128-модда. Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш
Шахснинг ўн олти ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда у билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(128-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 7 декабрдаги ЎРҚ-735-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2021 й., 03/21/735/1141-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўша ҳаракатлар моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали содир этилган бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(128-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 7 декабрдаги ЎРҚ-735-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2021 й., 03/21/735/1141-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) илгари ушбу Кодекснинг 118 ёки 119-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан содир этилган бўлса, —
беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(128-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 7 декабрдаги ЎРҚ-735-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2021 й., 03/21/735/1141-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1281-модда. Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш
(1281-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 7 декабрдаги ЎРҚ-735-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2021 й., 03/21/735/1141-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахснинг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлгани ҳолда, моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш, —
(1281-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 7 декабрдаги ЎРҚ-735-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2021 й., 03/21/735/1141-сон)
уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(1281-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 февралдаги ЎРҚ-673-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 03/21/673/0112-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |