189-модда. Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(189-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(189-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
(189-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидалари бузилишининг оқибатларини бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.
(189-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-418-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 1-модда)
(189-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
190-модда. Фаолият билан лицензиясиз ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз ёхуд хабарнома юбормасдан шуғулланиш
Хабардор қилиш тартибида амалга оширилиши лозим бўлган фаолият (ҳаракатлар) билан хабарнома юбормасдан шуғулланиш жуда кўп миқдорда даромад олиш билан боғлиқ бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима ёки бир йилгача муайян ҳуқуқлардан маҳрум қилиш ёхуд бир юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари миқдорда жарима ёки икки юз соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари билан жазоланади.
Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) билан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз шуғулланиш жуда кўп миқдорда даромад олиш билан боғлиқ бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида жарима ёки икки йилгача муайян ҳуқуқлардан маҳрум қилиш ёхуд икки юз ўттиз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки ўн ойгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг тўқсон баравари миқдорида жарима ёки икки юз эллик соатдан тўрт юз соатгача мажбурий жамоат ишлари билан жазоланади.
Лицензияланиши лозим бўлган фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш жуда кўп миқдорда даромад олиш билан боғлиқ бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик беш баравари миқдорида жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача муддатга ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида жарима ёки уч юз соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари билан жазоланади.
Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда фаолият билан лицензиясиз, шунингдек фаолият (ҳаракатлар) билан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз ёки хабарнома юбормасдан шуғулланиш оқибатларини бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.
(190-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |