт мобайнида қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чораси қарор чиқарган судни албатта хабардор этган ҳолда суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд томонидан бекор қилинади.
(255-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Айбланувчини лавозимидан четлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини қўллаш рад қилинган ёки у бекор қилинган тақдирда, айнан ўша айбланувчига нисбатан мазкур масала бўйича такроран судга мурожаат қилишга лавозимдан четлаштириш учун асос бўладиган янги ҳолатлар юзага келганда йўл қўйилади.
(255-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |