Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси умумий қисм биринчи бўлим асосий қоидалар



Download 0,63 Mb.
bet189/294
Sana13.06.2022
Hajmi0,63 Mb.
#661971
TuriКодекс
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   294
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

4011-модда. Дастлабки терговнинг техник йўсиндаги камчиликларини бартараф этиш учун ишни прокурорга юбориш
Суриштирув ёки дастлабки тергов жараёнида йўл қўйилган техник йўсиндаги камчиликлар, шу жумладан ёзувдаги хатолар, ҳарфий хатолар ва арифметик хатолар аниқланган тақдирда, судья уларни бартараф этиш учун ишни прокурорга юборади.
Техник йўсиндаги камчиликлар бартараф этилганидан ва иш прокурор томонидан қайтарилганидан кейин беш сутка ичида суд ушбу Кодексда белгиланган умумий қоидаларга кўра жиноят ишини судда муҳокама қилиш учун тайинлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этади.
(4011-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
402-модда. Процесс иштирокчиларини жиноят иши материаллари билан таништириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судья жиноят иши судда муҳокама қилиш учун тайинлангандан сўнг прокурор, ҳимоячи, жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси, шунингдек судланувчи, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларига, башарти улар суриштирув ёки дастлабки тергов даврида иш материаллари билан таништирилмаган бўлсалар, ишдаги барча материаллар билан танишиб чиқишлари ва ўзлари учун зарур бўлган маълумотларни кўчириб олишларига имконият яратиши шарт.
(402-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
403-модда. Суд мажлисига чақириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судья жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш тўғрисидаги суд ажримида кўрсатилган шахсларни суд мажлисига чақириш тўғрисида фармойиш беради, шунингдек суд мажлисига тайёргарлик билан боғлиқ бошқа чораларни кўради.
(403-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(404-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish